Руҳият ва марказий нерв тизими (МНТ).
Ребетол препарати интерферон алфа-2б ёки пегинтерферон алфа-2б билан мажмуада даволаш вақтида, шунингдек даволаш тўхтатилганидан кейин 6 ой давомида, айрим пациентларда МНТ томонидан оғир реакциялар, хусусан депрессия, суицидал фикрлар ёки суицидга уриниш кузатилган.
Суицидал фикрлаш ёки суицидга уриниш хақида Ребетол препарати ва интерферон алфа-2б мажмуаси билан даволанган болалар ва ўсмирларда даволаш ва 6 ойлик кузатув даври давомида катта пациентларга қараганда кўпроқ (2,4% ва 1%) хабар берилган.
Катталардаги каби, болалар ва ўсмирларда хам рухият томонидан бошқа ножўя реакциялар (депрессия, эмоционал беқарорлик, уйқучанлик) пайдо бўлган.
Тажоввузкор хулқ (баъзида гомицидал ғоялар сифатида бошқаларга қарши қаратилган), биполяр бузилишлар, мания, онгни чалкашиши ва ментал статусни ўзгаришини ўз ичига олган МНТ томонидан бошқа реакциялар, алфа интерферонлар қўлланганида кузатилган.
Пациентларнинг холатини рухий бузилишларнинг белгилари ва симптомларига нисбатан синчиклаб кузатиш керак.
Бундай симптомлар пайдо бўлганида шифокор бу ножўя реакцияларни потенциал хавфлилигини ёдда тутиши ва мувофиқ даволашни ўтказиш масаласини кўриши керак.
Агар руҳият томонидан симптомлар сақланса ёки ёмонлашса ёки суицидал фикрлаш кузатилса, Ребетол препаратини ва интерферон алфа-2б ёки пегинтерферон алфа-2б ни қўллашни тўхтатиш ва пациентнинг холатини кузатиш, зарурати бўлганида эса мувофиқ психиатрик даволашни ўтказиш тавсия этилади.
Ҳозирги вақтда ёки анамнезда оғир руҳий ҳолатлари бўлган пациентлар.
Агар оғир руҳий ҳолати бўлган (ҳозирги вақтда ёки анамнезда) катта пациент учун Ребетол препарати ва пегинтерферон алфа-2б ёки интерферон алфа-2б билан мажмуада даволаш зарур бўлса, уни фақат руҳий ҳолатни шахсий диагностик ва терапевтик назоратини мувофиқ таъминлашдан кейин бошлаш керак.
Ребетол препарати ва интерферон алфа-2б ёки пегинтерферон алфа-2б ни оғир психиатрик ҳолатлари бўлган (ҳозирги вақтда ёки анамнезда) болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Руҳий фаол моддаларни истеъмол қилувчи/суиистеъмол қилувчи пациентлар.
Бир вақтда руҳий фаол моддаларни (алкогол, марихуана ва бошқ.) истеъмол қилувчи С гепатити вируси бўлган пациентларда, руҳият томонидан бузилишлар ривожланишини ёки интерферон алфа билан даволашда мавжуд бўлган рухиятни бузилишларини зўрайишини хавфи юқори.
Агар бундай пациентларда интерферон алфа билан даволаш зарур бўлса, ёндош руҳий касалликлар мавжудлиги ва бошқа воситаларни қўллаш учун потенциални синчиклаб баҳолаш ва даволашни бошлаш олдидан мувофиқ чораларни кўриш керак.
Агар зарурати бўлса, ҳолатни баҳолаш, даволаш ва кейинги кузатув учун рухшунос ёки наркологни ўз ичига олувчи, сохалараро ёндошиш масаласини кўриш керак.
Даволаш вақтида, шунингдек даволаш тўхтатилганидан кейин пациентнинг ҳолатини синчиклаб назорат қилиш керак.
Психиатрик бузилишлар қайта пайдо бўлиши ёки ривожланиши ва руҳий фаол моддаларни қўллашга нисбатан эрта аралашув тавсия этилади.
