Сановит rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: А витамини (ретинол палмитати шаклида)       150 МЕ; Б1 витамини (тиамин гидрохлориди)                   0,10 мг; Б2 витамини (рибофлавин натрий фосфати)       0,12 мг; Б5 витамини (декспантенол)                                 0,20 мг; Б6 витамини (пиридоксин гидрохлориди)          0,15 мг; В9 витамини (фолат кислотаси)                            0,01 мг; Б12 витамини (цианокобаламин)                           0,15 мкг; С витамини (аскорбин кислотаси)                                    6 мг; Д3 витамини (холекалциферол)                           40 МЕ; Э витамини (алл-раc-α-токоферил ацетати)           0,7 МЕ; ПП витамини (никотинамид)                                 1,20 мг; ёрдамчи моддалар: натрий пропилпарагидроксибензоати, натрий метилпарагидрокси-бензоати, кристалланмайдиган сорбитол эритмаси, глицерин, натрий сахарини, “Апелсин” ароматизатори, полисорбат 80, пропилгаллат, бутилгидрокцианизол, натрий гидроксиди, динатрий эдетати, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Сановит

Фармакалогик гуруҳи:

поливитаминлар.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун сироп.

олтин-сариқ рангли, апелсин ҳидли тиниқ сироп.

поливитаминлар.

A11BA

Сановит препаратининг таъсири компонентларининг умумий ҳусусиятлари билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ. Барча компонентларини маркерлар ёрдамида ёки биотадқиқотлар ёрдамида бир вақтда кузатиш мумкин эмас.

авитаминозлар ва гиповитаминозларни олдини олиш;жисмоний ва ақлий иш фаолиятини ошиши;алмашинув жараёнларини нормаллашиши;ўтказилган касалликлардан кейин соғайиш даври;организмни инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун қўлланади.

Сановит ичга овқат вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади. Сиропни дозалаш учун ўлчов стаканидан фойдаланилади. 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга: суткада 5 мл дан буюрилади; 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга: суткада 10 мл дан буюрилади. Катталарга: суткада 10-20 мл дан буюрилади.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакциялар аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакциялар пайдо бўлганида, Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг таркибига кирувчи Б6 витамини леводопанинг самарадорлигини камайтиради. Таркибига минерал мой кирувчи сурги дори воситалари ва колестирамин А, Д ва Э витаминларининг ўзлаштирилишини пасайтирадилар. Фторурацил, винбластин, блеомицин, цисплатин А, В1 и В6 витаминларни ўзлаштирилишини издан чиқарадилар. Пеницилламин, изониазид В1 витаминини чиқарилишини ошириб, самарадорлигини пасайтирадилар. Изониазид пиридоксиннинг самарадорлигини пасайтиради. Е витамини юрак гликозидлари, глюкокортикостероидлар, ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг самарасини кучайтиради. Сановит препаратининг таркибига кирувчи аскорбин кислотаси сулфаниламидлар гуруҳига мансуб микробларга қарши воситаларнинг фармакологик таъсири ва нохуш реакцияларини кучайтиради. Сановит препаратини, дозани ошириб юборилишидан сақланиш мақсадида, бошқа поливитамин комплекслар, айниқса таркибида А ва Д витаминларини сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Тавсия этилган дозаларни ошириш мумкин эмас. Сийдикнинг ранги тўқ сариқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибида рибофлавинни борлиги билан ифодаланади. Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак. Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорликда ва лактация даврида Сановит препаратини қўллаш мумкинлиги масаласи индивидуал равишда ҳал қилинади. Педиатрияда қўлланиши Препарат педиатрия амалиётида қўлланади (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг). Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақдансин.

Препаратнинг дозаси бехосдан ошириб юборилганида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган, чунки Сановит препаратининг таркибига кирувчи ёғда эрувчан витаминларни организмга токсик таъсир қилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун сироп 100 мл дан полиетилен қопқоқли сариқ рангли бутилкада. 1 флакон ўлчов стакани, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.