СантаКолд ночной

Таркиби:

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 160 мг парацетамол; 2,5 мг цетиризин гидрохлориди, 1 мг хлорфенирамин малеати, 5 мг декстрометорфан гидробромиди; ёрдамчи моддалар: натрий метилпарабени, натрий пропилпарабени, натрий карбоксиметилцеллюлоза, ксантин камеди, сорбитол, динатрий эдитати, кармуазин супра бўёвчиси, сахароза, мева аралашмали ароматизатори, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

СантаКолд-ночной

Фармакалогик гуруҳи:

Аналгетик ва антипиретик. Психолептикларсиз парацетамол мажмуаси.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия

пушти рангли суспензия.

Аналгетик ва антипиретик. Психолептикларсиз парацетамол мажмуаси.

N02B E51

Грипп ва тана ҳароратини ошиши, мушак ва бўғимларда оғриқ, бош оғриғи, томоқ ва бурун бўлиқларида оғриқ, бурун битиши, тумов, қуруқ таъсирчан йўтал, кўз ёш оқиши ва аксириш билан кечувчи ўткир респиратор – вирусли инфекцияларни симптоматик даволашда қўлланади.

1 ўлчов қошиқ (5 мл) ўрамнинг ўртасида жойланган. 4 ёшдан 6 ёшгача болаларга: 1 чой қошиқдан суткада 4 марта; катталар ва 6 ёшдан болаларга: 2 ўлчов қошиқдан суткада 3-4 марта. Даволашнинг максимал давомийлиги: 3-5 сутка. Қабул қилишлар орасидаги интервал камида 4 соатни ташкил этиши керак. Суткада 4 мартадан кўп қабул қилиш мумкин эмас.

Кўп ҳолларда уйқучанлик, бош айланиши, оғиз қуриши, толиқиш, бош оғриғи, уйқусизлик, таъсирчанлик ёки асабийлик, тахикардия ва юракни уриб кетиши кузатилади. Кам ҳолларда (айниқса болаларда) – қўзғалувчанлик ва уйқуни бузилиши. Препаратни узоқ вақт, айниқса юқори дозада қўлланилганда, айниқса алкоголни бир вақтда қабул қилганда, СантаКолд-ночной таркибидаги – парацетамолнинг жигар ва буйракка токсик таъсири намоён бўлади, хусусан – жигар етишмовчилиги ривожланада (дозани ошириб юборилиши кўринишлари “Дозани ошириб юборилиши” бўлимида тўлиқ таърифланган). Препаратга ва унинг таркибидаги моддаларга шахсий юқори сезувчанликда қуйидагилар билан намоён бўлувчи аллергик ножўя реакциялар кузатилиши мумкин: бронхоспазм хуружи, анафилакция, ангионевротик шиш, ҳиқилдоқ шиши. Шунингдек аллергик реакциялар макулопапулёз, уриткар, эритематоз тошма, эшакеми, шиллиқ қаватларни шикастланиши каби тери кўринишлари билан намоён бўлиши мумкин. Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда диспептик бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки метеоризм). Хлорфенираминнинг периферик антихолинергик таъсири билан боғлиқ ножўя реакциялари: оғизни қуриши, кўзнинг шиллиқ қаватини қуриши, сийдикни тутилиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, кўз ички босимини ошиши ва меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар. Хлорфенираминнинг марказий таъсири билан боғлиқ ножўя реакциялари: уйқучанлик, якка ҳолларда кома, тиришиш хуружлари, дискинезия, хулқни ўзгариши. Иккинчи авлод антигистамин препаратларидан фарқли равишда, фенираминни қўллаш ҚТ ни интервалини узайиши ва аритмия билан ассоциацияланмайди. Цетиризин гидрохлориди мавжудлиги қуйидагиларни чақириши мумкин: турли оғирлик даражасидаги аллергик ножўя реакцияларни ривожланиши, идиопатик эшакеми; жигар томонидан бузилишлар: жигар ферментлари даражасини ошишидан гепатитни ривожланишигача; марказий нерв тизимини қўзғалиши симптомлари. Декстрометорфан гидробромидига хос ножўя реакциялар нафас олишни сусайиши билан намоён бўлиши мумкин. Парацетамолни таъсири билан боғлиқ ножўя реакциялар: аллергик реакциялар – тери қичишиши, терида ва шиллиқ қаватларда тошма, ангионевротик шиш, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми); марказий нерв-тизими томонидан: бош айланиши, психомотор қўзғалишлар ва ориентацияни бузилиши; меъда-ичак йўллари тизими томонидан – кўнгил айниши, эпигастрийда оғриқ; сариқлик ривожланмасдан кечувчи “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши, гепатонекроз; эндокрин тизими томонидан: гипогликемия, ҳатто гипогликемик комагача; қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, сулфгемоглобинемия ва метгемоглобинемия (цианоз, ҳансираш, юракда оғриқ), гемолитик анемия (айниқса глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган беморларда). Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганда – апластик анемия, панцитопения, агранулоцитоз, нейтропения, лейкопения, тромбоцитопения; сийдик чиқариш тизими томонидан: (юқори дозаларда қабул қилганда) – нефротокциклик (буйрак санчиғи, интерстициал нефрит, папилляр некроз).

