Серетидтм Эвохалертм ўткир симптомларни бартараф этиш учун мўлжалланмаган, чунки бу каби ҳолатларда тез ва қисқа таъсир этувчи ингаляцион бронходилататорни (масалан, салбутамолни) қўллаш лозим.
Пациентларни улар ўткир симптомларни бартараф этиш учун мўлжалланган препаратни доимо ўзи билан олиб юриши зарурлиги ҳақида хабардор қилиш зарур.
Симптомларни енгиллаштириш учун қисқа таъсир этувчи бронходилататорларни илгарига қараганда тез-тез қўлланаётгани касалликнинг назорати салбий томонга ўзгарганлигидан далолат беради ва бундай вазиятларда пациент шифокорга мурожаат қилиши лозим.
Бронхиал астма устидан назоратни бирдан ва авж олиб ёмонлашиб бориши пациентнинг ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин ва бундай вазиятларда пациент шифокорга мурожаат қилиши керак.
Кортикостероиднинг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин.
Агар Серетидтм Эвохалертмнинг қўлланаётган дозаси касалликни адекват назорат қилишни таъминламаса, пациент шифокорга мурожаат қилиши лозим.
Астмаси бўлган пациентларда касалликни зўрайиши хавфи мавжудлиги туфайли, Серетидтм Эвохалертм билан даволашни кескин тўхтатиш мумкин эмас, препаратнинг дозасини шифокор назоратида аста-секин пасайтириш керак.
ЎСОК билан хасталанган пациентларда препаратни бекор қилиш декомпенсация симптомлари билан кечиши мумкин ва шифокор кузатувини талаб этади.
Клиник тадқиқотларда Серетидтм Эвохалертм қабул қилаётган ЎСОК билан хасталанган пациентларда пневмония касаллигини кўпайиши ҳақида маълумотлар олинган (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).
Шифокорлар ЎСОК да пневмонияни ривожланиши мумкинлигини унутмасликлари лозим, чунки ЎСОК ни зўрайиши ва пневмониянинг клиник манзаралари кўпинча бир бирига ўхшаш.
Кортикостероидлар сақлаган барча ингаляцион препаратлар цилиндрикри, Серетидтм Эвохалертм ни хам фаол ва нофаол шаклдаги ўпка туберкулёзи бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Тиреотоксикозда Серетидтм Эвохалертм ни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Симпатомиметиклар гуруҳига мансуб ҳар қандай препаратларни қабул қилинганда, айниқса терапевтик дозалар оширилганда, систолик артериал босимни ошиши ва юрак қисқаришлари сонини ошиши каби юрак-қон томир тизими томонидан кўринишлар ривожланиши мумкин.
Шу сабабли анамнезида юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларга Серетидтм Эвохалертмни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Барча симпатомиметик препаратлар терапевтик дозадан юқори бўлган дозаларда қон зардобида калийнинг даражасини транзитор пасайишини чақириши мумкин.
Шунинг учун қон зардобида калий даражасини пасайишига мойиллиги бўлган пациентларга Серетидтм Эвохалертм ни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Ҳар қандай ингаляцион кортикостероид, айниқса юқори дозаларда узоқ вақт ишлатилганда, тизимли самараларни чақириши мумкин; бироқ, қайд этиш лозимки, бундай симптомларни юз бериш эҳтимоли, перорал кортикостероидлар билан даволашдаги симптомлардан анча камдир (Дозани ошириб юборилиши бўлимига қаранг).
Юз бериши мумкин бўлган тизимли таъсирлар Кушинг синдроми, кушингсимон симптомлар, буйрак усти бези функциясини сусайиши, болалар ва ўсмирларда ўсишни секинлашиши, суяк тўқимасининг минерал зичлигини пасайишини, катаракта ва глаукомани ўз ичига олади.
Шунинг учун бронхиал астмани даволашда дозани симптомларни самарали назоратини таъминлайдиган энг паст дозагача пасайтириш муҳимдир.
Стрессни чақириши мумкин бўлган шошилинч ҳолатларда ва режали ҳолатларда, буйрак усти бези функциясини сусайиши мумкинлигини ёдда тутиш ва кортикостероидлар билан оптимал даволашни кўриб чиқиш лозим (Дозани ошириб юборилиши бўлимига қаранг).
