Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000).
Ҳар бир учраш гуруҳида ножўя самаралар уларнинг оғирлик даражасини камайиш тартибида келтирилган.
Инфекциялар ва инвазиялар: тез-тез – пневмония, бронхит, юқори нафас йўлларининг инфекциялари, синусит, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, қулоқ инфекциялари, грипп; тез-тез эмас – нафас йўлларининг инфекциялари, цистит, кўз инфекциялари, тонзиллит, онихомикоз, тери ости ёғ клетчаткасини маҳаллий инфекцион яллиғланиши, вирусли инфекция, акродерматит.
Қон ва лимфа тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – нейтропения, қонда лейкоцитларнинг даражасини пасайиши, тромбоцитопения, анемия, гематокритни пасайиши, эозинофилларнинг миқдорини ошиши; жуда кам ҳолларда – агранулоцитоз.
Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – ўта юқори сезувчанлик; кам ҳолларда – анафилактик шок.
Эндокрин тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – гиперпролактинемия; кам ҳолларда – антидиуретик гормон секрециясини бузилиши, сийдикда глюкозани аниқланиши.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – тана вазнини ошиши, иштаҳани кучайиши, иштаҳани пасайиши; тез-тез эмас – қандли диабет, гипергликемия, полидипсия, тана вазнини камайиши, анорекция, қонда холестериннинг даражасини ошиши; кам ҳолларда – сув интоксикацияси, гипогликемия, гиперинсулинемия, қонда триглицеридларнинг миқдорини ошиши; жуда кам ҳолларда – диабетик кетоацидоз.
Руҳиятни бузилишлари: жуда тез-тез – уйқусизлик; тез-тез – уйқуни бузилиши, ажитация, депрессия, ҳавотирлик; тез-тез эмас – мания, онгни чалкашиши, либидони сусайиши, асабийлик, тунги қўрқувлар; кам ҳолларда – аффектив бузилишлар, аноргазмия.
Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: жуда тез-тез – седация/уйқучанлик, паркинсонизм, бош оғриғи; тез-тез – акатизия, дистония, бош айланиши, дискинезия, тремор; тез-тез эмас – кечки дискинезия, церебрал ишемия, қўзғатувчиларга нисбатан реакцияни йўқлиги, хушни йўқолиши, онгни сусайиши, тиришишлар, хушдан кетиш, ўта юқори психомотор фаоллик, мувозанатни бузилиши, ҳаракатлар координациясини бузилиши, постурал бош айланиши, диққатни бузилиши, дизартрия, таъм билишни бузилиши, гипестезия, парестезия; кам ҳолларда – хавфли нейролептик синдром, цереброваскуляр бузилишлар, диабетик кома, бошни ритмик чайқатиши.
Кўриш аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – кўришни ноаниқлиги, конъюнктивит; тез-тез эмас – ёруғликдан қўрқиш, кўзларни қуриши, кўз ёшини кучли оқиши, кўзлар гиперемияси; кам ҳолларда – глаукома, кўз ҳаракатини бузилиши, кўз олмасини айланма ҳаракатланиши, қовоқларнинг четларида қатқалоқни ҳосил бўлиши, бўшашган рангдор парда синдроми (интраоперацион).
Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – вертиго, қулоқларни шанғиллаши, қулоқларда оғриқ.
Юрак томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – тахикардия; тез-тез эмас – бўлмачалар фибрилляцияси, атриовентрикуляр блокада, юрак ўтказувчанлигини бузилиши, электрокардиограммада ҚТ интервалини узайиши, брадикардия, электрокардиограммада ўзгаришлар, юрак уришини ҳис этиш; кам ҳолларда – синусли аритмия.
Қон томирлар томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – гипертензия; тез-тез эмас – гипотензия, ортостатик гипотензия, гиперемия; кам ҳолларда – ўпка эмболияси, веналар тромбози.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар: ҳансираш, ҳиқилдоқ ва ҳалқум соҳасида оғриқ, йўтал, бурундан қон кетиши, бурунни битиши; тез-тез эмас – аспирацион пневмония, ўпкани димланиши, нафас йўлларини ўтказувчанлигини бузилиши, хириллаш, хуштаксимон нафас, дисфония, нафас фаолиятини бузилиши; кам ҳолларда – уйқуда апноэ синдроми, гипервентиляция.
Меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – қоринда оғриқ, қорин соҳасида дискомфорт, қусиш, кўнгил айниши, қабзият, диарея, диспепсия, оғизни қуриши, тиш оғриғи; тез-тез эмас – ахлатни ушлай олмаслик, фекалома, гастроэнтерит, дисфагия, метеоризм; кам ҳолларда – панкреатит, ичак тутилиши, тилни шиши, хейлит.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – тошма, эритема; тез-тез эмас – эшакеми, қичишиш, алопеция, гиперкератоз, экзема, терини қуриши, терининг пигментациясини бузилиши, акне, себореяли дерматит, терини яллиғланиши, терини шикастланиши; кам ҳолларда – дори воситалари таъсирида ривожланган дерматит, қазғоқ; жуда кам ҳолларда – ангионевротик шиши.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – мушак спазмлари, мушакларда оғриқ, белда оғриқ, артралгия; тез-тез эмас – қонда креатинфосфокиназанинг даражасини ошиши, қоматни бузилиши, бўғимларни танглиги, бўғимларни шиши, мушакларни бўшлиги, бўйинда оғриқ; кам ҳолларда – рабдомиолиз.
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар: сийдикни ушлолмаслик; тез-тез эмас – поллакиурия, сийдикни тутилиши, дизурия.
Ҳомиладорликни кечишига, туғруқдан кейинги ва перинатал ҳолатларга таъсири: кам ҳолларда – янги туғилган чақалоқларда “бекор қилиш” синдроми.
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – эректил дисфункция, эякуляцияни бузилиши, аменорея, ҳайз кўриш циклини бузилиши, гинекомастия, галакторея, сексуал дисфункция, кўкракда оғриқ, кўкракда дискомфорт, қиндан ажралмалар ажралиши; кам ҳолларда – приапизм, ҳайз кўришни кечикиши, сут безларини қаттиқлашиши, сут безларини катталашиши, сут безидан ажралма ажралиши.
Умумий бузилишлар: тез-тез – кўкрак қафаси соҳасида шиш, гипертермия, оғриқ, астения, кучли толиқиш, оғриқ; тез-тез эмас – юзни шиши, эт увишиши, тана ҳароратини ошиши, қадам ташлашни бузилиши, чанқоқлик, кўкрак қафаси соҳасида дискомфорт, лоҳаслик, дискомфорт; кам ҳолларда – гипотермия, тана ҳароратини пасайиши, қўл-оёқларни совуши, “бекор қилиш” синдроми.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – трансаминазаларнинг фаоллигини ошиши, гамма-глутамилтрансферазанинг фаоллигини ошиши, жигар ферментларининг фаоллигини ошиши; кам ҳолларда – сариқлик.
Пациентларнинг айрим популяцияси.
Қуйида болалар ва деменция билан хасталанган катта ёшдаги пациентлар ўртасида катталарга нисбатан ривожланиш тезлиги юқори бўлган ножўя реакциялар келтирилган.
Деменция билан хасталанган кекса пациентлар: сийдик чиқариш йўллари инфекцияси, периферик шиш, уйқучанлик, йўтал.
Болалар: уйқучанлик/седация, кучли толиқиш, бош оғриғи, иштаҳани кучайиши, қусиш, юқори нафас йўллари инфекциялари, бурунни битиши, қоринда оғриқ, бош айланиши, йўтал, иситма, тремор, диарея ва энурез бўлиши мумкин.