Ўсиш ва ривожланиш (болалар ва ўсмирлар), 3 ёшдан 17 ёшгача бўлган пациентларда 48 ҳафта давомийликдаги интерферон (стандарт ёки полиетиленгликол билан боғланган)/рибавирин билан мажмуавий даволаш курси давомида кўпинча тана вазнини пасайиши ва ўсишни секинлашиши кузатилган.
Болаларни полиетиленгликол билан боғланган интерферон/рибавирин мажмуаси билан даволаш бўйича давомли даврдаги мавжуд маълумотлар хам, ўсишни сезиларли секинлашишидан далолат беради.
32% пациентларда (30/94) даволаш якунланганидан кейин 5 йил ўтгач, ёшга тўғри келувчи ўсиш фоизини >15 фоизга пасайиши кузатилган.
Болаларни стандарт интерферон/рибавирин мажмуаси билан даволашнинг давомлироқ давридаги мавжуд маълумотлар ҳам, хатто агар 5 йилдан олдинроқ якунланган бўлса хам 21% (н=20) болаларда ўсишни сезиларли секинлашишидан далолат беради (ўсиш фоизини дастлабки кўрсатгичлар билан солиштирганда >15 фоизга пасайиши).
Катта ёшда якуний ўсиш бўйича маълумотлар бу болалардан 14 таси хақида олинган; бу маълумотларга мувофиқ 12 фоиз пациентларда даволаш тугатилганидан кейин 10-12 йил ўтгач ўсиш кўрсатгичини фоизи >15 фоизда сақланган.
Болаларда афзаллик/хавфни шахсий равишда баҳолаш.
Даволашдаги кутилаётган фойдани болалар ва ўсмирлар иштирокидаги клиник тадқиқотларда олинган хавфсизлиги бўйича маълумотлар билан синчиклаб қиёслаш керак.
Мажмуавий даволаш ўсишни кечикишини чақиришини, бу айрим пациентларда ўсишни паст кўрсатгичларига олиб келишини хисобга олиш мухим.Хавфни боладаги касалликни шундай характеристикалари – касалликни ривожланиб бориш белгилари (яққол фиброз), касалликни ривожланиб боришига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган ёндош касалликлар (масалан, ёндош ОИТВ-инфекцияси), шунингдек вирусологик жавобга нисбатан прогностик омиллар (С гепатити вируси генотипи ва вирусли юклама) билан қиёслаш керак.
Агар иложи бўлса, болани даволашни ўсишни пубертат сакрашидан кейин ўтказиш керак.
Гарчи маълумотлар чекланган бўлсада, кузатувли тадқиқотда 5 йил давомида жинсий етилишга нисбатан кечки кейинги таъсирининг белгилари кузатилмаган.
Клиник тадқиқотларнинг маълумотларидан келиб чиқиб, рибавиринни монотерапия сифатида қўллаш самарасиз, шунинг учун Ребетол бир ўзи қўлланмаслиги керак.
Мажмуавий даволашни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги фақат пегинтерферон алфа-2б ёки интерферон алфа-2б, инекциялар учун эритма билан мажмуадаги Ребетол учун аниқланган.
Сурункали С гепатитини тадқиқотларда барча пациентларда, тадқиқотга киритишгача жигарнинг биопсияси ўтказилган, лекин айрим холларда (масалан, 2 ва 3 генотипи бўлган пациентлар) даволашни ўтказиш гистологик тасдиқлашсиз мумкин бўлган.
Даволашни бошлаш олдидан жигарнинг биопсиясини ўтказишнинг зарурати хақидаги масалани ҳал қилишда амалдаги етакчи кўрсатмаларга риоя қилиш керак.
Гемолиз.
Ребетол препаратини пегинтерферон алфа-2б ёки интерферон алфа-2б мажмуаси билан даволанган 14% катта ва 7% болаларда гемоглобин даражасини пасайиши <10 г/дл гача бўлган.
