Ҳозирги вақтда эҳтимол препаратни юбориш билан боғлиқ бўлган қуйидаги нохуш кўринишлар маълум.
Барча симптомлар жуда кам ҳолларда (ривожланиш тезлиги 0,01% дан кам ва 0,001% га тенг ёки ортиқ) кузатилган.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, хушни йўқолиши, парестезиялар.
Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис этиш, тахикардия, АБ ни пасайиши, коллапс ҳолатлари, қизиб кетиши ҳисси, юзни “қизиб кетиши”.
Нафас аъзолари томонидан: бронхоспазм, ҳансираш.
МИЙ томонидан: қоринда тарқалган оғриқлар, эпигастрал соҳада оғриқ, диарея, таъм билишни бузилиши, кўнгил айниши, қусиш.
Тери қопламлари томонидан: эритема, қичишиш, тошма, пигментацияни бузилиши, кучли терлаш.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, белда оғриқ, бўғимларни шиши, миалгия, қўл-оёқларда оғриқ.
Иммун тизими томонидан: анафилактоид реакциялар, юзни шиши, хиқилдоқ шиши.
Умумий характерга эга бузилишлар ва инекция жойидаги реакциялар: астения, кўкракда оғриқ, кўкракда оғирлик ҳисси, ҳолсизлик, периферик шишлар, юборилган жойда шиш ва оғриқ (айниқса препарат экстравазал тушганида), лоҳаслик ҳисси, терини оқариши, тана ҳароратини ошиши, эт увишиши бўлиши мумкин.