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, сурункали алкоголизм, жигар ва/ёки буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназалар ва глютатион-редуктаза ферментларининг танқислиги (препарат қўлланганида эритроцитлар гемолизи пайдо бўлиши мумкин), қон касалликлари, ёпиқ бурчакли глаукома, уретра ва простата бези касалликлари билан боғлиқ сийдикни ушланиб қолиши хавфи, қовуқ бўйинчаси обструкцияси, оғир кечувчи гипертония касаллиги, юрак коронар артериялари касаллиги, қандли диабет, тутқаноқ; моноаминоксидаза ингибиторлари (МАО) билан даволанаётган пациентларда қўллаш мумкин эмас. 4 ёшгача бўлган болаларда; ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Барбитуратлар, тиришишга қарши воситалар, рифампицин ва алкогол билан бир вақтда қўлланганида гепатотоксик таъсири хавфи аҳамиятли даражада ошади. СантаКолд-ночной препарати метоклопрамид билан бирга қўлланилганда парацетамолни сўрилишини ошириши мумкин. Кофеин парацетамолнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини потенция қилиши мумкин. Парацетамол антикоагулянтлар, кумарин ва индол ҳосилаларининг бевосита таъсирини кучайтириши мумкин. Препарат таркибида хлорфенирамин ва декстрометорфан гидробромиди бўлганлиги учун: марказий нерв тизимини депрессорлари (гипотоник воситалар, анестетиклар, МАО ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши препаратлар, барбитуратлар, транквилизаторлар, наркотик аналгетиклар, шунингдек алкогол) нинг таъсири кучаяди. Хлорфенарамин антикоагулянтлар таъсирини сусайтириши ва прогестерон, резерпин, тиазид диуретиклар билан ўзаро таъсирлашиши мумкин. Контрацептивлар билан бир вақтда қўллаш СантаКолд-ночной препаратидаги антигистамин компонентининг самарадорлигини сусайтиришига олиб келиши мумкин.

Жигар, овқат-ҳазм қилиш йўллари ва буйраклар фаолиятини бузилиши, гипербилирубинемия, простата бези гипертрофияси, сийдикни тутилиши, оғир юрак-қон томир касалликлари, бронхиал астма, балғамли йўтал бўлган пациентларда, шунингдек кекса ёшдаги беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Препаратни узоқ вақт қўллаганда периферик қон ва жигарнинг функционал ҳолатини (10 кунда 1 марта) мунтазам назорат қилиш керак. Даволаш вақтида антигистамин препаратлари (хлорфенирамин малеати) нинг седатив таъсирини кучайтирувчи седатив препаратлар (айниқса барбитуратлар) ни қўллаш мумкин эмас. Агар касаллик бактериал инфекциялар билан чақирилган бўлса, антибиотиклар билан панель даволаш тавсия этилади. Агар СантаКолд-ночной препаратини қўллаш вақтида эритроцитларни гемолизи ёки медикаментоз гемолитик анемия келиб чиқса, препаратни зудлик билан бекор қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида (препарат кўкрак сутига ўтиши мумкин) қўллаш мумкин эмас. Болалар Препаратни 4 ёшдан ошган болаларга қўллаш мумкин. Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа турдаги механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти Препаратни қўллаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш, механизмлар билан ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамда сақлансин.

Сиптомлари: дозани ошириб юборилиши кўринишлари одатда кўпинча СантаКолд-ночной препаратининг таъсир этувчи моддаси парацетамолни катталарда 15 г ва ундан кўп бир марталик дозада, болаларда – 150 мг/кг ва ундан кўп бир марталик дозада қўлланилганда пайдо бўлади. Шунингдек дозани ошириб юборилиши СантаКолд-ночной препаратини тавсия этилган ёки ошириб юборилган дозада, лекин, суткада 4 мартадан кўп тез-тезлигида қўлланилганда пайдо бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилганда дастлаб диспептик кўринишлар (анорекция, кўнгил айниши, қусиш), оқариб кетиш кузатилади. Кейинчалик трансаминазалар, билирубин даражаси ошади, азотемия пайдо бўлади. Жигар биопсиясида марказий лобуляр некроз аниқланади. Зардобда креатинин даражаси аста-секин ошади, трансаминазалар даражаси критик равишда ошади, албумин ва глюкоза даражаси пасаяди, метаболик ацидоз, олигурия, энцефалопатия, жигар етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги пайдо бўлади. Марказий нерв тизими томонидан уйқуни бузилиши, толиқиш, тремор пайдо бўлиши мумкин; одатда дастлаб қўзғалувчанлик, кейинчалик нафас олишни бузилиши ва юрак-қон томир тизимини иш фаолиятини бузилиши (пристань тез-тезлиги пасайиши, артериал босимни ҳатто қон-томирлар етишмовчилигигача пасайиши) билан кечувчи тормозланиш симптомлари кузатилади. Қон томонидан тромбоцитларни сонини камайиши, протромбин даражасини пастлиги, қоннинг ивиши фаоллигини ёмонлашади, бу қон кетиши, хусусан меъда-ичак йўллари томонидан қон кетиши билан кечиши мумкин. Тана ҳароратини ошиши, тери қичишиши – уртикар тошма пайдо бўлиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини шикастланиши мумкин. Сийдик чиқариш тизими томонидан – сийдик тутилиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Тиришиш пайдо бўлган ҳолларда – диазепам буюрилади. Гемодиализ самарасиз.

Рецепциз

100 мл суспензия флаконларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.