Роздей 10; 20рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг, 20 мг розувастатин калций; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, калция гидроген фосфати, маккажўхори крахмали, кросповидон, сувсиз кремний коллоид, бутилгидрокцианизол, пушти колорези, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

розувастатин

Препаратнинг савдо номи:

Роздей 10; 20

Фармакалогик гуруҳи:

гиполипидемик восита – ГМП-КоА редуктаза ингибитори

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 10 мг, 20 мг дан

пушти рангли, думалоқ шаклли, икки томони қавариқ қобиқ, билан қопланган ва икки томони текис таблетка.

гиполипидемик восита – ГМП-КоА редуктаза ингибитори

S10AA07

Сўрилиши: қон плазмасидаги максимал концентрациясига ичга мувофиқ доза қабул қилинганидан кейин 5 соат ўтгач эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил қилади. Тақсимланиши: розувастатин холестериннинг синтезини ва ПЗЛП-ХС метаболизмининг клиренсини асосий жойи бўлган жигар томонидан ютилади. Розувастатиннинг тақсимланиш ҳажми тахминан 134 л ни ташкил қилади. Розувастатин 90% плазма оқсиллари билан, асосан албуминлар билан боғланади. Метаболизми: чекланган миқдори (тахминан 10%) метаболизмга учрайди. Розувастатин цитохром Р450 тизимининг ферментлари томонидан амалга ошириладиган метаболизм учун етарли мос келадиган субстрат эмасдир. CЙП2C9 метаболизмида иштирок этувчи асосий изофермент ҳисобланади, айни пайтда CЙП2С19, CЙП3А4 ва CЙП2Д6 изоферментлари эса метаболизмга камроқ даражада жалб этилган. Асосий метаболити – Н-десметил бўлиб, у розувастатинга қараганда 50% камроқ фаолликка эга. Лактон метаболитлари фармакологик жиҳатдан фаол эмасдир. Айланиб юрган ГМК-КоА-редуктазани ингибиция қилиш бўйича фармакологик фаолликнинг 90% дан ортиғи розувастатин томонидан, қолган қисми – метаболитлари томонидан таъминланади. Чиқарилиши: розувастатиннинг қабул қилинган дозасини тахминан 90% организмдан ичак орқали ўзгармаган ҳолда (шу жумладан сўрилган ва сўрилмаган розувастатин) чиқарилади, қолган қисми ўзгармаган ҳолда буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 19 соатни ташкил қилади, препаратнинг дозаси оширилганида ўзгармайди. Ўртача геометрик плазма клиренси соатига тахминан 50 литр (вариация коэффициенти 21,7%) ни ташкил қилади. ГМГ-КоА редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби, розувастатинни “жигар” томонидан қамраб олиниши жараёнига, мембрана орқали холестеринни мембрана ташувчиси – органик анионлардан ташувчи транспорт протеини – ТПОА-ХС жалб қилинган. Ушбу ташувчи розувастатинни жигар томонидан чиқарилишида катта рицарь ўйнайди. Пропорционаллиги: розувастатиннинг тизимли экспозицияси дозага пропорционал ошади. Препарат суткада бир неча марта қабул қилинганида фармакокинетик кўрсаткичларининг ўзгаришлари аниқланмайди. Ёш ва жинс: жинс ва ёш розувастатиннинг фармакокинетик кўрсаткичларига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Этник гуруҳлар: фармакокинетиканинг қиёсий тадқиқотлари, осиёлик пациентларда (японлар, хитойликлар, филиппинлар, ветнамликлар ва корейслар) европоид ирқ вакилларидаги кўрсаткичларига нисбатан АУC (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон), ТCмах (қон плазмасидаги препаратнинг максимал концентрациясига эришиш вақти) нинг ўртача кўрсаткичларини икки марта ошишини кўрсатди. Ҳиндларда АУC ва Cмах ўртача қийматларини тахминан 1,3 марта ошиши аниқланган. Бунда барча текширилган популяциялар учун фармакокинетиканинг кўрсаткичларини таҳлили европоид, негроид ирқ вакиллари ва лотин америкаликлар орасида препаратнинг фармакокинетикасида клиник аҳамиятли фарқларни аниқламади. Буйрак етишмовчилиги: енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатин ёки Н-десметил метаболитининг плазмадаги концентрацияси аҳамиятли ўзгармайди. Яққол буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда қон плазмасида розувастатиннинг концентрацияси 3 марта юқори, Н-десметил метаболитининг концентрацияси эса, соғлом кўнгиллиларга нисбатан 9 марта юқори. Гемодиализдаги пациентларнинг қон плазмасидаги розувастатиннинг концентрацияси соғлом кўнгиллиларникига қараганда тахминан 50% га юқори. Жигар етишмовчилиги: Чайлд-Пю шкаласи бўйича 7 ва ундан паст баллик турли даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатиннинг Т1/2 ошиши аниқланмаган. Бироқ Чайлд-Пю шкаласи бўйича 8 ва 9 баллик 2 пациентда Т1/2 Чайлд-Пю шкаласи бўйича пастроқ кўрсаткичлари бўлган пациентлар учун ўхшаш кўрсаткичдан тахминан 2 марта узайиши аниқланган. Розувастатинни Чайлд-Пю шкаласи бўйича 9 дан юқори баллик пациентларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Бирламчи гиперхолестеринемия (ИИа тури, наслий гиперхолестеринемиянинг гетерозигот шаклидан ташқари) ёки аралаш дислипидемия (ИИв тури) перхез даволашга қўшимча сифатида, пархез даволашга ва бошқа медикаментоз бўлмаган чора-тадбирлар (масалан, жисмоний юклама ва тана вазнини камайиши) самарасизлигида.Оилавий гомозигот гиперхолестеринемияда парҳез билан даволаш ва липидларни камайтиришга қаратилган бошқа даволаш турлари (масалан, ПЗЛП аферези) га қўшимча сифатида ёки бундай доволаш самарасиз бўлганида қўлланади.

