Розувастатин Сандозрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 5 мг, 10 мг, 20 мг ёки 40 мг розувастатин (розувастатин калций кўринишида); ёрдамчи моддалар: сувсиз лактоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, модификацияланган кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза, қуритилган маккажўхори крахмали, талк, натрий стеарилфумарати; таблетканинг қобиғи: гипромеллоза, маннитол, макрогол 6000, титан диоксиди Е171, темир (ИИ) оксиди (Е172), темир (ИИИ) оксиди (Е172), талк.

Тасир этувчи модда(ХПН):

розувастатин (росувастатин)

Препаратнинг савдо номи:

Розувастатин Сандоз

Фармакалогик гуруҳи:

ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари.

S10AA07.

Розувастатин қон плазмасида максимал концентрациясига қабул қилингандан сўнг тахминан 5 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил этади. Розувастатин жигар томонидан фаол равишда қамраб олинади, у ер холестерин синтезини ва ПЗЛП-Х чиқарилишини асосий жойи ҳисобланади. Тахминан 90% розувастатин плазма оқсиллари, асосан албумин билан боғланади. Розувастатиннинг фақатгина чекланган миқдори (тахминан 10%) метаболизмга учрайди. Қабул қилинган дозанинг тахминан 90% ўзгармаган ҳолда ахлат билан, қолган қисми сийдик билан чиқарилади, бунда тахминан 5% – ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 19 соатни ташкил этади. Юқорироқ дозаларда қўлланганида ярим чиқарилиш даври узаймайди. Тизимли экспозицияси қабул қилинган дозасига пропорционал равишда ошади. Препарат ҳар куни кўп марта қабул қилинганида фармакокинетик кўрсаткичларни ўзгариши кузатилмайди.

Катталар, ўсмирлар ҳамда 6 ёш ва ундан ошган болаларда бирламчи гиперхолестеринемия (ИИа тури, шу жумладан гетерозиготали оилавий гиперхолестеринемия) ёки аралаш дислипидемия (ИИ б тури) ни парҳезга ҳамда номедикаментоз даволашга (масалан, жисмоний машқлар, тана вазнини пасайиши) қониқарли жавоб реакцияси бўлмаганида даволовчи парҳезга қўшимча сифатида даволаш учун қўлланади. Гомозиготали оилавий гиперхолестеринемияни парҳезга ва қонда липидларнинг даражасини пасайтириш бўйича бошқа даволашда (масалан, ПЗЛП аферези) ёки бундай даволаш мумкин бўлмаганида қўшимча даволаш учун қўлланади.

Даволашни бошлашдан олдин ва бутун даволаниш даври давомида пациент стандарт гипохолестеринли парҳезга риоя қилиши керак. Препаратнинг дозаси даволаш мақсади ва даволашга нисбатан пациентнинг жавоб реакциясига қараб, замонавий қабул қилинган қўлланмаларни ҳисобга олган ҳолда индивидуал равишда танланиши керак. Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Препаратни овқатланишдан қатъий назар, сутканинг исталган вақтида қабул қилиш мумкин.

Розувастатин қўлланганида кузатиладиган нохуш реакциялар одатда енгил даражада ва ўткинчи бўлади. Нохуш реакцияларни ривожланиш тезлиги қуйидагича аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), ривожланиш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида тезлигини аниқлаш мумкин эмас). Қуйида розувастатин учун клиник тадқиқотларнинг маълумотлари ва йирик постмаркетинг тажрибаси асосида аниқланган нохуш реакциялар келтирилган.

