Сертофенрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г гел қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 12,5 мг декскетопрофен (декскетопрофен трометамол шаклида); ёрдамчи моддалар: карбомер гомополимер, 96% ли этанол, лаванда мойи, ментол, натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

декскетопрофен

Препаратнинг савдо номи:

Сертофен

Фармакалогик гуруҳи:

Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши препаратлар. Пропион кислотасининг ҳосилалари.

Дори шакли:

гел

лаванда, ялпиз ва спирт ҳидли, кулранг-оқ рангли, тиниқ бўлмаган бир хил гел.

Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши препаратлар. Пропион кислотасининг ҳосилалари.

M01AЕ17

Гел шаклида маҳаллий қўлланганида препарат секин сўрилади ва организмда деярли тўпланмайди. Биокираолишлиги 5% ни ташкил этади, бу препаратни маҳаллий таъсир қилиши ва тизимли самараларини йўқлиги билан ифодаланади. Сертофен гел маҳаллий қўлланганида қон плазмасида декскетопрофен максимал концентрациясига 4 соатдан кейин эришилади. Препарат 24 соатдан кейин организмдан бутунлай чиқарилади. Декскетопрофеннинг 12,5% ли гели қўлланганидан кейин синовиал суюқликда препаратнинг терапевтик даражаси 2,5% ли кетопрофен гели қўлланганидан кейин кузатиладиган даражага эквивалент ёки юқорилиги аниқланган.

Қуйидаги касалликлар ва ҳолатларда енгил ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдромини даволаш учун қўлланади: таянч-ҳаракат аппаратининг ўткир ва сурункали яллиғланиш, яллиғланиш-дегенератив ва метаболик касалликларида (шу жумладан, ревматоид артрит, спондилоартрит, артроз, остеохондроз);юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликларида (тендовагинит, бурсит ва бошқалар);юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг посттравматик яллиғланишларида (пайларни чўзилиши, ҳаддан ташқари зўриқиши, лат ейишлар, суякларни чиқишлари ва бошқалар оқибатида) қўлланади.

Сертофен гел сиртга қўлланади. Қўлланадиган препаратнинг миқдори яллиғланиш жараёни ва оғриқ синдромининг яққоллигига боғлиқ. Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга Сертофен гели суткада 2-3 марта қўлланади. Суткалик дозаси 7,5 г дан ошмаслиги керак, бу тахминан 14 см гел тасмасига тўғри келади. Гел шикастланмаган терига қўйилади ва бутунлай сўрилиб кетгунича суртилади. Препаратни окклюзион боғловларнинг остига қўйишга рухсат этилмайди. Сертофен гел суртилганидан сўнг қўлларни ювиш керак. Шифокорнинг маслаҳатисиз препаратни 7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Ножўя самараларнинг учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: кам ҳолларда (≥1/10000, аммо <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича ривожланиш тезлигини аниқлаш имкони бўлмаган. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: кам ҳолларда – дерматит (терини қизариши, қичишиши, шиш); учраш тезлиги номаълум – фотосенсибилизация. Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари (эшакеми, бронхоспазм) бўлиши мумкин.

декскетопрофен, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП га, ёки препаратнинг таркибига кирувчи биронта ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик;анамнезида шундай таъсир механизмига эга бўлган воситалар (ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚП) ни қўллаш билан боғлиқ бўлган, астма ҳуружлари, бронхоспазм, ўткир ринит, уртикариялар ёки ангионевротик шиш кузатилган бўлса;тери қопламларининг бутунлигини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Сертофен гелини сўрилиши жуда паст бўлганлиги сабабли, бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир қилишини баҳолаш қийин.

Сертофен гелни фақат шикастланмаган терига суртиш лозим, очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиш керак. Препаратни терининг йирик соҳаларига узоқ вақт давомида қўллашдан сақланиш керак. Препаратни кўз ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Даволаниш вақтида ва кейинги икки ҳафта давомида бевосита қуёш нурларининг таъсиридан ёки солярийга боришдан сақланиш керак. Препарат суртилгандан кейин тошма пайдо бўлганида даволашни зудлик билан тўхтатиш керак. Қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи кремлар, фенофибрат ва кимёвий тузилишида бензофенон сақлаган бошқа препаратлар панель равишда қўлланганида кесишган реакциялар ривожланиши мумкин. Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишларида Сертофен гел эҳтиёткорлик билан буюрилади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида декскетопрофеннинг ҳавфсизлиги аниқланмаган. Ҳомиладорлик ва лактация даврида Сертофен гелини қўллаш тавсия этилмайди. Педиатрияда қўлланиши Маълумотлар йўқлиги сабабли, 6 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Сертофен ательени бошқариш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам, чунки сиртга қўлланганида декскетопрофеннинг тизимли сўрилиши жуда паст бўлади.

Рецепт бўйича берилади

60 г гел алюмин тубада. 1 алюмин туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.