Сифлоксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: Ципрофлоксацин гидрохлориди моногидрати, 500 мг ципрофлоксацинга эквивалент. ёрдамчи моддалар: Мағзи: маккажўхори крахмали, микрокристаллик целлюлоза, кросповидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. Плёнка қобиғи: Опадрй Wҳите ОЙ-С-28842.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ципрофлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Сифлокс

Фармакалогик гуруҳи:

Фторхинолон ҳосилалари гуруҳидан бўлган микробларга қарши восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ ёки оч-сариқ тусли деярли оқ, думалоқ, икки томонлама қабариқ, парда қобиқ билан қопланган, бир томонида рискаси бўлган таблеткалар.

Фторхинолон ҳосилалари гуруҳидан бўлган микробларга қарши восита.

Сўрилиши. Сифлокс оғиз орқали қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Препаратнинг биокираолишлиги 50-85% ни ташкил қилади. Соғлом одамларда овқатдан олдин қабул қилинганида қон зардобидаги максимал концентрацияси 0,5-1,5 соатдан кейин кузатилади. Препарат оғиз орқали 250, 500, 750 ва 1000 мг қабул қилинганида қон зардобидаги максимал концентрацияси мувофиқ 0.76, 1.6, 2.5 ва           3.4 мкг/мл ташкил қилади. Тақсимланиши. Оғиз орқали қабул қилинган ципрофлоксацин организмнинг тўқималари ва суюқликларида кенг тарқалади ва ўт-сафрода, ўт пуфаги, ўпкалар, буйраклар, жигар, бачадон, уруғ суюқлиги, простата тўқимаси, томоқ безларида, эндометрияда, фаллопий найлари ва тухумдонларда юқори концентрацияларни ҳосил қилади. Бу тўқималардаги ципрофлоксациннинг концентрацияси қон зардобига қараганда анча юқори бўлади. Бундан ташқари, ципрофлоксацин суякларга, кўз суюқлигига, бронхлар шилимшиғига, сўлак, тери, мушаклар, ёғ ва тоғай тўқималарига, плевра, қорин пардаси, асцит суюқлиги ва лимфага ҳам яхши ўтади. Нейтрофиллардаги концентрацияси зардобдагига қараганда 2-7 марта юқори. Организмда тарқалиш ҳажми 2-3,5 л/кг ташкил қилади. Ципрофлоксацин орқа мия суюқлигига кам миқдорда ўтади. Орқа мия суюқлигидаги концентрацияси зардоб концентрациясининг тахминан 6-10% ни ташкил қилади. Ципрофлоксациннинг плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси тахминан 30%. Чиқарилиши. Буйраклар фаолияти нормал беморларда ципрофлоксациннинг яримчиқарилиш даври 3-5 соат, буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда эса у бирмунча узаяди. Препарат организмдан асосан буйраклар орқали (50-70%) ва экскрементлар билан (15-30%) чиқарилади. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга (креатинин клиренси 20 мл/мин/1.73м2) суткалик дозанинг ярми буюрилади.

Сифлокс қуйидаги сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцияларни олдини олиш ва даволашда қўлланади: Буйраклар ва сийдик йўлларининг инфекциялариҚуйи нафас йўлларининг инфекциялари (пневмония, бронхит ва бошқалар)Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (операциядан кейинги жароҳат инфекциялари, қандли диабет фонидаги инфекциялар, инфекцияланган ётоқ яралар ва бошқалар)Суяклар ва бўғимларнинг инфекцияляри (остеомиелит, септик артрит ва бошқалар)Кичик чаноқ аъзоларининг инфекциялари (аднексит, простатит)Ўт йўлларининг инфекциялариАкушерлик ва гинекологиядаги инфекцияларМеъда-ичак йўлларининг инфекциялариЎрта қулоқ ва буруннинг ёндош бўшлиқларининг инфекциялариКўз инфекциялариПеритонитСепсисИммунитети пасайган беморлардаги инфекцияларни олдини олиш ва даволаш (масалан, иммуносупрессив даволашда).

