Ингаляторнинг клапанини босиш ўпкага препаратни оптимал даражада кириши учун нафас олиш билан мувофиқ келишига ишонч ҳосил қилиш учун ингаляция мосламаларини текшириш керак.
Нафас олиш вақтида пациент ўтирган ёки турган ҳолатда бўлиши керак, чунки ингалятор фақат вертикал ҳолатда қўллаш учун мўлжалланган.
Селефлу қисқа вақт таъсир этувчи бронходилататорларни қўллаш керак бўладиган ўткир симптомларни енгиллаштириш учун мўлжалланмаган.
Пациентлар бронхиал астманинг ўткир симптомларини бартараф қилиш учун ўзларида шундай препаратлар бўлиши кераклиги юзасидан огоҳлантирилган бўлишлари керак.
Оғир даражадаги бронхиал астма доимий тиббий назоратни, шу жумладан ташқи нафас фаолиятининг кўрсаткичларини аниқлашни талаб этади, чунки бундай пациентларда астманинг ўткир ҳуружларини ривожланиш ҳавфи ва ҳатто ўлим билан тугаш ҳавфи мавжуд.
Ингаляцион бета-2-агонистларни қўллаш тезлиги ва дозасини ошиши астманинг симптомларини назоратини аста-секин йўқотилишидан далолат беради.
Қисқа вақт таъсир қилувчи бронходилататорларнинг самарадорлиги пасайганида ёки уларни тез-тез қўллаш зарурати бўлганида пациент шифокорга мурожаат қилиши керак.
Бундай вазиятларда яллиғланишга қарши даволашни кучайтириш заруриятини аниқлаш мақсадида пациентлар қўшимча текширувлардан (масалан, ингаляцион кортикостероидларнинг дозаларини ошириш ёки кортикостероидларни ичга қабул қилиш курсини буюриш) ўтишлари керак.
Астманинг симптомлари ҳаддан ташқари зўрайганида бундай ҳолат учун одатдаги даволаш буюрилади.
Қандли диабет ташхиси қўйилган пациентларда ҳам, қандли диабет билан хасталанмаган пациентларда ҳам қонда глюкозанинг даражасини ошиши юзасидан жуда кам хабарлар бор (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).
Бошқа ингаляцион препаратлар билан даволанганда бўлгани каби, ингаляциядан сўнг тез авж олиб борувчи ҳансираш билан кечувчи парадоксал бронхоспазм ривожланиши мумкин.
Бундай ҳолатда Селефлу препаратини қўллаш тўхтатилади, пациент текширилади ва зарурат бўлганида муқобил даволаш буюриш керак.
Ингаляцион кортикостероидлар, асосан юқори дозаларда ва узоқ вақт давомида қўлланганида тизимли таъсири ривожланиши мумкин, аммо уни ривожланиш эҳтимоли перорал стероидлар қўллангандагига нисбатан анча кам.
Тизимли таъсири Кушинг синдроми, кушингсимон белгилар, буйрак усти безлари фаолиятини сусайиши, суяклар минерализациясини пасайиши, катаракта ва глаукома, ва кам ҳолларда руҳий бузилишлар, ҳулқ-атворни ўзгариши, шу жумладан кучли психомотор фаоллик, уйқуни бузилиши, безовталик ҳисси, депрессив ва агрессив ҳолатлар (асосан болаларда) билан намоён бўлиши мумкин.
Шунинг учун, ингаляцион кортикостероидларнинг дозаларини астманинг симптомларини самарали назорат қилиш учун мумкин бўлган минимал даражагача камайтириш муҳимдир.
Ингаляцион кортикостероидларнинг юқори дозаларини узоқ вақт қўллаш буйрак усти безлари фаолиятини сусайишига ва ўткир адренал кризга олиб келиши мумкин.
16 ёшга тўлмаган болаларга флутиказон кўрсатилган дозадан ортиқ дозада (одатда > 1000 мкг/сут) қўлланганида алоҳида ҳавф гуруҳида бўладилар.
Ўткир адренал криз жароҳатлар, жарроҳлик аралашувлари, инфекциялар ёки дори воситасининг дозасини кескин пасайиши оқибатида ривожланиши мумкин.
Симптомлари одатда аниқ бўлмайди ва анорекция, қоринда оғриқ, тана вазнини пасайиши, толиқиш, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, онг фаолиятини сусайиши, гипогликемия ва тиришиш ҳуружлари билан намоён бўлиши мумкин.
Стресс ҳолатида ва жарроҳлик аралашувларида тизимли кортикостероидларни қўшимча равишда қўллаш мумкин.
Ингаляцион кортикостероидлар билан узоқ вақт даволанаётган болаларнинг бўйини мунтазам равишда текшириш керак.
Агар ўсишдан орқада қолса, ингаляцион кортикостероидларнинг дозасини камайтириш мақсадида даволашни қайта кўриб чиқиш керак, агар мумкин бўлса, астманинг симптомларини самарали назорат қилиш мумкин бўлган минимал дозагача камайтириш мумкин.
Қўшимча равишда педиатр билан маслаҳатлашиш керак.
