РЕМОЛ rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: парацетамол – 250 мг, пропифеназол, сувсиз, кофеин – 30 мг; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, поливинилпиролидон, калий сорбат, микрокристалл целлюлоза, стеарин кислотаси, талк, магний стеарати ёки калций стеарати, картошка крахмали.

Тасир этувчи модда(ХПН):

п.

Препаратнинг савдо номи:

РЕМОЛ

Фармакалогик гуруҳи:

аналгетик-антипиретиклар.

Дори шакли:

таблеткалар.

оч сариқ тусли, оқдан оққача бўлган рангли, бироз “мраморликка” йўл қўйиладиган таблеткалар. Бир томони фаскали ва рискаси бўлган яссицилиндр шаклли таблеткалар.

аналгетик-антипиретиклар.

N02BЕ51

Ичга, катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан кунига 4 мартагача, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.

Кўнгил айниши, аллергик реакциялар (терини қизариши, тери тошмаси, бронхоспазм, ринорея) артериал гипертензия, уйқусизлик бўлиши мумкин.

Оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, ўткир гепатопорфириялар, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёши (12 ёшгача), алкоголизмда қўллаш мумкин эмас.

Парацетамол хлорамфениколнинг чиқарилиш вақтини 5 марта оширади. Қайта қабул қилинганида парацетамол билвосита антикоагулянтларнинг (дикумарин ҳосилалари) таъсирини кучайтириши мумкин. Парацетамол ва этанол билан бир вақтда қўлланганида гепатотоксик самараларнинг ривожланиш хавфини оширади. Барбитуратлар, рифампицин, салициламидлар, тутқаноққа қарши дори воситаларини ва бошқа микросомал оксидланишнинг рағбатлантирувчилари жигар функциясига таъсир қилувчи парацетамолнинг заҳарли метаболитларини ҳосил бўлишига ёрдам беради. Метоклопрамид парацетамолнинг сўрилишини тезлаштиради. Кофеин эрготаминнинг сўрилишини тезлаштиради.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида (зўрайиш босқичида) эҳтиёткорлик билан қўлланади. Даволаш фонида кофеин сақловчи маҳсулотларни (кофе, чой) ҳаддан зиёд истеъмол қилиш дозани ошириб юбориш белгиларини чақириши мумкин. Узоқ муддатли                  (1 ҳафтадан кўп) даволашда периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Иситма синдромини даволашда 3 кундан ортиқ ва оғриқ синдромида – 5 кундан кўп шифокор маслаҳатисиз қабул қилинмайди. Спортчиларда допинг назорати натижаларини ўзгартириши мумкин. “Ўткир қорин” да ташҳис қўйишни қийинлаштириши мумкин. Атипик бронхиал астмаси, поллинозлари бўлган беморларда, препаратга аллергик реакциялар ривожланишини юқори хавфи бор. Даволаш вақтида этанол истеъмол қилишдан (гепатотокциклик ривожланишини хавфи юқори) воз кечиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, салқин жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари – қусиш, қоринда оғриқ, тери қопламаларининг оқариши, кўришни бузилиши, тиришишлар, юқори қўзғалувчанлик, аритмиялар, уйқучанлик, ҳушдан кетиш, қонда қанд миқдорини ўзгариши. Даволаш: меъдани ювиш, адсорбентларни буюриш, глутатион ҳосил бўлишини оширувчи воситаларни юбориш (заҳарланишни биринчи 10 соатларида вена ичига ёки ичга ацетилцистеин).

Рецепциз

10 таблеткадан контур уяли ўрамда №10.

3 йил.