Сано барги rasmini ko'rish

Таркиби:

Eмодин, хризофан кислотаси ва бошқа моддалар бор. Антрацен ҳосилаларининг миқдори, хризофан кислотасига қайта ҳисобланганда камида 1,35% ни ташкил этиши керак.

Препаратнинг савдо номи:

Сано барги

Фармакалогик гуруҳи:

Сурги воситалари. Фармакологик ҳусусиятлари Дуккакдошлар (Фабаcэаэ) оиласига мансуб, маданий ўстириладиган сано – ўткирбаргли кассия – (Cасциа аcутифолиа Дел.) ўсимликларининг гуллаш ва мева тугиш даврида йиғилган, қуритилган ва майдаланган барглари. Асосан антрагликозидларни (А ва Б сеннозидлар) борлиги билан боғлиқ сурги таъсир кўрсатади. Сурги таъсирининг механизми ичак шиллиқ қаватининг рецепторларини рағбатлантириши, унинг бўшлиғига натрий ионлари ва сувни сўрилишини кучайиши ва бунинг оқибатида ичак ичидаги модда ҳажмини ошиши хамда перисталтикани кучайиши билан боғлиқдир. Препарат қабул қилинганидан кейин ичакни бўшаши одатда 8-10 соатдан кейин юз беради.

Дори шакли:

Доривор ўсимлик хом ашёси.

Диаметри 7 мм бўлган элакдан ўтказилган майдаланган хом ашё; кулранг-яшил ранг; кучсиз ҳидли; бироз аччиқроқ таъмли шилимшиқлик хисили.

Сурги воситалари. Фармакологик ҳусусиятлари Дуккакдошлар (Фабаcэаэ) оиласига мансуб, маданий ўстириладиган сано – ўткирбаргли кассия – (Cасциа аcутифолиа Дел.) ўсимликларининг гуллаш ва мева тугиш даврида йиғилган, қуритилган ва майдаланган барглари. Асосан антрагликозидларни (А ва Б сеннозидлар) борлиги билан боғлиқ сурги таъсир кўрсатади. Сурги таъсирининг механизми ичак шиллиқ қаватининг рецепторларини рағбатлантириши, унинг бўшлиғига натрий ионлари ва сувни сўрилишини кучайиши ва бунинг оқибатида ичак ичидаги модда ҳажмини ошиши хамда перисталтикани кучайиши билан боғлиқдир. Препарат қабул қилинганидан кейин ичакни бўшаши одатда 8-10 соатдан кейин юз беради.

Сурункали атоник қабзиятларни, ҳомиладорликдаги қабзиятларни даволашда ва бавосил касаллигида қўлланилади.

Ичга, қайнатма кўринишида. Қайнатмани тайёрлаш учун 5-10 г (1-2 ош қошиқ) майдаланган баргларни ёки 5 февраль-пакетни сирланган идишга солиб, 100 мл (½ стакан) хона ҳароратдаги қайнаган сув қуйилади, қопқоғи ёпилади ва тез-тез аралаштириб турган ҳолда 30 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади, хона ҳароратида тўлиқ совутилгандан сўнг дока орқали сузиб олинади ва қолган хом-ашё сиқилади (февраль-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади). Олинган қайнатманинг ҳажмини қайнатилган сув билан 100 мл гача етказилади. Қайнатмани салқин жойда кўпи билан 2 сутка сақланади. 1 ош қошиқдан кунига 1-3 марта қабул қилинади.

Юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Ичак тутилиши, меъда-ичак йўлларининг ўткир яллиғланиш касалликлари, сиқилган чурра, меъда-ичак ва бачадондан қон кетишлари. Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилганда қоринда санчиқсимон оғриқлар ва метеоризм кузатилади. Бундай ҳолатларда дозани камайтириш лозим.

Рецепциз Улашиш: 35 1359 Виеwс

Қутилар ва пакетларда, қутиларга солинган пакетларда 25, 30, 40, 50, 100 г дан ва қутиларга солинган февраль-пакетларда 1,5 г дан №25 ёки №50.

3 йил.