Гарчи рибавирин юрак-қон томир тизимига бевосита таъсир кўрсатмаса хам, юрак фаолиятини ёмонлашишига ва/ёки коронар касалликнинг симптомларини зўрайишига олиб келиши мумкин.
Шунинг учун Ребетол препаратини юрак касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Даволашни бошлаш олдидан ва даволаш давомида юракни ҳолатини баҳолаш керак.
Белгиларнинг ҳар қандай ёмонлашиши аниқланган ҳолда, даволаш тўхтатилиши керак.
Юрак-қон томир тизими.
Анамнезида димланган юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти ва/ёки хозирги вақтда ёки анамнезда юрак ритмини бузилишлари бўлган катта пациентлар, доимий кузатув остида бўлишлари керак.
Юрак томонидан патологияси бўлган пациентларга, даволашни бошлаш олдидан ва даволаш давомида ЭКГ – текшириш ўтказиш тавсия этилади.
Юрак аритмиялари (асосан, қоринча устки), одатда, стандарт даволашга берилади, лекин даволашни тўхтатиш талаб қилиниши мумкин.
Анамнезида юрак касалликлари бўлган болалар ёки ўсмирлар бўйича маълумотлар йўқ.
Дарҳол намоён бўлувчи турдаги ўта юқори сезувчанлик.
Агар дарҳол намоён бўлувчи турдаги ўта юқори сезувчанлик реакцияси (эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм, анафилакция) пайдо бўлса, Ребетол препаратини дарҳол бекор қилиш ва мувофиқ медикаментоз даволашни буюриш керак.
Ўтувчан тери тошмаси препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.
Кўрув аъзолари томонидан бузилишлар.
Рибавирин интерферон алфа билан мажмуада қўлланади.
Офталмологик бузилишлар ҳақида, шу жумладан кўз тўр пардасига қон қуйилиши, ретинал экссудатлар, кўрув нерви дискини шиши, кўрув нервининг нейропатияси ва кўз тўр пардаси артериялари ёки веналарининг обструкцияси, бу кўришни йўқолишига олиб келади, интерферон алфа билан мажмуавий даволашда кам ҳолларда хабар берилган.
Ҳамма пациентларда даволашни бошлаш олдидан офталмологик текшириш ўтказиш керак.
Кўришни пасайиши ёки йўқолишига шикоят қилган ҳамма пациентларда дархол тўлиқ офталмологик текшириш ўтказиш керак.
Интерферон алфа билан мажмуавий даволаш давомида, айниқса офталмологик бузилишлари (масалан, диабетик ёки гипертензив ретинопатия) бўлган пациентларда вақти-вақти билан кўришни текшириш тавсия этилади.
Офталмологик касаллик пайдо бўлган ёки кечиши ёмонлашган пациентларда, интерферон алфа билан мажмуавий даволашни бекор қилиш керак.
Жигар фаолияти.
Даволаш вақтида жигар фаолиятини сезиларли ёмонлашишини белгилари бўлган ҳамма пациентлар, синчков кузатув остида бўлишлари керак.
Қоннинг ивиш вақти узайган ҳолда, бу жигар фаолиятини декомпенсациясига ишора қилиши мумкин, даволашни тўхтатиш керак.
Иммуносупрессияни кучайтириш потенциали.
Адабиётда пегинтерферон ва рибавирин бир вақтда азатиоприн билан қўлланганидан кейин 3-7 ҳафта давомида пайдо бўлган панцитопения ва суяк кўмигини сусайиши ҳақида хабар берилган.
Бундай миелотокциклик С гепатити вируси антиретровирусли даволаш ва бир вақтда қўлланган азитромицин бекор қилинганидан кейин 4-6 ҳафта ўтгач қайтувчан характерга эга бўлган, шунингдек препаратлардан ҳар қандайи қайта шахсий равишда қўллангандан кейин янгидан пайдо бўмаган.