Даволашни бошлашдан олдин пациент холестериннинг паст миқдори бўлган маҳсулотларни қўллаш билан боғлиқ стандарт парҳезга амал қилиши ва у бутун даволаш даври давомида давом эттирилиши керак. Препаратнинг дозаси, ўтказилаётган даволашнинг мақсадига ва ўтказилаётган даволашга пациентнинг терапевтик жавобига мувофиқ ва липидларнинг мақсадли даражалари бўйича замонавий умумий қабул қилинган тавсияларни ҳисобга олиб, шахсий танланади. Ичга, сутканинг исталган вақтида, овқат қабул қилишдан қатъий назар, чайнамасдан ва майдаламасдан, бутунлигича сув билан бирга ютилади. Препаратнинг тавсия қилинадиган бошланғич дозаси илгари статинларни қабул қилмаган пациентлар учун ҳам, ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан даволашдан кейин ушбу препаратни қабул қилишга ўтказилган пациентлар учун ҳам суткада бир марта 5 мг ёки 10 мг ни ташкил қилади. Препаратнинг бошланғич дозасини танлашда, ҳар бир конкрет пациентда холестерин даражасини, шунингдек юрак-қон томир асоратларини ривожланиш хавфини ва ножўя таъсирларни пайдо бўлишининг потенциал хавфини ҳисобга олиш керак. Зарурати бўлганида 4 ҳафтадан кейин дозани ўзгартиришни ўтказиш мумкин. Пастроқ дозаларга нисбатан, 40 мг доза қабул қилинганида ножўя таъсирларини ривожланиши туфайли (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг), максимал 40 мг ли дозагача якуний титрлашни, 20 мг ни қабул қилганда холестериннинг мақсадли даражасига эришилмаган ва шифокорнинг кузатуви остида бўлган, гиперхолестеремиянинг оғир шакллари бўлган ва юрак-қон томир асоратларини пайдо бўлишини юқори хавфи бўлган пациентларда (айниқса наслий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда) ўтказиш керак. 40 мг доза буюрилганида шифокорнинг синчков кузатуви тавсия қилинади. 40 мг дозани илгари шифокорга мурожаат қилмаган пациентларга буюриш тавсия қилинмайди!

