Сафрисрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 тил ости таблеткаси қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: азенапин малеати – 7,03 мг (5 мг азенапинга эквивалент) ёки 14,06 мг (10 мг азенапинга эквивалент) ёрдамчи моддалар: желатин, маннитол (Э421)

Тасир этувчи модда(ХПН):

азенапин/асенапине

Препаратнинг савдо номи:

Сафрис

Фармакалогик гуруҳи:

психолептик воситалар, антипсихотик воситалар

Дори шакли:

тил ости таблеткалари

Оқдан деярли оқ ранглигача бўлган бир томонида “5” гравировкаси бўлган думалоқ таблеткалар. Оқдан деярли оқ ранглигача бўлган бир томонида “10” гравировкаси бўлган думалоқ таблеткалар.

психолептик воситалар, антипсихотик воситалар

N05AH05

Сўрилиши Сублингвал қўллангандан кейин азенапин тез сўрилади, қон плазмасидаги максимал концентрацияларига 0,5–1,5 соатдан кейин эришилади. Сублингвал азенапиннинг мутлоқ биокираолишлиги 5 мг дозада 35% ни ташкил қилади. Ютиб юборилгандаги азенапиннинг мутлоқ биокираолишлиги паст даражада (перорал қўлланадиган таблетка дори шакллари ишлатилганда <2%). Азенапин қўлланганидан кейин бир неча минут (2 ёки 5 минут) дан сўнг, сув истеъмол қилиниши азенапиннинг концентрацияларини пасайишига (мувофиқ равишда 19 ва 10% га пасайишига) олиб келган. Шунинг учун таблетка қабул қилингандан кейинги 10 минут давомида овқат ва ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Тақсимланиши Азенапин организмда тез ва кенг тақсимланади (тахминан 1700 л), бу қон томирларидан ташқарида экстенсив тақсимланишидан далолат беради. Азенапин плазма оқсиллари, жумладан албумин ва α1-кислотали гликопротеин билан юқори (95%) даражада боғланади. Метаболизми Азенапин кенг миқёсда метаболизмга учрайди. Азенапин метаболизмининг бирламчи механизмлари – бевосита глюкуронизация (УГТ1А4 ёрдамида) ва цитохром П450 (асосан 2Д6 и 3А4 иштирокидаги CЙП1А2) ёрдамида оксидланиш ва диметилланишдан иборат. Одамда азенапиннинг нишонланган радиоизотоплари ёрдамида ўтказилган ин виво тадқиқотларда плазмада аниқланган асосий дори модда азенапин Н+-глюкуронид бўлган; Н-десметилазенапин, Н-десметилазенапин Н-карбамоил глюкуронид ва ўзгармаган азенапин камроқ миқдорда аниқланди. Сафрис® дори воситасининг фаоллиги асосан ўзгармаган азенапинга боғлиқдир. Азенапин CЙП2Д6 изоферментининг кучсиз ингибитори ҳисобланади. У одам гепатоцитларида CЙП1А2 ёки CЙП3А4 изоферментлари индукциясини чақирмайди. Азенапинни ушбу изоферментларнинг маълум ингибиторлари, индукторлари ёки субстратлари билан бир вақтда қўлланиши дори воситаларининг ўзаро таъсирларини ўрганиш бўйича клиник тадқиқотларда ўрганилган (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Чиқарилиши Сафрис® – вена ичига юборилгандан кейин соатига клиренси 52 л га тенг эга юқори даражада чиқарилиш хусусиятига эга бўлган препаратдир. Масс-баланс тадқиқотида радиоизотоп билан нишонланган дори воситаси дозасининг катта қисми сийдик билан (тахминан 50%) ва ахлат билан (тахминан 40%) билан чиқарилган, бунда фақат озгина миқдори аҳлат билан ўзгармаган ҳолда (5–16%) чиқарилган. Тезкор тақсимланишнинг бошланғич фазасидан кейин азенапиннинг ярим парчаланиш даври тахминан 24 соатни ташкил қилган. Дозани суткада 2 марта 5 мг дан 10 мг гача оширилиши (икки марта ошириш) концентрация – вақт эгри чизиғи остидаги майдонни (АУC) ва максимал концентрация (Cмах) нопропорционал (1,7 марта) ошишига олиб келади. Доза ошириб юборилганда Cмах ва АУC кўрсаткичларни нопропорционал ошиши сублингвал қабул қилингандан кейин оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати орқали сўрилишни чекланиши оқибатида юз бериши мумкин. Препаратни суткада икки марта қабул қилинганида мувозанат ҳолатига 3 кун давомида эришилади. Умуман олганда мувозанат ҳолатидаги азенапиннинг фармакокинетикаси препарат бир марта қўллангандагига ўхшаш бўлади.

