Сентрам 1,5рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: ампициллин натрий, ампициллинга эквивалент – 1 г, сулбактам натрий, сулбактамга эквивалент – 0,5 г; ҳар бир ампула қуйидагиларни сақлайди: стерил инекция учун сув – 5 мл.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ампициллин, сулбактам

Препаратнинг савдо номи:

Сентрам 1,5

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотик (пенициллинлар гуруҳи).

Дори шакли:

в/и ва м/о инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.

оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун.

антибиотик (пенициллинлар гуруҳи).

J01CR01

Сўрилиши ва тақсимланиши М/и ва в/и юборилганидан кейин қонда ампициллин ва сулбактамнинг юқори концентрацияларига эришилади. Иккала компонентлар организмнинг тўқима ва биологик суюқликларига яхши ўтади, йўлдош тўсиғидан ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Менингеал қобиқларни яллиғланишида препаратнинг иккала компонентларининг орқа мия суюқлигига ўтиши кескин ошади. Метаболизми ва чиқарилиши Ампициллин ва сулбактам деярли метаболик айланишларга учрамайди. Ампициллинни ва сулбактамнинг Т1/2 тахминан 1 соатни ташкил қилади, асосан ўзгармаган ҳолда сийдик билан (70-80%), шунингдек ўт-сафро билан чиқарилади. Метаболитлари кўринишида препаратнинг тахминан 25% чиқарилади.

Сезгир қўзғатувчилар чақирган турли жойлашган бактериал инфекциялар: нафас аъзоларининг инфекциялари (шу жумладан, пневмония, ўпка абцесси, сурункали бронхит, плевра эмпиемаси);ЛОР–аъзоларининг инфекциялари (шу жумладан, синусит, тонзиллит, ўрта отит);сийдик чиқариш йўллари ва жинсий аъзоларнинг инфекциялари (шу жумладан, пиелонефрит, пиелит, цистит, уретрит, простатит, эндометрит);ўт-сафро чиқариш йўлларининг инфекциялари (шу жумладан, холецистит, холангит);тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (шу жумладан, сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматитлар);меъда-ичак йўлларининг (МИЙ) инфекциялари (шу жумладан, дизентерия, салмонеллез, салмонелла ташувчилик);суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;сепсис;септик эндокардит;менингит;перитонит,скарлатина;гонококкли инфекция. Қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларидаги операцияларда операциядан кейинги асоратларини олдини олиш учун.

Препарат м/и ёки в/и (томчилаб минутига 60-80 томчи тезликда, оқим билан секин – 3-5 минут давомида) юборилади. В/и  5-7 кун давомида юборилади, сўнгра даволашни  давом эттиришнинг зарурати бўлганида, м/и юборишга ўтилади. Қуйида ампициллин ва сулбактамнинг (2:1 нисбатда) умумий  дозаси кўрсатилган.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорекция, жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши; кам – сохтамембраноз колит. Марказий нерв тизими (МНТ) томонидан: уйқучанлик, лохаслик, бош оғриғи. Қон яратиш аъзолари томонидан: камқонлик, лейкопения, тромбоцитопения. Аллергик реакциялар: эшакеми, тери қопламаларининг гиперемияси, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит, иситма, артралгия, эозинофилия; кам – анафилактик шок. Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: азотемия, мочевинанинг миқдорини ошиши, гиперкреатининемия. Маҳаллий реакциялар: м/и юборилганида – юборилган жойда оғриқ; в/и га – флебит. Бошқалари: узоқ муддат даволашда – препаратга чидамли микроорганизмлар чақирган суперинфекция, кандидоз.

Пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда цефалоспорин антибиотиклари билан қарама-қарши аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Курсли даволашда қон яратиш аъзолари, жигар ва буйракларнинг фаолиятини назорат қилиш керак. Препаратга сезгир бўлмаган микрофлорани ўсиши ҳисобига суперинфекция ривожланиши мумкин, бу антибактериал даволашни мувофиқ ўзгаришини талаб қилади. Сепсисли беморларни даволашда бактериолиз реакциялари (Яриш-Герксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин. Жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат жуда юқори дозаларда юборилганида церебрал (эпилептик) тиришишлар ривожланиши мумкин.

Рецепти бўйича

В/и ва м/о инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун флаконларда эритувчи – 5 мл инекция учун сув билан комплектда.

2 йил.