Сенамакс rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: Сано баргларининг қуруқ экстракти 20% А ва В калций сеннозидлари сақлайди – 140 мг. Ёрдамчи моддалар: сут қанди – 0.0778 г, маккажўхори крахмали – 0.274 г, ванилин – 0.0006 г, магний стеарати – 0.003 г, нипагин – 0.0006 г, стеарин кислатаси – 0.004 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

А ва В сеннозидлари (калций тузлари кўринишида).

Препаратнинг савдо номи:

Сенамакс

Фармакалогик гуруҳи:

Сурги воситаси.

Дори шакли:

Таблеткалар

Кулранг тусли оч-жигарранг рангдан тўқ-жигарранг ранглигача бўлган, доғлари бўлган, бир томонида фаскали ва рискали, ванилин ҳидига эга, ясси цилиндр шаклли таблеткалар.

Сурги воситаси.

A06AB06

Препаратнинг таъсир этувчи моддалари қисман ингичка ичакда сўрилади ва йўғон ичакдан чиқарилади, бир қисми эса бевосита йўғон ичакда бактериялар таъсирида ажралиб чиқади. Организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Турли этиологияли спастик ва атоник қабзиятлар, шу жумладан гипотония ва йўғон ичакнинг перисталтикасини сусайиши билан боғлиқ қабзиятлар. Геморройда, проктитда ва орқа тешик ёриқларида, ич келишини кузатиб туриш керак.

Ичга, кечқурун овқатдан кейин 1 таблеткадан. Самараси бўлмаганида бир неча кундан сўнг бир марталик дозани 1,5 таблеткагача ошириш мумкин.

Қоринда санчиқсимон оғриқлар, ич кетиши, метеоризм. Бундай ҳолатларда дозани камайтириш ёки препаратани бекор қилиш керак. Узоқ вақт қўлланганида, айниқса катта дозаларда электролитларни йўқотиш (асосан калий) албуминурия, гематурия, ичак шиллиқ қаватида меланинни тўпланиши ва мушаклараро чигилларнинг зарарланиши кузатилиши мумкин.

Спастик колит, аппендицит, ичакнинг ўтказмаслиги, ноаниқ генезли қорин оғриқлари, сув ва электролит алмашинувини бузилиши, қисилган чурра, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлларидан ва бачадондан қон кетиши, цистит.

Жигар ва буйракларнинг касалликларида, ҳомиладорлик ва эмизикли даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Баъзида препарат қабул қилинганида сийдикнинг ранги ўзгариши мумкин, бу клиник аҳамиятга эга эмас. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Таблеткалар 0,14 г дан №10 контур-уяли ўрамларда.

3 йил.