тажавузкорлик, бош айланиши, уйқучанлик (умумий анестезиядан чиққандан кейин)ўз-ўзидан ўтиб кетувчан дистоник ҳаракатлар, қисқа муддатли тиришишларкайфиятни бироз ўзгаришинафасни дозага боғлиқ сусайиши, йўтални кучайиши, нафас олишни бузилишлари (интубациядан кейин апноэ, ларингоспазм)юрак фаолиятини дозага боғлиқ сусайиши, артериал босимни пасайиши ёки ошиши, брадикардия, тахикардиякўнгил айниши, қусиш, сўлак оқишини ошиши Кам ҳолларда аллергик реакциялар (тошма, эшакеми, қичишиш, бронхоспазм, анафилактик ёки анафилактоид реакциялар)қалтираш, иситмақон зардобида глюкоза даражасини ўзагариши Айрим ҳолларда операциядан кейинги гепатит, жигар фаолияти кўрсаткичларини ўткинчи бузилишискелет мушакларини гиперметаболизми ҳолати, хавфли гипертермиялейкоцитлар сонини ўзгариши, ноорганик фторнинг зардобдаги концентрациясини ўтувчан ошиши (наркоз вақтида/наркоздан кейин), унинг даражаси 48 соат давомида нормага қайтади.
Клиник тадқиқотлар бунда буйрак фаолияти издан чиқмаслигини кўрсатди.
Постмаркетинг кузатувларга мувофиқ севофлуранни қўллаганда юрак тўхташи, шунингдек бронхоспазм, нафас олишни бузилиши, стридор ҳақида хабар берилган, улар ингаляцион анестетикларни қўллаганда ўта юқори сезувчанлик реакциялари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Гепатит, жигар етишмовчилиги, жигар некрози бўлиши мумкин, лекин севофлуран билан боғлиқлиги исботланмаган.
Контакт дерматит, юзни шиши, кўкрак қафаси соҳасида оғриқ ривожланиши ҳақида хабар берилган.