Кам ҳолларда қичишиш, ачишиш, қизариш, тери тошмалари каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Терининг катта юзаларига узоқ қўлланганда ёки окклюзион боғловлар ишлатилганда тизимли реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Резорцин (эрувчан эритма ҳосил бўлади) ва рух оксиди (эримайдиган рух салицилати ҳосил бўлади) билан фармацевтик номутаносиб.
Салицил кислотасининг препаратларини бензоилпероксид ва маҳаллий ретиноидлар билан ишилатиш мумкин эмас.
Eритманинг таркибига этанол киради.
Салицил кислотаси препаратларини спиртли лосонлар, асосида терини кўчирувчи (пўст ташловчи) бошқа кислоталари бўлган таркиблар, скраблар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу терини қуришига ва кучли таъсирланишига олиб келиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецепциз
1%, 2% спиртли эритма, 25 ёки 50 мл дан флаконларда.