Розувастатинга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик;жигар касалликларини фаол фазасида, шу жумладан этиологияси аниқланмаган ҳолатлар; қон зардобидаги трансаминазаларни турғун ошиши ва трансаминазаларнинг даражасини норманинг юқори чегарасидан уч марта ошиши;оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 30 мл/мин);миопатия;циклоспорин билан ёндош даволаш;ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Шунингдек препаратни тегишли контрацепция усулларидан фойдаланмайдиган туғруқ ёшидаги аёлларда қўллаш мумкин эмас. 40 мг дозасини миопатия / рабдомиолизни ривожланишига мойиллик омиллари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас: ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 60 мл/мин);гипотиреоз;шахсий ва оилавий анамнезда мушакларнинг туғма касалликлари;анамнезида бошқа ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари ёки фибратларнинг таъсирида мушакларни токсик шикастланиши;алкоголни хаддан зиёд истеъмол қилиш;қон плазмасида препаратнинг даражаси ошиши мумкин бўлган ҳолатларда;келиб чиқиши осиёлик бўлган шахсларда;фибратлар ёндош қўлланганда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Транспорт оқсилларнинг ингибиторлари: розувастатин маълум транспорт оқсиллар, шу жумладан жигарда моддаларни қамраб олишга жавобгар ОАТП1Б1 ташувчиси ва БCРП чиқарувчи ташувчилар учун субстрат ҳисобланади. Розувастатинни ушбу транспорт оқсилларнинг ингибиторлари ҳисобланган препаратлар билан бирга қўллаш розувастатиннинг плазмадаги концентрациясини ошишига ва миопатияни ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин. Циклоспорин: циклоспорин билан даволанаётган пациентларда розувастатинни қўллаш мумкин эмас. Протеаза ингибиторлари: розувастатиннинг экспозицияси аҳамиятли даражада ошиши мумкин. Розувастатинни ва протеаза ингибиторларининг баъзи мажмуасини бирга қўллаш розувастатиннинг экспозициясини кутилган ошишига мувофиқ равишда, розувастатиннинг дозасига тузатиш киритиш зарурияти яхшилаб баҳолангандан сўнг рухсат этилади. Гемфиброзил ва липидларнинг даражасини пасайтирувчи бошқа препаратлар: фенофибрат билан фармакокинетик аҳамиятли ўзаро таъсири кутилмайди, шундай бўлсада, фармакодинамик ўзаро таъсир қилиши мумкин. Гемфиброзил, фенофибрат, бошқа фибратлар ва ниацин (никотин кислотаси) терапевтик дозаларда (суткада 1 г ва ундан ортиқ дозада) ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида миопатияни ривожланиш хавфини оширади. Фибратлар билан бир вақтда қўлланганида 40 мг ли дозани қўллаш мумкин эмас. Бундай пациентларни даволашни 5 мг ли доза билан бошлаш керак. Эзетимиб: розувастатин ва эзетимиб ўртасида фармакодинамик ўзаро таъсири (ножўя самараларни ривожланиши юзасидан) кузатилиши мумкин. Антацидлар: розувастатиннинг плазмадаги концентрациясини пасайтиради. Ушбу самарасини антацидларни розувастатинни қабул қилгандан сўнг 2 соатдан кейин қабул қилиш билан бартараф қилиш мумкин. Эритромицин: розувастатиннинг экспозициясини пасайтиради. Цитохром Р450 ферментлари: метаболизмини цитохром Р450 ферментлар тизимининг ферментлари билан бирга боғлиқ ўзаро таъсири кутилмайди. Розувастатиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилган ўзаро таъсирлар (қуйидагига қаранг): розувастатинни, унинг дозасини ошириши мумкин бўлган бошқа препаратлар билан бирга қўллаш зарурати бўлганида, розувастатиннинг дозасига тузатиш киритиш керак. Агар розувастатинни экспозициясини 2 марта ва ундан ортиқ ошиши тахмин қилинаётган бўлса, розувастатин билан даволашни суткада бир марта 5 мг дозаси билан бошлаш керак. Розувастатиннинг максимал суткалик дозасига шундай тузатиш киритиш керак-ки, бунда унинг тахмин қилинган экспозицияси 40 мг суткалик дозаси ёндош ўзаро таъсир қилувчи препаратларсиз қўлланганида эришиладиган экспозициясидан ошмасин. Масалан, гемфиброзил билан бирга қўлланганида (экспозицияни 1,9 марта кутилган ошиши) розувастатинни 20 мг дозада қўллаш керак, атазанавир / ритонавир мажмуаси билан бирга қўлланганида (3,1 марта ошиши), розувастатинни 10 мг дозада қўллаш керак. Розувастатиннинг экспозициясига ёндош дори воситаларини таъсири (АУC; яққоллик даражасини пасайиши тартибида) Экспозициясини оширадиган препаратлар: циклоспорин 7,1 марта, атазанавир / ритонавир 3,1 марта, лопинавир / ритонавир 2,1 марта, гемфиброзил 1,9 марта, элтромбопаг 1,6 марта, дорунавир / ритонавир 1,5 марта, типранавир / ритонавир 1,4 марта, дронедарон 1,4 марта, итраконазол 1,4 марта, эзетимиб 1,2 марта оширади. Экспозициясига таъсир қилмайдиган препаратлар: фосампренавир / ритонавир, алеглитазар, силимарин, фенофибрат, рифампин, кетоконазол, флуконазол. Экспозициясини пасайтирадиган препаратлар: эритромицин 28% га, байкалин 47% га пасайтиради.

Розувастатиннинг катта дозалари (айниқса 40 мг дозаси) қўлланганида асосан буйрак найчаларидаги ўзгаришлар туфайли ривожланган, буйракни ўткир ёки зўрайиб борувчи шикастланишини прогностик омил ҳисобланмаган ўткинчи ёки даврий протеинурия кузатилган (“Ножўя таъсирлари” га қаранг). 40 мг дозаси қўлланганида стандарт кузатишга буйрак фаолиятини баҳолашни киритиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Туғруқ ёшидаги аёллар мувофиқ контрацептив воситалардан фойдаланишлари керак. Агар ушбу препарат билан даволаниш вақтида пациент ҳомиладор бўлиб қолса, даволашни зудлик билан тўхтатиш керак. Розувастатинни одамнинг кўкрак сутига ўтиш ҳусусияти юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.

Даволаниш вақтида бош айланиши ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда намликдан ҳимоя қилувчи оригинал ўрамида сақлансин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида специфик даволаш йўқ. Зарурат бўлганида симптоматик ва тутиб турувчи даволашни буюриш керак. Жигар фаолияти ва КФКнинг даражасини назорат қилиш керак. Бундай ҳолатларда гемодиализнинг самарадорлик эҳтимоли кам.

Рецепт бўйича берилади

Алюмин блистерда. Қобиқ билан қопланган таблеткалар 28 (4х7) дан ўрамга жойланган.

2 йил.