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан: розувастатин қабул қилинганида асосан найчалар генезига эга протеинурия аниқланган. Сийдикда оқсил миқдорини ўзгаришлари (йўқлиги ёки жуда оз бўлишидан ++ ёки ортиқроқ бўлиши) 10 ва 20 мг розувастатин қабул қилган 1% дан кам пациентларда ва препаратни 40 мг дозада қабул қилган 3% пациентларда кузатилган. Сийдикдаги оқсилнинг миқдорини йўқлиги ва изларидан ++ гача ўзгариши билан намоён бўладиган ўзгариши, препарат 20 мг дозада қабул қилинганда кузатилган. Кўпчилик ҳолларда протеинурия камайган ёки даволаш жараёнида мустақил ўтиб кетган. Клиник текширишларнинг маълумотлари таҳлил қилинганида, протеинурия ва буйрак касалликларининг ўткир ёки авж олувчи кечиши орасида сабабли боғлиқлик аниқланмади. Розувастатин билан даволаш курсини ўтган қатор пациентларда гематурия кузатилган, лекин клиник тадқиқотларнинг маълумотлари бундай ҳолатларнинг пайдо бўлиш тез-тезлиги жуда пастлигини кўрсатди. Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан: миалгия, миопатияни (шу жумладан миозитни) чақирувчи скелет мушакларга таъсири ва кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиши билан ёки усиз рабдомиолиз розувастатиннинг ҳар қандай дозасини, айниқса 20 мг дан ортиқ дозани қабул қилган пациентларда кузатилган. Креатинфосфокиназа (КФК) миқдорини қабул қилаётган дозага қараб ошиши, розувастатин қабул қилган пациентларда аниқланган, лекин кўпчилик ҳолларда бу кўринишлар аҳамияциз, симптомсиз ва вақтинчалик бўлган. Агар КФК миқдори норманинг юқори чегарасидан 5 марта ортиқ бўлса, унда даволашни тўхтатиш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: бошқа ГМГ-КоА редуктаза ингибиторларида бўлгани каби, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини қабул қилинаётган дозага боғлиқ ошиши, розувастатин қабул қилган пациентларнинг катта бўлмаган гуруҳида кузатилган. Бунда кўпчилик ҳолларда бу ошиши ўртача ифодаланган, симптомсиз ёки ўткинчи бўлган.

розувастатинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига юқори сезувчанлик;фаол босқичдаги жигар касалликлари, шу жумладан қон зардобида “жигар” трансаминазаларнинг фаоллигини барқарор ошиши, шунингдек қон зардобида трансаминазаларнинг фаоллигини норманинг юқори чегараси (НЮЧ) га нисбатан камида 3 марта ҳар қандай ошиши;буйрак фаолиятини яққол бузилишлари (КК минутига 30 мл дан кам);миопатия;циклоспоринни бир вақтда қабул қилиш;миотоксик асоратларни ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларда;ҳомиладорлик ва лактация даври;ишончли контрацепция усулларини қўлламаётган, туғруқ ёшидаги аёлларда;18 ёшгача бўлганлар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);Чайлд-Пю шкаласи бўйича 9 дан юқори баллик жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда;лактозани ўзлаштираолмаслик, лактазанинг танқислиги ёки глюкоза-галактозани малабсорбциясида қўллаш мумкин эмас.

