Ножўя самараларни учраш тез-тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидагича аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида учраш тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас).
Қон ва лимфа тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – гемолитик анемия, апластик анемия, тромбоцитопения.
Юрак қон-томир тизими томонидан: тез-тез – брадикардия, асосан ўртача намоён бўлган ва дозага боғлиқ; тез-тез эмас – юракни уришини тўхташи билан кечувчи аритмияни бошланиши ёки зўрайиши, ўтказувчанликни бузилиши (синоатриал блокада, турли даражадаги АВ-блокада); жуда кам ҳолларда – синус тугуни фаолиятини бузилиши ва/ёки кекса ёшдаги пациентларда яққол брадикардия ёки юракни синусли тўхташи; учраш тез-тезлиги номаълум – “пируэт” туридаги қоринчалар тахикардияси.
Эндокрин бузилишлар: тез-тез – гипотиреоз, гипертиреоз, баъзида ўлим билан тугаши мумкин; жуда кам ҳолларда – антидиуретик гормонни ноадекват секрецияси синдроми (ЦИАДҲ).
Кўриш аъзолари томонидан: жуда тез-тез – шох парданинг эпителийсида, одатда қорачиқ остида микрочўкмалар пайдо бўлади, улар мураккаб ёғ қаватидан иборат бўлиб, препарат бекор қилинганидан сўнг йўқолади ва даволашни тўхтатишни талаб қилмайди.
Баъзида улар рангли ореолани пайдо бўлиши ёки ёрқин ёруғликда контурларнинг ноаниқлиги кўринишидаги кўришни бузилишларини чақириши мумкин.
Жуда кам ҳолларда – кўрликкача зўрайиб бориши мумкин бўлган оптик нейропатия / неврит.
Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – одатда юклама дозани қўллаш билан ва дозани камайтириш юзасидан қарор қабул қилиш билан юзага келадиган ҳавфсиз меъда-ичак бузилишлари (қусиш, кўнгил айниши, дисгевзия).
Умумий бузилишлар: учраш тез-тезлиги номаълум – гранулома, шу жумладан суяк кўмиги грануломаси.
Гепатобилиар бузилишлар: жуда тез-тез – зардобда, даволашни бошланишида кузатиладиган, одатда ўртача даражада бўлган трансаминазаларнинг изоляцияланган қиймати.
Дозани камайтириш ёки ҳатто спонтан равишда нормал қийматларга қайтиши мумкин.
Тез-тез – зардобда трансаминазаларнинг юқори қиймати ва/ёки сариқлик, жумладан ўлимга олиб келиши мумкин бўлган жигар етишмовчилиги билан кечувчи жигар фаолиятини ўткир бузилиши; жуда кам ҳолларда – баъзида ўлим билан тугаши мумкин бўлган жигарни сурункали касалликлари (сохта алкоголли гепатит, цирроз).
Иммун тизими томонидан: ангиоэдема (гарчи учраш тез-тезлиги номаълум бўлсада, ангиоэдема юзасидан бир неча хабарлар берилган.
Текширишлар: жуда кам ҳолларда – қонда креатининнинг концентрациясини ошиши.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – экстрапирамид тремор, тремор учун регрессия одатда препаратнинг дозаси камайтирилганидан ёки организмдан чиқарилганидан сўнг кузатилади, қўрқинчли туш кўришлар, уйқуни бузилиши кузатилади.
Тез-тез эмас: периферик сенсор нейропатия ва/ёки миопатия, таъсир этувчи модда организмдан чиқарилганидан сўнг одатда қайтувчандир; жуда кам ҳолларда – мияча атакцияси, регрессия одатда препаратнинг дозаси камайтирилгандан ёки организмдан чиқарилгандан сўнг кузатилади, хавфсиз бош мия гипертензияси (миячани сохта ўсмаси), бош оғриғи, вертиго кузатилади.
Репродуктив тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – эпидидимит-орхит, импотенция.
Нафас аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан: тез-тез – ўпкани заҳарланиши (ўта юқори сезувчан пневмонит, интерстициал ёки алвеоляр пневмонитни ва пневмония билан кечувчи облитерацияловчи бронхитнинг, баъзида ўлим билан якунланувчи бронхитни ривожланиш ҳоллари маълум); жуда кам ҳолларда – нафас фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда ва айниқса астмаси бўлган пациентларда бронхоспазм, жарроҳлик (кислороднинг юқори концентрацияси билан ўзаро таъсир қилиши мумкин), ўпкадан қон кетишлар (гарчи частотаси номаълум бўлсада, ўпкадан қон кетиш ҳоллари кузатилган).
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: жуда тез-тез – фотосенсибилизация кузатилиши мумкин, тез-тез – терининг очиқ соҳаларини зангори ёки кулранг рангга бўялиши, хусусан юқори суткалик дозалари билан узоқ муддат даволанганда кузатилади; бундай пигментация даволаш тўхтатилганидан сўнг аста-секин йўқолади; жуда кам ҳолларда – радиотерапия курси давомида эритема, тери тошмалари, одатда носпецифик, эксфолиатив дерматит, алопеция; тез-тезлиги номаълум – уртикария.
Қон-томир бузилишлари: жуда кам ҳолларда – васкулит.