Сафрис® катта ёшдаги пациентларда И типдаги биполяр бузилишлар билан боғлиқ бўлган енгил ва ўртача даражадаги маниакал хуружларни даволаш учун қўлланилади.

Маниакал хуружлар Монотерапия сифатида Сафрис® препаратининг тавсия этилган бошланғич дозаси суткада 2 марта 10 мг ни ташкил қилади. Бир дозани эрталаб ва яна бир дозани – кечқурун қабул қилиш лозим. Ўтказилган клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, доза суткада икки марта 5 мг гача пасайтирилиши мумкин. Мажмуавий даволаш таркибидаги тавсия қилинган бошланғич доза суткада 2 марта 5 мг ни ташкил қилади. Айрим пациентлардаги клиник самарадорлик ва ўзлаштира олинишига қараб, дозани суткада 2 марта 10 мг гача ошириш мумкин.

Азенапин билан даволаш вақтида дори воситасига нисбатан энг кўп хабар қилинган ножўя таъсирлар уйқучанлик ва хавотирлилик бўлган. Азенапиннинг терапияси билан боғлиқ бўлган дори воситасига нисбатан ножўя реакцияларни ривожланиш тезлиги қуйидаги жадвалда келтирилган. Жадвалда клиник тадқиқотларда рўйхатга олинган ножўя таъсирлар тақдим этилган. Барча ножўя реакциялар аъзолар тизимлари синфи ва ривожлаништезлиги бўйича санаб ўтилган; жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), кам ҳолларда (≥1/1000 дан <1/100 гача) ва жуда кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача). Ҳар бир гуруҳда ножўя реакциялар оғирлик даражасини пасайиб бориши тартибида келтирилган. Постмаркетинг даврда қўллаш вақтида хабар қилинган ножўя таъсирларни реакцияларни ривожланиш тезлигини аниқлаб бўлмайди, чунки улар тўғрисидаги маълумотлар спонтан хабарлардан олинган. Шунинг учун бундай ножўя реакциялар тезлиги “номаълум” сифатида таснифланади.

Фаол моддага ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Азенапиннинг марказий нерв тизимига (МНТ) асосий таъсирини ҳисобга олиб, ундан МНТ га сўсайтирувчи таъсир кўрсатувчи бошқа дори препаратлари билан бирга қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Пациентлар Сафрис® препарати билан даволаниш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан сақланишлари керак.