Инфекциянинг жойлашуви, оғирлиги, ҳамда қўзғатувчининг сезгирлигига қараб, шахсий равишда белгиланади: Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекцияларида – 250 мг дан кунига 2 марта;Сийдик чиқариш йўлларининг оғир инфекцияларида – 500 мг дан кунига 2 марта;Нафас йўлларининг оғир инфекциялари ва остеомиелитда – 750 мг дан кунига 2 марта;Бошқа оғир кечувчи инфекцияларда – 500 мг дан кунига 2 марта;Ўткир гонореяда – 250 мг бир марта буюрилади Даволашнинг муддатлари: Буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари – 7 кунОстеомиелит – 2 ойБошқа инфекциялар – 7-10 кунСтрептококкли инфекциялар – 10 кундан кам эмас. Агар буйрак етишмовчилигида креатинин клиренси 20 мл/мин дан паст бўлган ҳолда, дозанинг ярмини қўллаш керак. Одатда даволаш клиник ва бактериологик кўрсаткичлар яхшилангандан кейин ҳам 72 соат давом эттирилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диарея, қусиш, қоринда оғриқ, метеоризм, иштаҳани пасайиши, холестатик сариғлик (айниқса ўтказилган жигар касалликлари бўлган пациентларда), гепатит, гепатонекроз панкреатит. Нерв тизими томонидан: бош айланиши, вертиго, бош оғриғи, юқори чарчоқлик, хавотирлик, ажитация, тремор, уйқусизлик, ”даҳшатли” тушлар кўришлар, периферик паралгезия (оғриқни сезиш аномалиялари), парастезия, дизестезия, гипестезия, гиперстезия, периферик нейропатия, полинейропатия, кўп терлаш, бош мия ички босимини ошиши, дезориентация, онгни чалкашиши, депрессия ва галлюцинациялар, шунингдек психотик реакцияларнинг бошқа кўринишлари (баъзида пациент ўзга зарар етказалиган ҳолатларгача ривожланиб борувчи), меньшевизм, хушдан кетишлар, церебрал артерияларнинг тромбози, тиришишлар, ҳаракат координациясини бузилиши. Сезги аъзолари томонидан: таъм ва хид билишни бузилиши, кўришни бузилиши (диплопия, ранг сезишни ўзгариши), қулоқларда шовқин, эшитишни пасайиши, эшитишни йўқолиши. Юрак-томир тизими томонадан: тахикардия, юрак ритмини бузилиши, Қ-Т интервалини узайиши, қоринча аритмиялари (шу жумладан “пируэт” тури), артериал босимни пасайиши, юз терисига қонни оқиб келиши. Нафас тизими томонидан: нафасни бузилиши (шу жумладан бронхоспазм). Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, гранулоцитопения, анемия, тромбоцитопения, лейкоцитоз, тромбоцитоз, гемолитик анемия, нейтропения, агранулоцитоз, панцитопения, суяк кўмигида қон яратилишини бузилиши. Лаборатория кўрсатгичлари томонидан: гипопротромбинемия, “жигар” трансаминазалари ва ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши, гиперкреатининемия, гипербилирубинемия, гипергликемия, амилазанинг фаоллигини ошиши. Сийдик чиқариш тизими томонидан: гематурия, кристаллурия энг (аввало ишқорий сийдикда ва паст диуразда), гломерулонефрит, дизурия, полиурия, сийдикни тутилиши, албуминурия, уретрал қон кетишлар, буйракнинг азотни чиқариш фаолиятини бузилиши, интерстициал нефрит, буйрак етишмовчилиги. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, артрит, тендовагинит, пайларни (ахиллов пайларини) узилиши, миалгия, мушак тонусини ошиши, мушак тиришишлари, мушак кучсизлиги, миастения симптомларини зўрайиши. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, қон кетишлари билан бирга кечувчи қавариқларни ҳосил бўлиши ва қора қўтир ҳосил қилувчи майда тугунларни ҳосил бўлиши, доривор иситма, терига нуқтали қон қуйилиши (петехиялар), юз ёки халқумни шиши, ҳансираш, эозинофилия, васкулит, тугунли эритема, кўп шаклли экссудатив эритема, зардоб касаллиги, анафилактик шок Стивенс-Джонсон синдроми (хавфли экссудатив эритема), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми). Бошқалар: ёруғликка юқори сезувчанлик, умумий кучсизлик, суперинфекция (кандидоз, сохтамембраноз колит), юришни бузилиши

ципрофлоксацинга ёки фторхинолонлар гуруҳига мансуб бошқа препаратларга ўта юқори сезувчанлик;тизанидин билан бир вақтда қабул қилиш (артериал босимни яққол пасайиши, уйқучанлик хавфи);ҳомиладорлик;лактация даври;18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар;сохтамембраноз колитда қўллаш мумкин эмас.

