Сена МИГ rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Сано баргларининг қуруқ экстракти 20% А ва В калций сеннозидлари сақлайди – 140 мг. Ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза)), маккажўхори крахмали, ванилин, магний стеарати, метил парабен (нипагин), стеарин кислотаси.

Препаратнинг савдо номи:

Сена-МИГ Таъсир этувчи модда (ХПН): А ва В сеннозидлар (калций тузлари кўринишида).

Фармакалогик гуруҳи:

Сурги воситаси.

Дори шакли:

Таблеткалар

Кулранг тусли оч-жигарранг рангдан тўқ-жигарранг ранглигача бўлган, доғлари бўлган, бир томонида фаскали ва рискали, ванилин ҳидига эга, ясси цилиндр шаклли таблеткалар.

Сурги воситаси.

A06AB06

Болалар, кексалар, операциядан кейинги даврда ётган ҳолатдаги беморларда сурункали қабзият, геморрой ва тўғри ичак ёриғи билан боғлиқ қабзиятларда қўлланади.

Катталарга 1 таблеткадан уйқудан олдин ёки оч қоринга эрталаб буюрилади. Зарурати бўлганида дозани бир қабул учун 2-3 таблеткагача ошириш мумкин. 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга ½ таблеткадан буюрилади (зарурати бўлганида – 1 таблекагача), 4 ёшдан 12 ёшгача болаларга – 1 таблеткадан (зарурати бўлганида – 11/2-2 таблеткадан). Қўллаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, лекин айрим беморларда ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Нохуш кўринишлар ёки бошқа салбий реакциялар аниқланганда препаратни қўллашни давом эттириш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашинг! Метеоризм, қоринда санчиқли оғриқ, кўнгил айниши, қусиш. Узоқ вақт қўлланганда, айниқса юқори дозаларда, электролитларни асосан калий ва натрий йўқотилиши, албуминурия ва гематурия, протеинурия, ичак меланози, сийдик рангсизланиши мумкин. Кам ҳолларда – толиқиш, терида тошма, тиришишлар, коллапс, аллергик реакциялар. Ножўя самарлар пайдо бўлган ҳолларда, препаратни қўллашни тўхтатиш ёки дозасини икки марта камайтириш керак.

Ўта юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, аппендицит ва қорин бўшлиғи аъзоларининг бошқа ялллиғланиш касалликлари, перитонит, спастик колит, қисилган чурра, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, бачадондан қон кетиши, цистит, нейроген ва эндокрин сабабли қабзият, сув-электролит алмашинувини бузилишлари. 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз бошқа ҳар қандай дори воситасини қабул қилаётган бўлсангиз препаратни қўллаш мумкинлиги хақида албатта шифокор билан маслаҳатлашинг! Сена-МИГ таблеткаларини бошқа дори воситаларини қабул қилишдан икки соат олдин ва кейин қўллаш мумкин эмас, чунки бу бошқа дори воситаларнинг сўрилишини ва самарасини камайтириши мумкин. Секин сўриладиган ва ретард шаклидаги дори воситаларини самарасини камайтиради. Тетрациклинлар сўрилишини бузади.

Диарея, дегидратация ва йўғон ичак атонияси ривожланишидан сақланиш учун препаратни шифокор кўрсатмасисиз узоқ вақт қўллаш мумкин эмас (бир хафтадан ортиқ). Сена-МИГ ҳомиладорлик, эмизиш даврида, болаларда (6 ёшгача), жигар, буйрак етишмовчилигида, абдоминал операциялардан кейинги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Сена-МИГ транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари. Ич қотиши, кўп миқдорда суюқлик ва электролитларни йўқотиш (мушак ҳолсизлиги, тиришишлар). Даволаш: симптоматик даволашни ўтказиш керак (электролит мувозанати ҳолатига боғлиқ равишда натрий ва калий эритмаларини инфузион юбориш керак).

Рецепциз

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

2 йил.