Салбутамол/Салбутамолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Битта пуркалганда ажралиб чиқадиган доза қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100 мкг салбутамол (судьяи кўринишида); ёрдамчи моддалар: норфлуран (ҲФА 134а), этанол, олеин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

салбутамол

Препаратнинг савдо номи:

Салбутамол/Салбутамол

Фармакалогик гуруҳи:

бета-адренорецепторларнинг селектив агонисти.

Дори шакли:

ингаляция учун дозаланган аэрозол, суспензия.

бета-адренорецепторларнинг селектив агонисти.

R03AS02.

Ингаляция кўринишида қўлланганда дозанинг 10-20% қуйи нафас йўлларигача етиб боради. Қолган миқдори етказиш тизимида ушланиб қолади ёки оғиз-ҳалқумда чўкади ва у ердан ютилади. Препаратнинг ютиб юборилган қисми меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва фенол судьяига қадар яққол тизим олди метаболизмига учрайди. Препаратнинг нафас йўлларида чўккан қисми ўпка тўқимасида ва қон томирлар тармоғида сўрилади, ундан кейин жигарда метаболизмга учрайди. Аммо ўпкада метаболизмга учрамайди. Асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда ва фенол судьяи кўринишида чиқарилади. Препаратни унчалик катта бўлмаган қисми аҳлат билан чиқарилади. Вена ичига юборилган салбутамолнинг ярим чиқарилиш даври 4-6 соатни ташкил қилади. Вена ичига, ичга ёки ингаляцион йўл билан юборилган салбутамолнинг деярли барча дозаси 72 соат давомида чиқарилади. Салбутамолни плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 10% ни ташкил қилади.

Бронхиал астмада ва ўпканинг сурункали обструктив касаллида (ЎСОК), шу жумладан сурункали бронхит ва ўпка эмфиземасида қайтувчан бронхоконстрикцияни симптоматик даволаш. Жисмоний зўриқиш ёки аллерген таъсирида чақириладиган астмани профилактика қилиш. Препарат биринчи навбатда астма симптомларини енгиллаштириш учун ишлатилади, бунда уни қўллаш буюришлар муддатини кечиктиришга ва ингаляцион кортикостероидларни мунтазам қўллашга олиб келмайди.

Препарат фақат ингаляцион юбориш учун мўлжалланган. Дозалар индивидуал равишда танланади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар Астма хуружларини енгиллаштириш: талаб бўйича 1-2 ингаляция. Максимал доза: суткада 8 ингаляция. Жисмоний юклама ёки аллергенни таъсирида чақириладиган астма симптомларини профилактика қилиш: 2 ингаляция, симптомларни ривожланишини келтириб чиқарувчи ҳодисадан 10-15 минут олдин. 12 ёшдан кичик болалар Астма хуружларини енгиллаштириш: талаб бўйича 1 ингаляция. Максимал доза: суткада 8 ингаляция. Жисмоний юклама ёки аллергенни таъсирида чақириладиган астма симптомларини профилактика қилиш: 1 ёки агар талаб қилинса симптомларни ривожланишини келтириб чиқарувчи ҳодисадан 10-15 минут олдин 2 ингаляция. Қўллаш усули Аэрозол ингаляторлар кўпинча нотўғри ишлатилади. Шунинг учун ингалятор билан тўғри фойдаланишни ўрганиш ва шифокорга борганда уни ишлатилишини тўғрилигини мунтазам текшириш муҳим. Болаларда ва аэрозолни  ажралиб чиқиши билан нафас олишни синхронизация қилиниши қийин бўлган пациентларда САЛБУТАМОЛни Вортех® спейсери ёки АэроЧамбер® Плус билан ишлатиш мумкин. Вортех® спейсери ёки АэроЧамбер® Плус билан фойдаланиш бўйича йўриқнома қурилмада келтирилган. Қурилмани тайёрлаш/қайта тайёрлаш Агар САЛБУТАМОЛ ингалятори биринчи марта ишлатилаётган бўлса ёки у 7 кун давомида ёки ундан кўп ишлатилмаган бўлса, уни ишлашини текшириш талаб қилинади. Бунинг учун қўллашдан олдин ҳимоя қопғоғини ечиш, ингаляторни чайқатиш ва ҳавога икки марта пуркаш керак. Ингаляторни қўллаш бўйича йўриқнома: Иложи борича ингаляторни  тик турган ёки ўтирган ҳолатда ишлатинг. Ҳимоя қопқоқчасини очинг. Мундштукни ички ва ташки юзасини тозалигига ишонч ҳосил қилинг. Ингаляторни ишлатишдан олдин бир неча секунд давомида яхшилаб чайқатинг.