Деменция фонида психози бўлган кекса ёшли пациентлар Антипсихотик препаратлар қўлланганда деменция фонидаги психози бўлган кекса ёшли пациентларда ўлим билан якунланиш хавфини ошиши аниқланган. Сафрис® препарати деменция билан боғлиқ психози бўлган пациентларни даволаш учун маъқулланмаган ва махсус пациентлар гуруҳида ундан фойдаланиш тавсия қилинмайди. Хавфли нейролептик синдром Антипсихотик препаратлар, шу жумладан Сафрис® қўлланганда хавфли нейролептик синдроми (ХНС) ривожланиши мумкин, унинг учун тана ҳароратини ошиши, мушакларни ригидлиги, вегетатив бузилишлар, руҳий ҳолатни ўзгариши ва қон зардобида креатинин фосфокиназа даражасини ошиши характерлидир. Қўшимча клиник белгилар миоглобинурия (рабдомиолиз) ва ўткир буйрак етишмовчилигини ўз ичига олиши мумкин. ХНС ни кўрсатувчи белгилар ва симптомлар юз берган ҳолларда Сафрис® ни бекор қилиш лозим. Тутқаноқ  хуружлари Клиник тадқиқотларда препарат билан даволаш вақтида тиришиш хуружлари тўғрисида кам хабар берилган. Шунинг учун анамнезда тутқаноқ хуружлари бўлган ёки тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтирувчи омиллар таъсирига мойил бўлган пациентларда Сафрис® ни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ўз жонига қасд қилишга уринишлар Психотик бузилишлар ва биполяр бузилишлар ўз жонига қасд қилишни (суицидни) юз бериш хавфи билан боғлиқдир, шунинг учун дори воситаси қўлланганда суицидал хатти-ҳаракатлар хавфи юқори бўлган пациентларни синчков назорат қилиш талаб этилади. Ортостатик гипотензия Сафрис®, айниқса даволашни бошида, эҳтимол ўзининг α1-адренергик рецепторларини блоклаш хусусиятини намойиш қилиб, ортостатик гипотензия ва ҳушдан кетишни чақириши мумкин. Кекса ёшдаги пациентларда ортостатик гипотензияни ривожланиш хавфи юқори бўлади. Клиник тадқиқотларда препарат билан даволаш вақтида ҳушдан кетиш ҳолатлари тўғрисида жуда кам хабар берилган. Препаратни кекса ёшдаги пациентларда ва юрак-қон томир касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти ёки юрак ишемик касаллиги, юрак ўтказувчанлигини бузилиши), цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларда ёки пациентларда гипотензияни келтириб чиқариши мумкин бўлган касалликлари (масалан, сувсизланиш ва гиповолемияси) бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Кечки дискинезия Дофамин рецепторларини блоклаш хусусиятига эга бўлган дори препаратлари асосан тил ва/ёки юзни ихтиёрсиз ритмик ҳаракатлари характерли бўлган кечки дискинезияни келтириб чиқариш хусусиятига эгадир. Клиник тадқиқотларда Сафрис® препарати билан даволаш вақтида кечки дискинезия ҳолатлари тўғрисида жуда кам хабар берилган. Кечки дискинезияни юз бериш хавф омили, бу экстрапирамид бузилишларни мавжудлиги ҳисобланади. Препаратни қабул қилаётган пациентларда кечки дискинезия белгилари ва симптомлари юз берган ҳолларда, препаратни бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш керак. Гиперпролактинемия Сафрис® препаратини қабул қилган айрим пациентларда пролактин даражасини ошиши кузатилган. Клиник тадқиқотларда пролактиннинг патологик даражалари билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлар тўғрисида кам хабар берилган. ҚТ интервалини ўзгариши ҚТ интервалини клиник аҳамиятли узайиши, эҳтимол азенапин билан боғлиқ эмас. Юрак-қон томир касалликлари бўлган ёки оилавий анамнезда ҚТ интервалини узайиши бўлган пациентларда ва ҚТ интервалини узайтириш хусусиятига эга бўлган бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Гипергликемия ва қандли диабет Азенапинни қабул қилиш фонида камдан-кам ҳолларда гипергликемия ёки илгари мавжуд бўлган диабетни зўрайиш ҳолатлари аниқланган. Антипсихотик препаратларни қабул қилиш ва глюкоза алмашинувини бузилишлари ўртасидаги ўзаро сабабли боғлиқлигини баҳолаш, шизофренияси ёки биполяр бузилиши бўлган пациентларда қандли диабетни ривожланиш хавфини юқорилиги ва умумий популяцияда қандли диабетни ривожланиш тезлиги юқори эканлигини ҳисобга олинса, қийин ҳисобланади. Диабети бўлган пациентларда ва қандли диабетни ривожланиш хавфи омиллари бўлган пациентларда изчил клиник назорат олиб бориш тавсия қилинади. Дисфагия Антипсихотик препаратларни қабул қилиш қизилўнгач моторикасини бузилиши ва аспирацияни чақириши мумкин. Сафрис® препарати билан даволаниш вақтида камдан-кам ҳолларда дисфагия ҳолатлари тўғрисида хабар берилган. Терморегуляция Антипсихотик препаратларнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, организмни тана ҳароратини пасайтириш қобилиятини йўқотиши ҳисобланади. Клиник тадқиқотлар вақтида терморегуляцияни клиник аҳамиятли бузилишлари азенапинни қўллаш билан боғлиқ эмаслиги тўғрисида хулоса қилинган. Тана ҳароратини ошишига олиб келувчи ҳолатларни (куч ишлатиб бажариладиган жисмоний машқлар, хаддан ташқари юқори ҳарорат, антихолинергик таъсирга эга бўлган ёндош қўлланилаётган препаратлар ёки сувсизланиш) ҳис этиши мумкин бўлган пациентларга дори воситасини эҳтиёткорлик билан буюриш тавсия қилинади. Жигар фаолиятини оғир даражада бузилиши бўлган пациентлар Жигар фаолиятини оғир даражада бузилиши (Чайлд-Пю шкаласи бўйича С синфи) бўлган пациентларда азенапиннинг концентрациясини 7 марта ортиши кузатилган. Шунинг учун бундай пациентларда Сафрис® препаратини қўллаш тавсия қилинмайди. Паркинсон касаллиги ва Леви таначалари билан кечувчи деменция Шифокорлар Паркинсон касаллиги ёки Леви таначалари билан кечувчи деменцияси бўлган пациентларга антипсихотик препаратлар, шу жумладан Сафрис® препаратини буюрилганда хавфни афзалликлар билан таққослаб кўришлари керак, чунки ҳар иккала гуруҳдаги пациентларда хавфли нейролептик синдромни ривожланиши, шунингдек антипсихотик препаратларга юқори сезувчанликни ривожланиш хавфи юқори бўлиши мумкин. Бундай юқори сезувчанликни намоён бўлиши онгни чалкашиши, сезгирликни сусайиши, экстрапирамид симптомларга қўшимча равишда тез-тез йиқилишлар билан постурал беқарорликни ўз ичига олиши мумкин.

