Роталудрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 2 мг ёки 4 мг тизанидин (тизанидин гидрохлориди шаклида); ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, кукунсимон целлюлоза, лактоза моногидрати, олдиндан желатинланган крахмал, сувсиз коллоид кремний диоксиди, стеарин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тизанидин

Препаратнинг савдо номи:

Роталуд

Фармакалогик гуруҳи:

Марказий таъсир механизмига эга бўлган миорелаксантлар. Марказий таъсирга эга бошқа миорелаксантлар.

Дори шакли:

таблеткалар

Роталуд 2 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида “Р2” гравировкаси бўлган, оқ рангдан сарғиш-оқ ранггача бўлган таблеткалар. Роталуд 4 мг: думалоқ, бир томони қавариқ “Р4” гравировкаси бўлган, бошқа томони силлиқ фаскали, бўлиш учун ҳожсимон рискали, оқ рангдан сарғиш-оқ ранггача бўлган таблеткалар.

Марказий таъсир механизмига эга бўлган миорелаксантлар. Марказий таъсирга эга бошқа миорелаксантлар.

M03VX02

Сўрилиши Тизанидин тез сўрилади, дозаси қабул қиланганидан сўнг тахминан 1 соатдан кейин плазмада максимал концентрациясига эришади. Тақсимланиши Тизанидин плазма оқсиллари билан 30% гина боғланади ва ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда гематоэнцефалик тўсиқ орқали тез ўтган. Вена ичига юборилганидан сўнг мувозанат ҳолатида ўртача тақсимланиш ҳажми (ВСС) 2,6 л/кг ни ташкил этади. Биотрансформацияси Тизанидиннинг сўрилиши яхши бўлишига қарамасдан, тизим олди метаболизми вена ичига юборилган дозасининг 34% гача бўлган моддани қон плазмасидан кираолишлигини чеклайди. Тизанидин жигарда тез ва жадал метаболизмга учрайди. Тизанидин ин витро шароитларида асосан цитохром Р450 тизимининг 1А2 изоферменти орқали метаболизмга учрайди. Чиқарилиши Метаболитлари асосан буйраклар орқали (қабул қилинган дозанинг тахминан 70%) чиқарилади ва нофаол ҳисобланади. 5 мг доза бир марта қабул қилинганидан сўнг дастлабки моддани буйрак орқали чиқарилиши тахминан 53% ташкил этади ва 4 мг дан суткада 3 марта қабул қилинганида 66% ташкил этади. Тизанидинни плазмадан ярим чиқарилиш даври 2-4 соатни ташкил этади. Пропорционаллиги Тизанидин 4 мг дан 20 мг гача бўлган дозалар диапазонидан пропорционал фармакокинетика намоён қилади. Фармакокинетик кўрсаткичлар (Cмах ва АУC) ни индивидлар ўртасидаги ўзгарувчанлигини пастлиги перорал қўлланганидан сўнг қон плазмасидаги даражасини ишончли прогноз қилиш имконини беради. Айрим пациентлар гуруҳидаги характеристикаси Тизанидиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари пациентнинг жинсига боғлиқ эмас. Буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 25 мл/мин) бўлган пациентларда фаол модданинг ўртача максимал даражалари соғлом кўнгиллилардагига нисбатан икки марта юқори бўлган, якуний ярим чиқарилиш даври эса тахминан 14 соатгача узайган, бунда АУC қийматларини ошишига (ўртача 6 марта) олиб келган. Овқатни таъсири Бир вақтда овқатланиш тизанидин таблеткаларининг фармакокинетик профилига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

оғриқли мушак спазмлари;тарқоқ склероз оқибатидаги спазм;орқа мияни шикастланиши оқибатидаги спазм;бош мияни шикастланиши оқибатидаги спазмда қўлланади.