Циклоспорин: розувастатин ва циклоспорин бир вақтда қабул қилинганида, розувастатиннинг АУC кўрсаткичи, соғлом кўнгиллилардан олинган қийматларга нисбатан 7 марта ошган (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Бирга қўлланиши қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини 11 марта ошишига олиб келади. Препаратлар бир вақтда қабул қилинганида қон плазмасида циклоспориннинг концентрациясини ўзгариши аниқланмаган. К витаминининг антагонистлари: ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан бўлгани каби, бир вақтда К витаминининг антагонистларини (масалан, варфарин ёки бошқа кумарин антикоагулянтлари) қабул қилаётган пациентларда розувастатин билан даволашни бошланиши ёки препаратнинг дозасини оширилиши, халқаро нормаллаштирилган нисбатни (ХНН) ошишига олиб келиши мумкин. Розувастатиннинг дозасини бекор қилиш ёки пасайтириш ХННни камайишини чақириши мумкин. Бундай ҳолларда ХНН нинг мониторингини ўтказиш керак. Эзетимиб: розувастатин ва эзетимиб бир вақтда қабул қилинганида иккала препаратнинг АУC ёки Cмах ни ўзгаришлари кузатилмайди. Бироқ розувастатин ва эзетимибнинг нохуш ҳолатларни чақириши мумкин бўлган фармакодинамик ўзаро таъсирини инкор қилиш мумкин эмас. Гемфиброзил ва липидлар даражасини камайтирувчи бошқа воситалар: розувастатин ва гемфиброзилни бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг Смах ва АУC 2 марта ошишига олиб келади (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг). Специфик ўзаро таъсирларнинг текширишларини маълумотлари асосида фенофибратлар билан тегишли фармакокинетик ўзаро таъсири кутилмайди, бироқ фармакодинамик ўзаро таъсири бўлиши мумкин. Гемфиброзил, фенофибрат, бошқа фибратлар ва никотин кислотаси липидларни пасайтирувчи дозаларда (суткада 1 г ёки ундан ортиқ) ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилинганида, улар монотерапия сифатида қабул қилинганида миопатияни чақириши мумкинлиги туфайли, миопатияни пайдо бўлиш хавфини оширишган. 40 мг розувастатинни ва фибратларни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас (“Махсус кўрсатмалар” ва “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимларига қаранг). Препарат гемфиброзил ва бошқа липидларни пасайтирувчи воситалар билан бир вақтда қабул қилинганида  Розувастатиннинг бошланғич дозаси 5 мг дан ошмаслиги керак. Протеаза ингибиторлари: гарчи ўзаро таъсирнинг аниқ механизми маълум бўлмасада, розувастатинни протеаза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг ярим чиқарилиш даврини узайишига олиб келиши мумкин. Фармакокинетик тадқиқотда 20 мг розувастатин ва протеазанинг икки ингибитори (400 мг лопинавир/100 мг ритонавир) сақловчи мажмуавий препарат соғлом кўнгиллилар томонидан бир вақтда қабул қилинганида, розувастатиннинг АУC(0-24) 2 марта ва Cмах 5 марта мувофиқ ошиши аниқланган. Шунинг учун ОИТВ бўлган пациентларни даволашда розувастатин ва протеаза ингибиторларини бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди. Антацидлар: розувастатинни алюминий ва магний гидроксидини сақловчи антацид суспензиялар билан бир вақтда буюриш, розувастатиннинг қон плазмасидаги концентрациясини тахминан 50% га пасайишига олиб келиши мумкин. Бу таъсир, антацидлар розувастатинни қабул қилингандан кейин 2 соатдан сўнг қўлланса кучсизроқ намоён бўлади. Ушбу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти ўрганилмаган. Эритромицин: розувастатин ва эритромицинни бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг АУҚ(0-т) ни 20% га ва Смах ни 30% пасайишига олиб келиши мумкин. Бу ўзаро боғлиқлик эритромицинни қабул қилиш билан боғлиқ ичак моторикасини кучайиши билан чақирилган бўлиши мумкин. Перорал контрацептивлар/гормон ўринбосар даволаш: розувастатин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қабул қилиш, этинилестрадиол ва норгестрелнинг АУC ни мувофиқ 26% ва 34% га ошишига олиб келиши мумкин. Плазмадаги концентрацияларни бундай ошишини перорал контрацептивларнинг дозасини танлашда ҳисобга олиш керак. Розувастатин ва гормон ўринбосар даволаш препаратларини бир вақтда қўллаш бўйича фармакокинетик маълумотлар йўқ, шунинг учун ушбу мажмуа ишлатилганида ўхшаш таъсирни инкор этиб бўлмайди. Бироқ, препаратларнинг бундай мажмуаси аёллар томонидан клиник тадқиқотларни ўтказиш вақтида етарли даражада кенг ишлатилган ва ўзлаштирилган. Бошқа дори воситалари: розувастатин ва дигоксин бир вақтда қабул қилинганида клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кутилмайди. Цитохром Р450 изоферментлари: ўтказилган ин витро ва ин виво шароитдаги тадқиқотларнинг натижалари, розувастатин цитохром Р450 изоферментларининг таъсирини ингибитори ҳам, индуктори ҳам эмаслигини кўрсатди. Бундан ташқари, розувастатин бу изоферментлар учун анча кучсиз субстратдир. Розувастатин ва флуконазол (CЙП2С9 ва CЙП3А4 ингибитори) ёки кетоназол (CЙП2А6 ва CЙП3А4 ингибитори) орасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсир кузатилмаган. Интраконазол (CЙП3А4 ингибитори) ва розувастатинни бирга қўлланиши, розувастатиннинг АУC ни 28% га (клиник аҳамияциз) оширади. Шунинг учун цитохром Р450 билан боғлиқ метаболизми натижасида дори воситаларнинг қандайдир ўзаро таъсири кутилмайди.

