Семаксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: семакс 100% моддага қайта ҳисобланганида – 10 г; ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Нипагин) – 1 г,  тозаланган сув – 1 л гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метионил-глутамил-гистидил-фенилаланил-пролил-глицил-пролин

Препаратнинг савдо номи:

Семакс

Фармакалогик гуруҳи:

ноотроп восита.

Дори шакли:

1% ли назал томчилар

рангсиз, тиниқ суюқлик.

ноотроп восита.

Бурун бўшлиғининг шиллиқ қавати орқали сўрилади, бунда фаол моддага ҳисобланганида 60-70% гача қисми ўзлаштирилади. Семакс аъзолар ва тўқималарга тез тақсимланади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Қонга тушганида Семакс етарлича тез биотрансформацияга учрайди ва организмдан сийдик билан чиқарилади.

Ўртача ва оғир даражадаги ишемик импульснинг ўткир даврида комплекс терапия таркибида қўлланилади.

Семакс, пластмасса тиқин-пипетка билан беркитилган флаконда ёрдамида интраназал қўлланилади. Кесишчизиғи

Узоқ муддат қўлланганида буруннинг шиллиқ қавати бироз таъсирланиши мумкин.

Пепаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Ўткир руҳий бузилишлар, хавотирлик бузилишлари, 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик ва лактация даврида, анамнезида тиришишлар бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Фармацевтик таъсири. Препаратни кимёвий тузилишидан келиб чиққан ҳолда кимёвий жиҳатдан номутаносиб комбинацияларни қўллаш мумкин эмас: препарат тез парчаланади ва меъда-ичак йўлларига тушмайди. Фармакокинетик таъсири. Препаратни кимёвий тузилиши (гептапептид – адренокортикотроп гормонини синтетик аналоги бўлиб, гормонал фаоллигини бутунлай йўқотган), тез сўрилиши ва қонга тушиш тезлиги, шунингдек интраназал юбориш усулини ҳисобга олиб, бошқа препаратлар Семакснинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир қилмайди деб тахмин қилинади. Семаксни (интраназал) юбориш усулини ҳисобга олиб, маҳаллий қон-томирларни торайтирувчи таъсирга эга бўлган интраназал юбориладиган воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Ҳозирги вақтга қадар, препаратнинг ҳатто бир марталик дозаси аҳамиятли даражада оширилганда ҳам препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳолларини аниқлаш имкони бўлмаган.

Рецепт бўйича

3 мл дан пластмасса пробка-пипетка билан беркитилган флаконда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига қадоқланади.

2 йил.