Ножўя самаралар тизим-аъзолар синфларига ва ривожланиш тез-тезлигига мувофиқ тақсимланган. Ножўя самаралар тез-тезлиги бўйича қуйидаги тоифаларга бўлиниши мумкин: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд  бўлган маълумотлар бўйича пайдо бўлиш тез-тезлигини аниқлашнинг иложи йўқ). Ҳар бир тез-тезликдаги гуруҳда ножўя самаралар оғирликни камайиши тартибида  келтирилган.

Препаратнинг таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ксантин ҳосилаларини, стериоидларни ёки диуретикларни бир вақтда қўлланганда гипокалиемия кучайиши мумкин. Бронхиал астма билан хасталанган пациентларда бета-блокаторларни буюриш оғир бронхоспазмни ривожланиш хавфи билан боғлиқ. Шунингдек САЛБУТАМОЛни одатда  носелектив бета-блокаторлари билан бирга буюриш мумкин эмас. Салбутамолни қабул қилаётган пациентларда галоген сақловчи анестетикларни буюрилганда (галотан, метоксифлуран ёки энфлуран каби) оғир юрак аритмияларини ва гипотензияни ривожланиш хавфи мавжуд. Агар галоген сақловчи анестетиклар ёрдамида  анестезияни ўтказиш режалаштирилганда САЛБУТАМОЛни анестезияни ўтказишдан олдин камида 6 соат давомида ишлатмаслик керак. Моноаминооксидаза ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар юрак-қон томир тизими томонидан нохуш самараларни пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин. САЛБУТАМОЛ препаратини қўллаш чақирган гипокалиемия дигоксин – индукцияланган аритмияларни ривожланишига мойилликни ошириши мумкин.

Бронхиал астмани даволаш одатда пациентни эҳтиёжига мослаштирилган дастур бўлиб, бунда пациентни ўтказилган даволашга бўлган жавоб реакцияси клиник ва ташқи нафас фаолиятини кўрсаткичлари ёрдамида назорат қилиниши керак. Бета2-агонистларига доимий ошиб борадиган эҳтиёж астмани зўрайишини кўрсатади ва даволашни қайта кўриб чиқишни талаб қилади. Доимий кечувчи бронихиал астмаси бўлган пациентларда  бронходилататорларни монотерапия ёки асосий даволаш воситаси сифатида ишлатмаслик керак. САЛБУТАМОЛ қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан ва уни қўллаш учун аниқ кўрсатмаларга риоя қилиб ишлатиш керак: юрак томонидан оғир бузилишлар, айниқса яқинда ўтказилган миокард инфаркти;юрак ишемик касаллиги, гипертрофик обструктив кардиомиопатия ва тахиаритмия;оғир ва даволанмаган гипертензия;аневризма;назорат қилиниши қийин бўлган қандли диабет;феохромацитома;назорат қилиб бўлмайдиган гипертиреоз;даволанмаган гипокалиемия. Симпатомиметиклар, шу жумладан САЛБУТАМОЛ қўлланганида юрак-қон томир тизими томонидан ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин. Кам ҳолларда бета-агонистларни қўлланиши билан боғлиқ миокард ишемиясини пайдо бўлиши тўғрисида хабарлар бор. Юракни оғир ёндош касалликлари (масалан, юракни ишемик касаллиги, аритмия, ёки оғир юрак етишмовчилиги билан) бўлган САЛБУТАМОЛ қўллаётган пациентлар кўкракда оғриқ ёки бошқа зўрайиш симптомлари пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги тўғрисида огоҳлантирилишлари керак. Нафасни қийинлашиши ва кўкракда оғриқ каби симптомларни айниқса синчиклаб баҳолаш керак, чунки улар ҳам респиратор, ҳам кардиал келиб чиқишга эга бўлишлари мумкин. Ксантин ҳосилаларини, стероидларни ёки диуретикларни бир вақтда қўлланганда, шунингдек гипокция пайдо бўлганида гипокалиемия чуқурлашиши мумкин. Шундай қилиб, хавф гуруҳи пациентларда, шунингдек бронхиал астмани САЛБУТАМОЛни аэрозол ингаляция учун кўринишида юқори дозалари билан даволанганда қонда калийни даражасини назорат қилиш лозим. Бета2-агонистлари гипергликемия чақириши мумкин бўлганлиги туфайли САЛБУТАМОЛ препаратини қандли диабет билан хасталанган шахсларда қўлланганда, қонда глюкозани даражасини қўшимча назорат қилиш лозим. Носелектив бета-блокаторлар салбутамолни таъсирини бостириши мумкин. Бронхиал астма билан хасталанган пациентларда бета-блокаторларни қўллаш оғир бронхоспазмни пайдо бўлиш хавфи билан боғлиқ. Шундай қилиб, САЛБУТАМОЛ ва носелектив бета-блокаторлар одатда бир вақтда буюрилмаслиги керак. Астмани назоратини тўсатдан ва кучайиб борувчи ёмонлашуви ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Пациентлар САЛБУТАМОЛни таъсири пасайганда шифокорга мурожаат қилишлари керак, чунки такрор ингаляция қилиниши бошқа муҳим даволашни буюриш муддатини кечиктириш учун сабаб бўлмаслиги керак. Бундай ҳолатларда кортикостероидларни юқори дозалари билан даволашни кўриб чиқиш керак. Бошқа ингаляцион препаратлари каби, САЛБУТАМОЛ ҳуштаксимон нафасни кучайиши билан кечадиган парадоксал бронхоспазмни келтириб чиқиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни дарҳол бекор қилиш ва бошқа даволашни буюриш лозим. САЛБУТАМОЛ препаратни қўллаш допингга тестини ижобий натижаларига олиб келиши мумкин. Ушбу препаратни допинг сифатида ишлатиш соғлиқни ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Ҳайвонларда репродуктив токциклик аниқланган. Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Препаратни ҳомиладорлик вақтида фақат мутлоқ зарур бўлгандан ташқари ҳолатларда қўллаш мумкин. Одамда салбутамолни кўкрак сутига кириш эҳтимоли туфайли, уни эмизикли аёлларга қўллаш масаласини синчиклаб кўриб чиқиш керак. Эмизикли чақалоқлар учун бўлган хавфни истисно қилиш мумкин эмас. Ёки эмизишни, ёки салбутамол билан даволашни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни она учун кутилаётган фойда ва бола учун эмизишдан бўлган фойдани баҳолагандан кейингина қабул қилинади.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ингалятор горизонтал ҳолатда ёки мундштукини пастга қаратган ҳолатда сақлансин. Баллонда босим остидаги суюқлик сақланади. Баллонни 50оС дан юқори ҳароратни таъсирига, хатто қисқа муддатга бўлса ҳам туширманг. Юқори ҳарорат, бевосита қуёш нурларини таъсиридан ва музлаб қолишидан ҳимоя қилинг. Баллонни тешманг, хатто у бўш бўлса ҳам.