Роталуд ичга қабул қилинади. Тизанидиннинг спазмга нисбатан самараси қабул қилингандан сўнг 2-3 соат давомида максимал даражада намоён бўлади ва таъсирининг давомийлиги нисбатан узоқ давом этмайди. Турли пациентларда препаратнинг концентрацияси юқори ўзгарувчанликка эга. Шу сабабли, препаратнинг дозаси, қабул қилиш вақти ва тезлиги пациентнинг эҳтиёдига қараб индивидуал равишда танланади. Одатда, даволаш нохуш кўринишларни минимал даражага етазиш учун 2 мг бир марталик доза билан бошланади. Зарурат бўлганида дозаси аста-секин оширилади. Оғриқли мушак спазми: катталарга 2-4 мг дан суткада 3 марта буюрилади. Оғир ҳолатларда қўшимча 2-4 мг қабул қилиш мумкин, уни уйқудан олдин қабул қилган афзал. Неврологик касалликлар билан боғлиқ бўлган спазм: препаратнинг дозаси индивидуал равишда танланади. Бошланғич суткалик доза 6 мг дан ошмаслиги керак 3 марта қабул қилишга бўлинади, дозаси аста-секин 2 мг га оширилади, аммо ҳафтада 2 мартадан кўп ошириш мумкин эмас. Оптимал терапевтик жавоб реакциясига одатда 12 мг дан 24 мг гача бўлган суткалик дозада эришилади, бунда дозалари бир хил вақт оралиқларида 3 ёки 4 марта қабул қилишга бўлинади. Бир марталик доза 12 мг дан, умумий суткалик доза – 36 мг дан ошмаслиги керак. Дозасини секин титрлаш нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфини минимал даражага етказади. 65 ёшдан ошган пациентларда қўлланиши Кекса ёшдаги пациентларда қўллаш тажрибаси чекланган. Препаратни фақат кутиладиган фойда ҳавфдан устун бўлган ҳолатларда қўллаш тавсия этилган. Фармакокинетик тадқиқотларнинг натижалари, кекса ёшдаги пациентларда препаратни буйрак орқали чиқарилиши айрим ҳолларда аҳамиятли даражада пасайиши мумкинлигини кўрсатди. Қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади: даволаш минимал доза билан бошланади, дозасини титрлаш қўллаш самарадорлиги ва ўзлаштираолинишини ҳисобга олиб ўтказилади. Болаларда қўлланиши 18 ёшдан кичик пациентларда тизанидинни қўллаш тажрибаси чекланган. Тизанидин ушбу пациентлар гуруҳида қўллаш тавсия этилмаган. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши Буйрак функциясини бузилиши (креатинин клиренси < 25 мл/мин) бўлган пациентларда даволашни суткада 1 марта 2 мг доза билан бошлаш, кейинчалик самарали дозага эришилгунича аста-секин титрлаш керак. Препаратнинг дозасини, ўзлаштирилиши ва самарадорлигига асосланиб, бир вақтнинг ўзида 2 мг дан ортиқ қийматга ошириш мумкин эмас: самарадорлигини ошириш зарурати бўлганида бир марталик дозани аста-секин ошириш, шундан кейин қабул қилишлар тезлиги кўпайтириш тавсия этилади. Буйрак фаолиятини мунтазам назорат қилиш тавсия этилган. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши Тизанидин жигарда метаболизмга учрайди. Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга тизанидинни қўллаш мумкин эмас. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўлланади. Даволаш минимал доза билан бошланади, ўзлаштирилишига қараб дозаси оширилади. Даволашни тўхтатиш Даволашнинг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади. Даволашни тўхтатиш зарурати бўлганида, айниқса препаратни юқори дозаларда узоқ муддат қабул қилган пациентларда тўхтатиш зарурати бўлганида, гипертензия ва тахикардияни ривожланиш ҳавфини минимал даражага етказиш мақсадида, дозани секин пасайтириш керак.

