Сафоцидрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: флуконазол – 150 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 153 мг, калций гидрофосфати – 14,5 мг, натрий кроскармеллоза – 5 мг, магний стеарати – 4 мг, коллоид кремний диоксиди – 1 мг, пунц бўёвчиси [Понсо 4Р] [Е 124] – 2,5 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Сафоцид

Фармакалогик гуруҳи:

Мажмуавий микробларга қарши восита. АТХ коди: [Ж01РА]

Дори шакли:

таблеткалар тўплами

Пушти рангли яссицилиндрик фаскали ва рискали таблеткалар. Синдирилганида таблетка пушти рангда.

Мажмуавий микробларга қарши восита. АТХ коди: [Ж01РА]

Сўрилиши – юқори, биокираолишлиги – 90%. Бир вақтда овқат қабул қилиш, қабул қилинган препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди. Ичга, оч қоринга 150 мг қабул қилинганидан кейин максимал концентрациясига эришиш вақти (ТCмах) 0,5-1,5 соатни ташкил қилади, вена ичига худди ўша дозада юборилганда плазмадаги максимал концентрацияси (Cмах) унинг плазмадаги концентрациясини 90% ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 11-12% ни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси дозага бевосита боғлиқ бўлади. Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликларига яхши киради. Фаол модданинг кўкрак сути, бўғим суюқлиги, сўлак, балғам ва перитонеал суюқликдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражасига ўхшаш. Орқа мия суюқлигига (ОМС) яхши киради, замбуруғли менингитда орқа мия суюқлигидаги концентрацияси унинг плазмадаги даражасининг 85% ни ташкил қилади. Тер суюқлигида, эпидермисда ва шох пардада зардобдагидан юқори бўлган концентрацияларга эришилади (селектив тўпланади). Тақсимланиш ҳажми (Вд) организмдаги сувнинг умумий микдорига яқинлашади; флюканазолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Жигарда CЙП2C9 изоферментининг ингибитори ҳисобланади. Асосан буйраклар орқали (80% – ўзгармаган ҳолда, 11% – метаболитлари кўринишида) чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига (КК) пропорционалдир. Флуконазолнинг фармакокинетикаси буйракнинг функционал ҳолатига сезиларли боғлиқдир, бунда Т1/2  ва КК орасида тескари ўзаро боғлиқлик мавжуд. 3 соат давомидаги гемодиализдан кейин флуконазолнинг плазмадаги концентрацияси 50% га пасаяди.

Гонорея, трихомониаз, хламидиоз, бактериал вагиноз, замбуруғли инфекциялар каби жинсий йўл билан юқувчи сийдик-жинсий йўлларининг аралаш инфекциялари, шунингдек уларга йўлдош специфик ва неоспецифик циститлар, уретритлар, вулвовагинитлар ва цервицитларда қўлланади.

Ичга. Бир вақтда бир марта блистер таркибига кирувчи ҳамма 4 таблетка, овқат қабул қилишни ҳисобга олиб, қабул қилинади (чунки азитромицинни сўрилиши овқат билан бир вақтда қабул қилинганида ўзгаради, уни яхшиси, овқатдан бир соат олдин ёки 2 соат кейин  қабул қилиш керак).

Препаратни ўзлаштирилиши одатда жуда яхши. Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тиришишлар, уйқусизлик, уйқучанлик, тремор. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқ, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, таъмни ўзгариши, диспепсия, қусиш, оғиз шиллиқ қаватини қуриши, жигар фаолиятини (сариқлик, гипербилирубинемия, ишқорий фосфатаза концентрациясини ошиши, “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши, гепатит, гепатоцеллюляр некроз), шу жумладан ўлим билан якунланувчи бузилиши. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелла синдроми), анафилактик реакциялар (шу жумладан ангионевротик шиш, юзнинг шиши, эшакеми, терини қичиши). Қон яратиш аъзолари томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, нейропения, агранулоцитоз. Юрак-қон томир тизими томонидан: Қ-Т интервали давомийлигини ошиши, қоринчаларни хилпиллаши/микрофильмтиллаши, “пируэт” (торсаде де поинтес) туридаги тахисистолик қоринча аритмияси. Бошқалар: буйраклар фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия, кўп терлаш, миалгия, астения, ҳолсизлик, иситма.

Флуконазолга (шунингдек бошқа азол бирикмаларга ҳам), азитромицинга (шунингдек бошқа макролидларга ҳам), секнидазолга (шунингдек бошқа нитроимидазолларга ҳам); таблетка таркиби тўпламига кирувчи препаратларнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Астемизол, эритромицин, пимозид, хинидин, цизаприд, эрготамин, дигидроэрготаминни бир вақтда қўллаш; ёки бошқа Қ-Т интервалини узайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш. Марказий нерв тизимининг органик касалликлари, оғир даражали жигар етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, креатинин клиренси минутига 40 мл/мин дан кам бўлганида, қон касалликлари (шу жумладан анамнездаги); ҳомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Бир вақтда антацидлар қабул қилинганида, азитромицинни қабул қилишдан олдин 2 соатлик танаффусга амал қилиш керак. Секнидазолни алкогол билан бирга қўллаш туфайли, дисулфирамсимон реакция (қоринда спазмлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юзга қонни оқиб келиши) ривожланиши мумкин, даволаниш даврида этанолни қабул қилишдан сақланиш керак. Секнидазол трепонемаларнинг иммобилизациясини чақириши мумкин, бу сохтамусбат Нелсон тестига олиб келиши мумкин (оч трепонемаларнинг иммобилизация реакцияси, РИБТ).

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда, 300С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Сафоцид таблеткалари тўпламининг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Доза ошириб юборилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Рецепт бўйича

Таблеткалар тўплами. 4 таблеткадан (бир таблетка флуконазол, бир таблетка азитромицин, икки таблетка секнидазол) поливинилхлорид плёнка ва алюмин фолгали контур уяли ўрамда (блистер). 1 ёки 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач кейин ишлатилмасин.