Ротафер Кидсрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: В1 витамини (тиамин гидрохлориди)                   4 мг; В2 витамини (рибофлавин)                                                1 мг; В3 витамини (никотинамид)                                  8 мг; В5 витамини (калций Д-пантотенати)                2 мг; В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди)          2 мг; фолат кислотаси                                                      150 мкг; Б12 витамини (цианокобаламин)                           5 мкг; С витамини (аскорбин кислотаси)                                    10 мг; темир (темир Л-лактати шаклида)                                     7 мг; рух (рух глюконати шаклида)                               5 мг; мис (мис глюконати шаклида)                              0,25 мг; марганец (марганец глюконати шаклида)           0,25 мг; ёд (калий ёдат шаклида)                                    40 мкг; калций глицерофосфати                                       10 мг; лизин гидрохлориди                                               40 мг; солод ўти экстракти                                                500 мг; ёрдамчи моддалар: декстрин, калий сорбати, глицерин, сорбитол, малтитол, “Асал” ароматизатори, сукралоза, “Апелсин” ароматизатори, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Ротафер Кидс

Фармакалогик гуруҳи:

Антианемик препарат. Макро- ва микроэлементлар ҳамда биоген адаптогенлардан таркиб топган поливитаминлар.

Дори шакли:

сироп

апелсин ва асал ҳидли жигарранг рангли ширин суюқлик.

Антианемик препарат. Макро- ва микроэлементлар ҳамда биоген адаптогенлардан таркиб топган поливитаминлар.

A11AB

Препаратнинг таъсири таркибидаги компонентларнинг умумий ҳусусиятлари билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.

Қуйидаги ҳолатлар: мувозанатлаштирилмаган ёки тўлиқ бўлмаган овқатланишда;меъда-ичак йўлларида сўрилишни бузилишида;овқатланишга бўлган талабни ошиши (ҳомиладорлик ва лактация вақтида; болалар ва ўсмирларни фаол ўсиш даврида) да темир ва В12 витаминининг танқислиги ҳолатларини олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

Ротафер Кидс ичга, овқатдан кейин, флакон олдиндан чайқатилгандан сўнг қабул қилинади. Зарурат бўлганида сиропни сувга, мевали шарбатга, болалар озуқасига қўшиш мумкин. 1-3 ёшдаги болаларга кунига 2,5 мл буюрилади. 4-6 ёшдаги болаларга – 2,5 мл дан кунига 2 марта буюрилади. 7-12 ёшдаги болаларга – 5 мл дан кунига 1-2 марта буюрилади. 12 ёшдан катта болалар ва катталарга – 5 мл дан кунига 2 марта буюрилади. Ҳомиладорлик ва ҳайз кўриш вақтида 5 мл препаратни кунига 3 марта қабул қилиш тавсия этилади. Сиропни дозалаш учун 2,5 мл, 3 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл ҳажмга бўлинган ўлчов стакани ишлатилади. Сиропни қабул қилиш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Кузатилган ножўя самаралар асосан енгил ва ўтгинчи бўлган. Жуда кам ҳолларда меъдани тўлиб кетиши ҳисси ва эпигастрал соҳада босимни ошиши, кўнгил айниши, қабзият ёки диарея каби меъда-ичак томонидан бузилишлар бўлиши мумкин. Кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;организмда темирнинг миқдорини ортиқ кетиши (гемохроматоз, гемосидероз);темирни утилизация механизмларини бузилиши (қўрғошинли анемия, сидероахрестик анемия, талассемия) да қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилишидан сақланиш мақсадида бошқа поливитамин ва минерал комплексларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Аҳлатни сўрилмаган темирни чиқарилиши билан боғлиқ бўлган, клиник аҳамиятга эга бўлмаган тўқ рангга бўялиши, ва сийдикни ёрқин сариқ рангга бўялиши бўлиши мумкин. Таркибида этанол сақловчи ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак. Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши Зарурат бўлганида препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин. Педиатрияда қўлланиши Препаратни 1 ёшгача бўлган болаларга қўллаш тавсия этилмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат ательени ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳолатлари юзасидан хабар берилмаган.

Рецепт бўйича берилади

Ичга қабул қилиш учун сироп 150 мл дан бураладиган ҳимоя қопқоқли сариқ рангли шиша флаконда. 1 флакон ўлчов стакани ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.