Ҳомиладорлик Сафрис® препаратини ҳомиладорликда қўллаш тажрибаси етарли эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда азенапин тератоген таъсир кўрсатмаган, бироқ она ва ҳомила учун токсик таъсирлар аниқланган. Оналари ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида антипсихотик препаратлар (шу жумладан Сафрис®) қабул қилган чақалоқларда ножўя таъсирлар, шу жумладан экстрапирамид симптомлар ва/ёки туғруқдан кейин бекор қилиш синдромини ривожланиш хавфи бўлади. Чақалоқларда ажитация, артериал гипертония ва гипотония, тремор, уйқучанлик, распиратор дистресс-синдром ва овқатланишни бузилишини ривожланиши тўғрисида хабарлар олинган. Шунинг учун чақалоқларни синчковлик билан текшириш керак. Сафрис® препаратини ҳомиладорлик вақтида, потенциал фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда қўллаш мумкин эмас. Эмизиш Азенапин каламушларда лактация даврида сут билан ажралиб чиққан. Азенапинни аёлларда кўкрак сути билан ажралиб чиқиши ёки чиқмаслиги маълум эмас. Сафрис® препаратини қабул қилаётган аёлларга эмизиш тавсия қилинмайди.

2˚C дан 30˚C гача бўлган ҳароратда сақлансин. Ёруғликдан ва намликдан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамида сақлансин.

Азенапиннинг премаркетинг тадқиқотларида дозани ошириб юборилиши юзасидан бир неча ҳолатлар қайд қилинган. Тахмин қилинган 15-400 мг дозалар диапазонда қабул қилиниши тўғрисида хабар қилинган. Кўпчилик ҳолларда пациентларни азенапинни сублингвал қабул қилганликлари аниқланмаган. Даволаш билан боғлиқ бўлган ножўя ҳолатлар ҳавотирлик ва онгни чалкашиши, акатизия, орофациал дистония, седатив таъсир ва ЭКГ даги симптомсиз патологик бузилишларни (брадикардия, суправентрикуляр комплекслар, юрак қоринчалари бўйлаб ўтказувчанликни тутилиши) ўз ичига олади. Препаратнинг дозасини ошириб юборилишини даволаш бўйича маълумотлар йўқ. Сафрис® препарати учун махсус антидот мавжуд эмас. Бошқа дори препаратларнинг ўзаро таъсирини ҳам ҳисобга олиш лозим. Бўлиши мумкин бўлган аритмия ҳолатларини аниқлаш учун юрак-қон томир тизимини назорат қилиб туриш лозим. Дозани ошириб юборилишини даволаш самарасини бир маромда тутиб турувчи терапия, организмни кислородга тўйинтириш, нафас йўллари вельветяцияси ва симтомларни бартараф этишни ўз ичига олиши керак. Гипотензия ва қон томирлари коллапсини қабул қилинган усуллар: суюқлик ва/ёки симпатомиметикларни вена ичига юбориш билан даволаш керак (эпинефрин ва дофаминни ишлатиш мумкин эмас, чунки бета-адренорецепторларни рағбатлантирилиши препарат томонидан чақирилган алфа-адренорецепторлар блокадаси фонидаги гипотензияни ёмонлаштириши мумкин). Оғир экстрапирамид симптомларда антихолинерик препаратларни қўллаш лозим. Синчков тиббий назорат ва кузатув пациент тўлиқ соғайгунича давом эттирилиши керак.

Рецепт бўйича

20, 60 ёки 100 таблеткадан алюминий/алюминий блистер ўрамларда картон қутида

3 йил.