Гепатоцитларда микросомал оксидланиш жараёнларининг фаоллигини пасайиши оқибатида теофиллиннинг (бошқа ксантинларни, масалан кофеинни ҳам), перорал гипогликемик дори воситаларининг, билвосита антикоагулянтларнинг Т1/2 узайтиради, протромбин индексини пасайишига ёрдам беради. Бошқа микробларга қарши дори воситалар (бета-лактам антибиотиклар, аминогликозидлар, клиндамицин, метронидазол) билан бирга қўлланганда, одатда синергизм кузатилади; Псеудомонас спп. томонидан чақирилган инфекцияларда азлоциллин ва цефтазидим билан мажмуада; стрептококкли инфекцияларда – мезлоциллин, азлоциллин ва бошқа бета-лактам антибиотиклар билан; анаэроб инфекцияларда – метронидазол ва клиндамицин билан мувоффақиятли қўлланиши мумкин. Циклоспориннинг нефротоксик таъсирини кучайтиради, зардобда креатинин миқдорини ошиши аниқланади, бундай беморларда ҳафтада 2 марта бу кўрсаткични назорат қилиш керак. Бир вақтда қабул қилинганида билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Темир сақловчи дори воситалар, сукралфат ва магний, калций, алюминий ионларини сақловчи антацид дори воситалар билан оғиз орқали қабул қилиш, ципрофлоксацинни сўрилишини сусайишига олиб келади, шунинг учун уни юқорида кўрсатилган дори воситаларини қабул қилишдан 1-2 соат олдин ёки 4 соат кейин буюриш керак. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (ацетилсалицил кислотасидан ташқари) тиришишларни ривожланиш хавфини оширади. Диданозин ципрофлоксацинни сўрилишини, диданозинда сақланувчи калций, темир ва магний ионлари билан комплекслар ҳосил бўлиши оқибатида пасайтиради. Метоклопрамид ципрофлоксацинни сўрилишини тезлаштиради, бу уни Смах га етиш вақтини камайишига олиб келади. Урикозурик дори воситаларини бирга қўллаш, ципрофлоксацинни чиқарилишини секинлашишига (50% гача) ва плазмадаги концентрациясини ошишига олиб келади. Тизанидиннинг Смах ни 7 марта (4 дан 21 мартагача) ва “концентрация вақт” фармакологик эгри чизиғи остидаги иайдонни (АУC) 10 марта (6 дан 24 мартагача) оширади, артериал босимни яққол пасайиши ва уйқучанлик хавфини оширади. Қ-Т-интервалини узайтирувчи препаратлар (И А ва ИИИ синфи антиаритмик воситалар) билан бир вақтда қўлланганида Қ-Т интервали узайиши мумкин. Циклоспорин ва омепразол бир вақтда қўлланганида плазмада препаратнинг максимал концентрациясини бироз пасайиши ва “концентрация-вақт” эгри чизиғи ости майдонини камайиши кузатилиши мумкин. Бир вақтда циклоспорин қўлланганида метотрексатнинг буйрак метаболизми секинлашиши мумкин, бу қон плазмасида метотрексатнинг концентрациясини ошиши билан бирга кечади (метотрексатнинг ножўя самараларининг ривожланишини эҳтимоли ошади). Дулоксетин ва CЙП450 1А 2 изоферментининг кучли ингибиторларини (флувоксамин каби) бир вақтда қўллаш, дулоксетиннинг АУC ва Cмах ни ошишига олиб келган. Ципрофлоксацин билан мумкин бўлган ўзаро таъсирининг клиник маълумотларини йўқлигига қарамай, ципрофлоксацин ва дулоксентин бир вақтда қўлланганида бундай ўзаро таъсирнинг эҳтимолини олдиндан кўра билиш мумкин. Ропиринол ва АУC CЙП450 1А 2 нинг ўртача ингибитори ципрофлоксацинни бир вақтда қўллаш, ропиринолнинг Cмах ва АУC ни мувофиқ 60% ва 84% га ошишига олиб келади. Ципрофлоксацин билан бирга қўллаш вақтида ва мажмуавий даволаш якунланганидан кейин, ропиренолнинг ножўя самараларини назорат қилиш керак. Клозапин ва ципрофлоксацин 250 мг дозада 7 кун давомида бир вақтда қўлланганида клозапин ва Н-дезметилклозапиннинг зардобдаги концентрациялари мувофиқ равишда 29% ва 31% га ошиши мумкин (уни ципрофлоксацин билан қўллаш вақтида ва мажмуавий даволаш якунланганидан кейин қисқа вақт давомида клозапиннинг дозалаш тартибига тузатиш киритиш керак). Ципрофлоксацин 500 мг дозада ва силденафил 50 мг дозада бир вақтда қўлланганида, силденафилнинг Cмах ва АУC кўрсаткичлари 2 марта ошиши аниқланган (бу мажмуани фақат фойда/хавф нисбати баҳоланганидан кейин қўллаш мумкин).