Дозани ошириб юборилишида юқорида санаб ўтилган ножўя самаралар тўсатдан пайдо бўлиши ва улар яққол намоён бўлиши мумкин. Типик симптомлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: тахикардия, кучли юрак уриши, юрак аритмияси, қўзғалиш, уйқуни бузилиши, кўкрак қафасида оғриқ ва оғир тремор, айниқса қўлларни, шунингдек тананинг ҳамма қисмининг тремори. Меъда-ичак йўллари томонидан: айниқса препарат ичга тушганида юзага келган интоксикация туфайли шикоятлар, шу жумладан кўнгил айниши пайдо бўлади. Баъзида салбутамолни ҳаддан зиёд дозаларини қабул қилингандан кейин психотик реакциялар кузатилган. Салбутамол дозасини ошириб юборилиши сабабли калийни ҳужайра ички бўшлиғига ўтиши аниқланган, бу гипокалиемияга ва гиперкалиемияга олиб келган. Дозани ошириб юборилишининг даволаш асосан симптоматик ҳисобланади. Қуйидаги тадбирларни ўтказиш тавсия қилинади: Препаратни ҳаддан зиёд миқдори ютиб юборилганда меъдани ювишни ўтказилади. Препаратни сўрилишини фаоллаштирилган кўмир ва сурги воситалари ёрдамида камайтириш мумкин.Юрак томонидан симптомлар кардиселектив бета-блокаторларни қўллаш билан бартараф қилинади. Бунда бронхиал астма билан хасталанган пациентларда бронхоспазмни пайдо бўлиш юқори хавфини ҳисобга олиш керак.Юрак функциясини назорат қилиш учун ЭКГ ни назорати кўрсатилган.Яққол артериал гипотензия пайдо бўлганида ҳажмни тўлдириш тавсия қилинади (масалан, плазма ўрнини босувчи воситалар). Гипокалиемияни ривожланиш эҳтимолини эътиборга олиш лозим. Электролит мувозанатини мувофиқ назорати ва зарур бўлганида уни мувофиқлаштириш тавсия қилинади. Бундан ташқари гипокалиемияни, гиперлипидемияни ёки кетонемияни чақириши мумкин бўлган ҳар қандай препаратлар билан олдинги даволашни ҳисобга олиш керак.

Рецепт буйича берилади

Дозаловчи клапани ва пластик аппликатори бўлган алюмин баллон. 200 ингаляция учун мўлжалланган 1 ингалятор (8,5 г аэрозол ингаляция учун эквивалент суспензия) ва қўллаш учун йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.