Нохуш реакцияларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥1/100, аммо <1/10), кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича ривожланиш тезлигини аниқлаш имкони бўлмаган). Иммун тизими томонидан бузилишлар: учраш тезлиги номаълум – ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Руҳиятни бузилишлари: кам ҳолларда – галлюцинациялар, уйқусизлик, уйқуни бузилиши; учраш тезлиги номаълум – ҳавотирли ҳолатлар, онгни чалкашиши. Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – уйқучанлик, бош айланиши; учраш тезлиги номаълум – бош оғриғи, атакция, дизартрия. Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: учраш тезлиги номаълум – аккомодацияни бузилиши. Юрак томонидан бузилишлар: тез-тез – брадикардия, тахикардия; учраш тезлиги номаълум – қайд этилгандан кейинги даврда ҚТ оралиғини узайиши кузатилган. Қон-томирлар томонидан бузилишлар: тез-тез – гипотензия, рикошет гипертензия. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – оғизни қуриши; кам ҳолларда – кўнгил айниши, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар; учраш тезлиги номаълум – қоринда оғриқ, қусиш. Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: қон зардобида жигар трансаминазаларининг даражасини ошиши; жуда кам ҳолларда – гепатит, жигар етишмовчилиги. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: учраш тезлиги номаълум – қичишиш, тошма. Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – мушакларни бўшлиги. Умумий бузилишлар: тез-тез – толиқиш; учраш тезлиги номаълум – иштаҳани йўқолиши. Лаборатор ва инструментал текширишлар: тез-тез – артериал босимни пасайиши; кам ҳолларда – трансаминазаларнинг даражасини ошиши. Галлюцинацияларда психоз белгилари кузатилмайди; галлюцинацилар фақат потенциал галлюциноген моддалар, масалан, антидепрессантларни бир вақтда қабул қилган пациентларда ривожланган. Препарат, оғриқли мушак спазмларини енгиллаштириш учун тавсия этилган дозалар каби, кичик дозаларда қўлланганида уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши, оғизни қуриши, артериал босимни пасайиши, кўнгил айниши, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар ва трансаминазаларнинг даражасини ошиши кузатилган; ушбу нохуш реакциялар одатда енгил ва ўткинчи бўлган. Спазмларни даволаш учун тавсия этилган дозалардан юқорироқ дозаларда қўлланганида кичик дозаларда кузатилган нохуш реакциялар кузатилган; бу реакциялар тез-тез кузатилган ва янада кучли ифодаланган, аммо даволашни тўхтатишни талаб этадиган оғир даражаси кам кузатилган. Бундан тарқари, қуйидаги нохуш реакциялар: онгни чалкашиши, гипотензия, брадикардия, мушакларни бўшлиги, уйқусизлик, уйқуни бузилиши, галлюцинациялар, гепатит ривожланиши мумкин. Бекор қилиш синдроми Рикошет гипертензия ва тахикардия, тизанидин узоқ вақт давомида ва/ёки юқори суткалик дозаларда қўлланганида тўсатдан бекор қилинганидан сўнг, ва/ёки антигипертензив воситалар билан бир вақтда қўлланганида кузатилган. Жуда кам ҳолларда рикошет гипертензия импульсга олиб келиши мумкин. Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида маълумот Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар тўғрисидаги маълумотлар муҳим ҳисобланади. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакциялар аниқланганида ёки дори воситасини қўллаш бўйича илова-варақада таърифланмаган янги нохуш реакциялар пайдо бўлганида, Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ ахборот беришингизни сўраймиз.

тизанидинга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанлик;жигар фаолиятини яққол бузилишлари;тизанидинни флувоксамин ёки ципрофлоксацин каби CЙП1А2 кучли ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар CЙП1А2нинг фаоллигини сусайтирувчи препаратларни бир вақтда қўллаш, қон плазмасида тизанидиннинг даражасини ошириши мумкин. Тизанидинни флувоксамин ёки ципрофлоксацин билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Клиник жиҳатдан аҳамиятли ва давомли гипотензия, шунингдек уйқучанлик, бош айланиши, ва психомотор фаолликни пасайиши кузатилиши мумкин. Тавсия этилмайдиган мажмуалар Тизанидинни CЙП1А2 нинг, аритмияга қарши айрим воситалар (амиодарон, мексилетин, пропафенон), циметидин, айрим фторхинолонлар (эноксацин, пефлоксацин, норфлоксацин), рофекоксиб, перорал контрацептивлар ва тиклопидин каби бошқа ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмаган. Қон плазмасида тизанидиннинг даражасини ошиши ҚТ(c) интервалини узайиши каби дозани ошириб юборилиши симптомларини ривожланишига олиб келиши мумкин. Тизанидинни (юқори дозаларда) ҚТ(c) интервалини узайтириши мумкин бўлган бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмаган. ЭКГ ни назорат қилиш тавсия этилган.