Ципрофлоксацин Стрептоcоccус пнеумониаэ чақиргани гумон қилинган ёки аниқланган пневмонияда танлов препарати эмас. Кристаллурия ривожланишидан сақланиш учун тавсия қилинган суткалик дозани ошириш мумкин эмас, шунингдек суюқликни етарли истеъмол қилиш ва сийдикнинг кислотали реакциясини тутиб туриш керак. Даволаниш вақтида юқори диққатни ва тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Тутқаноғи, анамнезида тиришиш хуружлари, қон томир касалликлари ва бош миянинг органик касалликлари бўлган беморларга, марказий нерв тизими томонидан ножўя реакциялар ривожланиш хавфи туфайли, ципрофлоксацинни фақат “ҳаётий” кўрсатмалар бўйича буюриш керак. Даволаниш вақтида ёки кейин оғир ва давомли диарея пайдо бўлганида сохтамембраноз колит ташхисини истисно қилиш керак, у препаратни дарҳол бекор қилишни ва тегишли даволашни буюришни талаб этади. Пайларда оғриқлар ёки тендовагинитнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак (фторхинолонлар билан даволаниш вақтида пайларни яллиғланиши ва хатто узилишнинг алохида холлари таърифланган). Даволаниш вақтида УБ-нурланишдан (шу жумладан тўғри қуёш нурлари билан контактдан) сақланиш керак. Оғир инфекцияларни, стафилококкли инфекцияларни ва анаэроб бактериялар билан боғлиқ бўлган инфекцияларни даволашда, ципрофлоксацинни мувофиқ антибактериал воситалар билан мажмуада ишлатиш керак. Фторхинолонларга чидамли Неиссериа гоноррҳоэаэ штаммлари томонидан чақирганлиги тахмин қилинган инфекцияларда, ципрофлоксацинга резистентлик юзасидан маҳаллий маълумотларни ҳисобга олиш ва лаборатория тестларида қўзғатувчининг сезгирлигини тасдиқлаш керак. Камдан-кам ҳолларда биринчи марта қўлланганидан кейин, хатто анафилактик шоккача бўлган анафилактик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда ципрофлоксацинни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва тегишли даволаш чорасини ўтказиш керак. Пай касалликлари бўлган ёки илгари глюкокортикостероидлар билан даволанган кекса пациентларда, пайларни (асосан ахиллов пайини) узилиш ҳоллари кузатилиши мумкин. Марказий нерв тизими томонидан ножўя реакциялар препарат биринчи марта қўлланганида пайдо бўлиши мумкин. Камдан-кам ҳолларда психоз суицидал уринишлар билан намоён бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак. Ципрофлоксацин CЙП450 1А 2 изоферментининг ўртача ингибитори ҳисобланади. Ципрофлоксацин ва бу изоферментлар томонидан метаболизмга учрайдиган препаратлар (шу жумладан теофиллин, кофеин, дулоксетин, клозапин) бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки ципрофлоксацин томонидан уларнинг метаболизмини ингибиция қилиниши билан боғлиқ бўлган, қон зардобида бу препаратларнинг концентрациясини ошиши, специфик нохуш реакциялар чақириши мумкин. Ин витро лаборатория тестларида ципрофлоксацин Мйcобаcтериум спп. нинг ўсишини сусайтиради, бу ципрофлоксацинни қабул қилаётган пациентларда бу қўзғатувчини диагностика қилишда сохта манфий натижаларга олиб келиши мумкин. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ципрофлоксацинни қабул қилаётган пациентлар, ательени ҳайдаш ва юқори диққатни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С дан паст ҳароратда сақлансин.

Специфик антидоти маълум эмас. Симптоматик даволаш ўтказилади. Организмга етарли миқдорда суюқлик тушишини таъминлаш лозим.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 500 мг дан. 10 таблеткадан ПВХ/ПВДХ/Ал блистерда. 1 та блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.