Сималгел rasmini ko'rish

Таркиби:

5 мл суспензияда қуйидагилар сақланади: фаол моддалар: алюмий гидроксидининг қуруқ гели       405 мг; магний гидроксиди                                     100 мг; симетикон                                                    125 мг; ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, қалампир ялпиз мойи, маннитол, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, натрий сахаринати, 70% ли сорбит эритмаси, концентрацияланган водород пероксиди, 95% ли этил спирти, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Сималгел

Фармакалогик гуруҳи:

антацид восита; антацид препаратлар ел ҳайдовчи восита билан мажмуада.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия

антацид восита; антацид препаратлар ел ҳайдовчи восита билан мажмуада.

A02AF02

Препарат деярли сўрилмайди ва организмда электролитлар мувозанатини издан чиқармайди. Алюминий гидроксиди қайта сўрилиши жуда ёмон бўлган, аммо меъда-ичак йўллари орқали ажралиб чиқадиган алюминий хлориди ва алюминийнинг ишқорий тузларини ҳосил қилиб, меъдада ортиқча хлорид кислотани нейтраллайди. Бунда қон зардобидаги алюминий ионларининг миқдори деярли ўзгармайди. Магний гидроксиди ҳам меъадада магний хлоридига айланиб, хлорид кислотасини нейтраллайди. Ичакда бу туз қайта сўрилиши ёмон бўлган магний карбонатини ҳосил қилади ва қонда магний ионларининг концентрациясини ўзгартирмайди. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда қон зардобидаги магний ва алюминий ионларининг даражаси уларни организмдан чиқарилишини бузилиши натижасида токсик қийматларгача ошиши мумкин. Симетикон бутун меъда-ичак йўллари бўйлаб таъсир қилади ва инерт бирикма ҳисобланади. У бошқа моддаларни сўрилишига таъсир қилмайди, тўпланмайди ва тўпланишига олиб келмайди, МИЙнинг рН ва кимёвий муҳитини ўзгартирмайди ва ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Овқат ҳазм қилиш йўлларининг секретор фаолияти нормал бўлиши ва ошиши, метеоризм (ичакда газларни ҳосил бўлишини ошиши) билан кечувчи касалликлари. Қуйидаги касалликлар: меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичи;ўткир гастрит, сурункали гастритни зўрайиш босқичи;меъда ва ўн икки бармоқ ичак эрозияси; пептик яра; диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси;рефлюкс-эзофагит;дуодено-гастрал рефлюксда бошқа дори воситалари билан мажмуада қўлланади. Шунингдек нотўғри овқатланиш натижасида эпигастрийдаги дискомфорт ва оғриқ, жиғилдон қайнаши, нордон кекиришда, алкогол, кофе ва никотин ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинганида ҳам препаратни қўллаш мумкин.

Ичга қабул қилиш учун суспензия. Катталар 10 мл дан суткада 4 марта, овқатдан 1 соат кейин (агар шифокор бошқача буюрмаган бўлса) қабул қиладилар. Рефлюкс-эзофагитда препарат овқатдан кейин қисқа вақт ўтгач қабул қилинади. Даволаш курси 2-3 ой. Вақти-вақти билан қўлланганида (нотўғри овқатланиш натижасидаги дискомфортда) –     10 мл 1 марта қабул қилинади. 10 ёшдан катта болаларда дозани даволовчи шифокор белгилайди (одатда катталарда қўлланадиган дозанинг 1¤2 ни ташкил этади).

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда алюминий, магний интоксикацияси ривожланиши мумкин. Алцгеймер касаллиги ва суяк-бўғим касалликларини (кекса ёшдаги одамларда) зўрайиши мумкин. Кам ҳолларда меъда-ичак йўлларининг аъзолари томонидан таъм билишни бузилиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, диарея ва қабзият кузатилиши мумкин.

Сималгел препаратининг компонентларига юқори сезувчанлик; буйрак фаолиятини яққол бузилиши (қон зардобида алюминий ва магний ионларининг концентрациясини ошиш хавфи борлиги туфайли, уларни буйрак орқали чиқарилишини секинлашиши сабабли); 10 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Сималгел препарати бошқа дори воситалари: тетрациклин қатори антибиотиклари, Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари, ангишвонагул гликозидлари, темир тузлари, ципрофлоксацин, фенотиазин, изониазид, бета-адреноблокаторлар, индометацин ва кетоконазол ва бошқалар билан бир вақтда қўлланганида уларнинг терапевтик самараси пасайиши мумкин.

Суспензияни қабул қилишдан олдин флаконни яхшилаб чайқатиш керак! Сималгел ва бошқа дори воситалар бирга қўлланганида уларни қабул қилишлар орасидаги оралиқ камида 2 соатни ташкил этиши керак. Буйрак, жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга ва кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади – бундай ҳолатларда буюрилганида даволовчи шифокорнинг назорати остида бўлиши керак. Препарат узоқ муддат қўлланганида қонда фосфор ва магнийнинг миқдорини назорат қилиш тавсия этилади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида, шунингдек 10 ёшгача бўлган болаларга Сималгел препаратини буюриш тавсия этилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатиш мумкин эмас!

Симптомлари: калций, магний, фосфор алмашинувини бузилиш белгилари (ҳолсизлик, суякларда оғриқ, терини қизариши, адекват бўлмаган ҳатти-ҳаракат) бўлиши мумкин.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун суспензия 125 мл ёки 180 мл ёки 300 мл дан флаконларда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва дозалаш учун қалпоқча билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.