CЙП ингибиторлари Тизанидинни CЙП1А2 ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмаган. Гипотензия Гипотензия тизанидин билан даволаниш вақтида ва CЙП1А2 ингибиторлари ва/ёки антигипертензив воситалар билан ўзаро таъсир қилиши натижасида ривожланиши мумкин. Гипотензиянинг, хушни йўқотиш ва томирлар коллапси каби, оғир кўринишлари кузатилган. Бекор қилиш синдроми Рикошет гипертензия ва тахикардия тизанидин узоқ вақт давомида ва/ёки юқори суткалик дозаларда, ва/ёки антигипертензив дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида, уни қабул қилиш тўсатдан бекор қилинганидан кейин кузатилган. рикошет гипертензия импульсга олиб келиши мумкин. Тизанидин аста-секин бекор қилинади. Буйрак етишмовчилиги Буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 25 мл/мин) бўлган пациентларда даволашни суткада 1 марта 2 мг доза билан бошлаш тавсия этилади. Доза препаратни ўзлаштирилиши ва самарадорлигига қараб, аста-секин оширилиши керак. самарадорлигини ошириш зарурати бўлганида бир марталик дозани аста-секин ошириш, ва шундан кейин қабул қилишлар сонини ошириш тавсия этилади. Юрак-қон томирлар тизими, жигар ёки буйрак томонидан бузилишлар Юрак-қон томир тизими фаолиятини бузилишлари, юракнинг тож томирлари касалликлари ёки буйрак ёки жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. жигар, буйрак фаолияти, ЭКГни мунтазам равишда назорат қилиш тавсия этилади. Жигар фаолиятини бузилиши Жигар фаолиятини, тизанидин билан боғлиқ бузилиш ҳолатлари хақида хабар берилган, аммо суткада 12 мг гача бўлган дозада қўлланганида бу ҳолатлар кам кузатилган. Тизанидин препаратини суткада 12 мг ва ундан юқори дозаларини қабул қилаётган пациентларда, шунингдек жигар фаолиятини бузилишига (тушунтириб бўлмайдиган кўнгил айниши, анорекция ёки толиқиш) шубҳа қилинган пациентларда даволашнинг биринчи 4 ойи давомида ҳар куни функционал жигар синамаларини назорат қилиш тавсия этилган. Агар қон зардобида АСТ ва АЛТ нинг даражалари норманинг юқори чегарасидан турғун равишда 3 марта ва ундан юқори бўлса, тизанидин билан даволашни тўхтатиш керак. гепатит ёки сариқликнинг симптомлари бўлган пациентларда тизанидинни бекор қилиш керак. Роталуд таблеткалари таркибида лактоза сақлайди. Галактозани ўзлаштиролмаслик, Лапп лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза малабсорбцияси каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилишлари мумкин эмас.

Ҳомиладорлик Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда она организми учун заҳарли ҳисобланган дозаларда қўлланганда пре- ва постнатал ўлим ҳолатлари кузатилган. Ҳомиладор аёлларда назоратли тадқиқотлар ўтказилмаганлиги туфайли, ҳомиладорлик даврида препаратни, фойда ҳавфдан устун бўлган ҳолатлардагина қўллаш керак. Лактация Тизанидиннинг катта бўлмаган миқдори кўкрак сути билан ажралиб чиқишига қарамасдан, эмизикли аёлларга тизанидинни қабул қилиш мумкин эмас.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Клиник тажриба чекланган. Катта ёшдаги пациент томонидан ичга 400 мг тизанидин қабул қилганлик ҳолати қайд этилган. Пациент маннит ва фуросемид олган, тузалиш асорациз амалга ошган. Кузатилиши мумкин бўлган симптомлар Кўнгил айниши, қусиш, гипотензия, брадикардия, ҚТ интервалини узайиши, бош айланиши, миоз, нафас фаолиятини сусайиши, кома, безовталик, уйқучанлик бўлиши мумкин. Даволаш Агар препарат қабул қилинганидан сўнг бир соатдан кам вақт ўтган бўлса, сунъий равишда қусишни чақириш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни юқори дозаларини буюриш, пациентни етарли даражада сув билан таъминлаш керак, чунки жадаллаштирилган диурез тизанидинни организмдан чиқарилишини тезлаштиради. Кейинги даволаш симптоматик бўлиши керак.

Рецепт бўйича берилади

Таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 1, 2 ёки 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.