Седанорм ЛИК rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: доривор ўсимликлар хом ашёсидан иборат суюқ экстракти (1:4,5): валериана илдизи илдизпоялари билан, дўлана мевалари, далачой ўти, қалампирялпиз барглари – 94 мл, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 0,06 г; никотинамид (РР витамини) – 0,3 г. ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420), этанол 35% – 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

мажмуавий препарат

Препаратнинг савдо номи:

Седанорм-ЛИК

Фармакалогик гуруҳи:

Седатив восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун эритма.

оч жигаррангдан-жигарранггача бўлган суюқлик. Сақлаш жараёнида бироз чўкма хосил бўлишига йўл қўйилади.

Седатив восита.

Препаратнинг фармакологик самарадорлиги унинг компонентларининг йиғиндисига боғлиқ, шунинг учун кинетик текширишларни ўтказишнинг имконияти йўқ, чунки барча компонентларни бир вақтда маркерлар ёки биологик текширишлар ёрдамида кузатиш мумкин эмас.

Асабийлик, безовталик, қўрқув, чарчоқлик, паришонлик, хотирани бузилиши, рухий ҳолдан тойиш билан кечувчи неврастения ва неврастеник реакциялар; меньшевизм; қичишувчи дерматозлар (экзема, эшакеми); уйқусизлик (енгил шакллари); “менеджер” синдроми (доимий рухий зўриқиш ҳолати); асабнинг зўриқиши билан боғлиқ бўлган бош оғриқлари; климактерик синдромида симптоматик даволаш воситаси сифатида қўлланади.

Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат ичга 5 мл дан суткада 3 марта буюрилади. Зарурати бўлганида бир марталик доза 10 мл гача оширилади. Беморда тормозланиш пайдо бўлган ҳолда, 2,5 мл дан эрталаб ва кундузи, ҳамда 5 мл дан кечасига буюрилади. Қабул қилишлар оралиғи – 8 соатни ташкил қилади. Мумкин бўлган эмоционал юкланишдан  20-30 минут олдин препарат 5-10 мл дан бир марта қабул қилиниши мумкин. Препарат суюлтирилмаган ҳолда ёки ичимликлар (чой, шарбат) билан бирга қабул қилиниши мумкин. Кўнгил айниши пайдо бўлган ҳолларда, препаратни овқатланиш вақтида қабул қилиш керак.

Аллергик реакциялар – гиперемия, тери тошмаси, шишлар, эшакеми, оғир ҳолларда – анафилактик реакциялар; Марказий нерв тизими томонидан – уйқучанлик, чарчоқлик, бош айланиши, руҳий ҳолатнинг сусайиши; Меъда – ичак йўллари томонидан – кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, қабзият; юрак – қон томир томонидан – брадикардия, АБ ни пасайиши; таянч-ҳаракат тизими томонидан – оёқ-қўлларнинг увишиши, мушакларнинг кучсизлиги кузатилиши мумкин.

Депрессияли беморлар ва марказий нерв тизими сусайиши билан кечувчи ҳолатлар, меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги, жигар касалликлари, юрак ишемик касаллиги, спазмофилия, миастения, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи моддалар, шунингдек алкоголнинг таъсирини кучайтиради. Леводопа ва пиридоксин гидрохлоридининг таъсири ўзаро сусайиши мумкин.

Препаратни овқат ҳазм қилиш йўлларида оғир даражали органик касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик даврида, айниқса 1-уч ойлиги давомида ва эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Болалар. Препаратни 12 ёшгача болаларда қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ. Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Седанорм – ЛИК ни қабул қилаётган пациентлар, юқори диққат ва тезкор ҳаракат ва руҳий реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан (транспорт воситаларини бошқариш, мураккаб механизмлар билан ишлаш) сақланишлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: тушкунлик ва уйқучанлик ҳисси. Кейинчалик бу симптомлар кўнгил айниши, мушакларнинг кучсизлиги, бўғимларда оғриқ ва меъдада оғирлик ҳисси билан кечиши мумкин. Шунингдек никотинамид дозасини ошириб юборилишининг симптомлари (тахикардия, тремор, кўнгил айниши, қусиш, терлаш, йўтал, тери тошмаси, артериал гипотензия) билан намоён бўлиши мумкин. Даволаш. шифокор буюрадиган симптоматик даволаш.

Рецепциз

25 мл, 30 мл, 40 мл, 50 мл, 90 мл ва 100 мл дан флаконларда. Флаконлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.