Ингаляцион кортикостероидларни узоқ вақт қабул қилаётган болаларнинг бўйини мунтазам ўлчаб туриш тавсия қилинади.
Буйрак усти бези функциясини сусайиши мумкинлиги туфайли, перорал кортикостероидлардан ингаляцион флутиказон пропионати билан ингаляцион даволашга ўтказилган пациентларни алоҳида эҳтиёткорлик билан даволаш ва уларда буйрак усти бези функциясини мунтазам назорат қилиш лозим.
Ингаляцион флутиказон пропионати билан даволаш бошланганидан сўнг тизимли кортикостероидларни аста-секин бекор қилиш керак ва бундай беморлар стресс вазиятларида пациент, уларга қўшимча равишда кортикостероидни юбориш зарур бўлиши мумкинлиги кўрсатувчи пациентнинг махсус карточкасини доимо ёнида олиб юриши лозим.
Қонда глюкоза даражасини ошиши ҳақида жуда кам хабарлар мавжуд (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг) ва шунинг учун қандли диабети бўлган беморларга препаратни буюрилганда буни ёдда тутишлари лозим.
Пострегистрацион даврда флутиказон пропионати ва ритонавирни қабул қилган пациентларда кортикостероиднинг тизимли самараларига, шу жумладан Кушинг синдроми ва буйрак усти бези функциясини сусайишига олиб келувчи дори воситаларнинг клиник аҳамиятли ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар олинган.
Шунинг учун ритонавир препаратини ва флутиказон пропионатини бирга қўллашдан, пациент учун кутилган фойда кортикостероидларнинг бўлиши мумкин бўлган тизимли ножўя самаралари хавфидан устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда сақланиш керак (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).
Бронхиал астма бўйича ўтказилаётган даволашга қўшимча равишда қабул қилинаётган салметеролнинг (Серетидтм Эвохалертм компонентининг) хавфсизлигини ўрганиш юзасидан америкада ўтказилган йирик клиник тадқиқот (СМАРТ) бронхиал астма сабабли ўлим билан якунланган ҳолатлар сони салметерол гуруҳида плацебога нисбатан юқори эканлигини кўрсатди.
Афроамерика ирқига мансуб пациентларда салметеролни қабул қилишда нафас олиш тизими томонидан жиддий салбий ҳолатлар ёки касаллик ўлим билан якун топиши хавфи, бошқа пациентларга қараганда, плацебога нисбатан тахминан кўпроқдир.
Фармакогенетик омиллар ёки бошқа сабабларнинг моҳияти номаълум.
СМАРТ тадқиқоти ингаляцион кортикостероидларни қўллаш астма сабабли юз берган ўлим хавфига таъсир этиш-этмаслигини аниқлашга қаратилмаган.
Дори воситаларининг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотларда, тизимли кетоконазолни бирга қўллаш қон плазмасида салметеролнинг экспозициясини ошириши қайд этилган.
Бу ҚТ интервални узайишига олиб келиши мумкин.
CЙП3А4 кучли ингибиторларини (масалан, кетоконазолни) салметерол билан бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликка амал қилиш тавсия этилади (Дориларнинг ўзаро таъсири ва Фармакокинетикаси бўлимларига қаранг).
Бошқа ингаляцион препаратларни қўлланганда бўлгани каби, бевосита қўллагандан сўнг авж олиб борувчи ҳансирашни кучайиши билан намоён бўлувчи парадоксал бронхоспазм кузатилиши мумкин.
Бундай ҳолатда зудлик билан тез ва қисқа таъсир этувчи ингаляцион бронходилататорни қўллаш керак.
Серетидтм Эвохалертм ни дарҳол бекор қилиш, пациентнинг аҳволини баҳолаб, заруратга қараб, муқобил даволашни бошлаш лозим (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).
Бета2-агонистларнинг фармакологик таъсири билан боғлиқ бўлган тремор, юрак уришини разъездив ҳис этиш ва бош оғриғи каби ножўя таъсирлар ҳақида хабарлар мавжуд.
Бироқ, бу ҳолатлар қисқа муддатли характерга эга бўлиб, уларни намоён бўлиши мунтазам даволашда камайиб боради (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).