Ротапрост rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Пакана палма меваларининг (Сереноарепенс) қуруқ экстракти           80 мг; Қовоқ уруғининг қуруқ экстракти                                                           200 мг; Қичитқи ўт илдизининг (Уртиcадиоиcа) қуруқ экстракти                                    150 мг; Рух (цинк пиколинати шаклида)                                                              0,105 мг; Селен (натрий селенити шаклида)                                                           22,5 мкг; ёрдамчи моддалар: магний стеарати; капсула қобиғини таркиби: темир (ИИ,ИИИ) оксиди, титан диоксиди, темир (ИИИ) оксиди, желатин.

Препаратнинг савдо номи:

Ротапрост

Фармакалогик гуруҳи:

простата безининг касалликларидан қўлланадиган препарат.

Дори шакли:

қаттиқ желатин капсулалар.

№0 ўлчамли, тўқ жигарранг рангли, оқ рангли заррачалари билан бирга тўқ сариқ рангдан жигарранг ранггача бўлган кукун сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.

простата безининг касалликларидан қўлланадиган препарат.

G04SX

Препаратнинг таъсири унинг таркибидаги компонентларни умумий таъсири ҳисобланади, шунинг учун кинетик тадқиқотларни ўтказиш имкони йўқ.

простата безининг ҳавфсиз гиперплазиясини И ва ИИ даражасида сийишни бузилиши;простатитда сийишни бузилиши;простата безининг ҳавфсиз гиперплазиясини жарроҳлик йўли билан даволашдан кейинги қайталанишларни олдини олиш учун қўлланади.

Ротапрост препарати 1 капсуладан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) буюрилади. Капсулаларни овқатланишдан қатъий назар, ичга, чайнамасдан, озгина миқдордаги сув билан қабул қилиш керак. Даволаш курси камида 30 кунни ташкил этади. Оптимал даволаш схемаси ва такрорий даволаш курслари ҳар бир ҳолатда шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади ва буюрилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, гастралгия (айниқса препарат оч қоринга қабул қилинганида). Бошқалар: аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ротапрост препаратини дори воситалари билан ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

Анамнезида МИЙ касалликлари бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Пациентнинг клиник ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида препарат қўлланмайди. Педиатрияда қўлланиши Педиатрия амалиётида препаратни қўллаш ҳавфсизилиги ва самарадорлиги юзасидан маълумотлар йўқ. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ротапрост автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг катта миқдори ичга бехосдан қабул қилинганида меъдани ювиш керак.

Рецепциз берилади

Қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.