Препаратни суткада 1000 мкг дозадан ортиқ дозаларда қўллаш учун, оғиз бўшлиғи ва томоқ томонидан ножўя самаралар ривожланишини пасайтириш мақсадида спейсер ёрдамида амалга ошириш тавсия этилади.
Аммо препарат асосан ўпка орқали сўрилганлиги туфайли, спейсерни ингаляторга қўшимча равишда қўллаш препаратни ўпкага етказиш даражасини ошириши мумкин.
Буни инобатга олиш керак, чунки бу ҳолат тизимли ножўя самараларни ривожланиш ҳавфини потенциал равишда ошириши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари” га қаранг).
Ингаляцион флутиказон пропионатини буюришдан кутилган самара перорал стероидларга бўлган талабни минимал даражага етказиш имконини беради.
Аммо илгари перорал стероидлар билан даволанган пациентларда ножўя таъсир қилиш эҳтимоли бир қанча вақт давомида сақланиб туради.
Буйрак усти безлари фаолиятини бузилиш даражаси айрим вазиятларда мутахассиснинг баҳосини талаб этиши мумкин.
Шошилинч ҳолатларда, шу жумладан жарроҳлик аралашувлари ва бошқа стресс ҳолатларида буйрак усти безлари фаолиятини бузилиш эҳтимолини инобатга олиш ва мувофиқ кортикостероидлар билан даволаш заруриятини ҳисобга олиш керак.
Даволаш самарасини етарли бўлмаслигида ёки астмани зўрайишида Селефлу препаратининг дозасини ошириш ва агар зарур бўлса, тизимли стероидларни буюриш ва/ёки инфекцияда антибиотикларни буюриш керак бўлади.
Тизимли стероид даволашни ингаляцион даволашга ўтказиш баъзида илгари тизимли стероидларни қабул қилиш билан назорат қилиш мумкин бўлган аллергик ринит ёки экзема каби аллергик касалликларни ошкора этиши мумкин.
Ушбу аллергик кўринишларни антигистамин воситалари ва/ёки маҳаллий қўлланадиган препаратлар, шу жумладан маҳаллий таъсир қилувчи кортикостероидлар билан симптоматик даволаш керак.
Бошқа ингаляцион кортикостероидлар билан даволашда бўлгани каби, ўпкани фаол ёки яширин туберкулёзи бўлган беморларга Селефлу препаратини айниқса эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Буйрак усти безлари фаолиятини сусайиши мумкинлиги туфайли, перорал кортикостероидларни қабул қилишдан Селефлу препаратига ўтиш алоҳида эътибор ва буйрак усти безлари фаолиятини доимо назорат қилишни талаб этади.
Тизимли кортикостероидлар билан узоқ вақт давомида ёки катта дозаларда даволанган пациентларда буйрак усти безлари фаолиятини сусайиши аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Бундай пациентларда буйрак усти безлари фаолиятининг ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиш, тизимли стероидларнинг дозасини эса эҳтиёткорлик билан камайтириш керак.
Тизимли стероидларни аста-секин бекор қилиш тахминан бир ҳафтадан сўнг бошланади.
Дозани камайтириш тизимли стероидларнинг тутиб турувчи даражасига мос келади ва камида бир ҳафталик интерваллар билан юз беради.
Умуман преднизолон (ёки аналоглари) нинг кунига 10 мг ва ундан кам тутиб турувчи дозаси учун дозани камайтириш камида бир ҳафталик интерваллар билан кунига 1 мг дан ошмаслиги керак.
Преднизолоннинг кунига 10 мг дан ортиқ дозасини тутиб туриш учун дозани камида бир ҳафталик интервал билан кунига 1 мг дан ортиқ камайтиришга рухсат этилади.
Баъзи пациентлар, респиратор фаолиятни тутиб туриш ёки ҳатто яхшиланишига қарамасдан, ўтиш даврида аҳволини носпецифик ёмонлашишини ҳис этадилар.
Тизимли стероидлардан ингаляцион флутиказон пропионати билан даволашга ўтишни давом эттириш керак, буйрак усти безлари етишмовчилигини конферансьеив симптомлари пайдо бўлиши бундан мустасно.
Орал стероидлар билан даволашни тўхтатган, аммо буйрак усти безлари фаолияти пастлигича қолган пациентлар ўзларида, стресс ҳолатларида, масалан ўткир астма ҳуружи, нафас йўлларининг инфекциялари, аҳамиятли интеркуррент касалликлар, жарроҳлик аралашуви, жароҳатларда тизимли стероидни қўшимча юбориш зарурати юзасидан огоҳлантирувчи махсус карточка олиб юришлари керак.
Ритонавир қон плазмасида флутиказон пропионатининг концентрациясини аҳамиятли даражада ошириши мумкин, шунинг учун флутиказон пропионати ва ритонавирни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, уларни қўллашдан кутилган фойда кортикостероидларнинг тизим таъсир қилиш ҳавфидан устун бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Шунингдек CЙП3А4 ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида флутиказон пропионатининг тизимли таъсирини юқори ривожланиш ҳавфи мавжуд (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).