Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: эпигастрал соҳада оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият, ичак санчиғи, иштаҳани пасайиши, анорекция, таъм сезиш ҳиссини бузилиши, оғизда метал таъми, оғиз қуриши, глоссит, стоматит; жуда кам ҳолларда – жигарнинг нормал функционал тестларини силжиши, холестатик гепатит, сариқлик, панкреатит.
Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: давомли қўлланганда – бош оғриғи, бош айланиши, ҳаракат координациясини бузилиши, атакция, периферик невропатия, кучли қўзғалувчанлик, жиззакилик, ҳолсизлик; алоҳида ҳолларда – онгини чалкашуви, галлюцинациялар, тиришишлар; жуда кам ҳолларда – энцефалопатия кузатилади.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: дизурия, цистит, полиурия, сийдикни тутиб туролмаслик, сийдикни қизил-жигарранг рангга бўялиши.
Жинсий тизими томонидан: қиннинг замбуруғли флорасини ҳаддан зиёд ривожланиши (шу жумладан қин кандидози), қинда оғриқ бўлиши мумкин.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, кўп шаклли экссудатив эритема, бурун битиши, иситма.
Суяк-мушак тизими томонидан: миалгиялар, артралгиялар.
Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения; кам ҳолларда – агранулоцитоз, нейтропения, тромбоцитопения, панцитопения.
Бошқалар: ЭКГ дан Т тишини кичрайиши; жуда кам ҳолларда – ототокциклик; йирингли тошмалар бўлиши мумкин.