Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
РУТАН
Фармакалогик гуруҳи:
Вирусларга қарши восита-интерферон идуктори.
Дори шакли:
Таблеткалар
Оч сариқдан сариқ ранггача бўлган таблеткалар.
Вирусларга қарши восита-интерферон идуктори.
Полифенол бирикмалар асосида яратилган Рутан препарати танинлар синфига мансубдир.
Танинлар одам организмида текширишда қийинчилик туғдирувчи бир қатор матаболитларга парчаланади.
Танинлар метаболитлар кўринишида фақат 3-6% гина ахлатда ва сийдикда аниқланади.
Эллаготанинларнинг асосий қисми эса аниқлаб бўлмайдиган метаболитларга айланади.
Катталар ва 6 ёшдан катта болаларда грипп ва бошқа ўткир вирусли респиратор касалликларни даволаш ҳамда олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Профилактик мақсадларда препаратни инфекция кенг тарқалган вақтда, шу жумладан инфекция билан зарарланган одамлар билан мулоқот қилгандан кейин ҳам қўллаш мумкин.
Грипп ва ЎРВИ ни даволаш учун ичга катталар биринчи икки сутка давомида 2 таблеткадан кунига 3 марта, кейинги икки кун давомида 1 таблеткадан 3 марта, бешинчи куни 1 таблеткадан кунига 2 марта ичга қабул қилинади.
Даволаш курси давомийлиги – 5 кун.
Препарат аллергик реакция чақириши мумкин.
Клиник тадқиқотлар давомида Рутан препаратининг она сутига ўтиши ўрганилмаганлиги туфайли, эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.