Асосан келиб чиқиши найчалар секрецияси бўлган протеинурия, пациентларда  Розувастатиннинг юқори дозаларини, айниқса 40 мг  қабул қилинганида аниқланган, лекин кўпчилик ҳолларда у вақти-вақти билан ёки вақтинчалик бўлган. Бундай протеинурия буйракнинг ўткир касаллигини пайдо бўлиши ёки мавжуд касаллигини зўрайишини билдирмайди. Буйрак фаолиятини жиддий бузилишларини тез-тезлиги 40 мг розувастатин қабул қилинганида ошади.  Розувастатин препарати билан даволаш вақтида буйрак фаолиятининг кўрсаткичларини назорат қилиш тавсия қилинади. Розувастатинни барча дозаларда, айниқса препарат 20 мг дан ортиқ дозада қўлланганида миалгия, миопатия ва кам ҳолларда рабдомиолиз аниқланган. Жуда кам ҳолларда рабдомиолиз эзетимиб ва ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари бир вақтда қабул қилинганида юз берган. Бундай ҳолларда препаратларнинг фармакологик ўзаро таъсирини инкор этиш мумкин эмас, шунинг учун  Розувастатин ва эзетимибни бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак («Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Рабдомиолиз ҳолатларини тез-тезлиги 40 мг розувастатин қабул қилинганида ошади. КФК фаоллигини аниқлашни, КФК миқдорини ошишини чақирувчи жадал жисмоний юкламалардан кейин ўтказиш мумкин эмас, чунки бу натижаларни таҳлил қилишни қийинлаштириши мумкин. КФК кўрсаткичи даволаш бошлангунича норманинг юқори чегарасидан 5 мартадан ортиқ юқори бўлса, 5-7 кундан кейин такрорий текширишни ўтказиш керак. Агар такрорий текшириш КФКнинг дастлабки кўрсаткичини (норманинг юқори чегарасига нисбатан 5 марта юқори) тасдиқласа,  Розувастатин билан даволаш мумкин эмас. Розувастатинни ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби миопатия/рабдомиолиз хавф омилларига эга пациентларга махсус эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бундай омилларга қуйидагилар киради: буйрак етишмовчилиги;гипотиреоз (40 мг доза учун “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);мушак касалликларини шахсий ёки оилавий анамнези (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратларни қабул қилиш фонида анамнезда миотокцикликни борлиги (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);алкоголни суиистеъмол қилиш (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);70 ёшдан ошган беморлар;қон плазмасида препаратнинг концентрациясини ошиши билан кечувчи ҳолатлар (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг) (40 мг доза учун “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг.);фибратларни бир вақтда қабул қилиш (40 мг доза учун “Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар” бўлимига қаранг.); Бундай пациентларда даволашнинг хавфи ва бўлиши мумкин бўлган фойданинг нисбатини баҳолаш ва бутун даволаш курси давомида клиник кузатишни амалга ошириш керак.

Розувастатинни ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Туғруқ ёшидаги аёллар ишончли ва адекват контрацепция воситаларини қўллашлари керак. Холестерин ва холестерин биосинтезининг бошқа маҳсулотларини ҳомилани ривожланишида катта аҳамиятга эгалиги туфайли, ГМГ-КоА редуктазани ингибирланишининг потенциал хавфи, уни ҳомиладорликда ишлатилишидан кутиладиган фойдадан устун туради. Ҳомиладорлик бошланган ҳолларда, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Розувастатинни она кўкрак сути билан чиқарилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Препаратни лактация даврида буюришнинг зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.

Розувастатинни транспорт воситаларини ҳайдаш ва механик воситаларини бошқариш қобилиятига таъсирига оид текширишлар ўтказилмаган. Бироқ, препаратнинг фармакодинамик хусусиятлари асосида, Розувастатинни бу қобилиятларга таъсир қилмаслигини тахмин қилиш мумкин. Шу билан бирга транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқаришда даволаш вақтида бош айланиши пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Доза ошириб юборилганида махсус даволаш йўқ. Доза ошириб юборилганида симптоматик даволаш ва тутиб турувчи тадбирларни ўтказиш тавсия қилинади. Жигар фаолиятини ва КФК даражасини назорат қилиш керак. бундай ҳолда гемодиализ, эҳтимол, кам самарали.

Рецепт бўйича

10 таблетка блистерда. 3 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

2 йил.