Ножўя самараларни пайдо бўлиши тез-тезлиги дозага боғлиқ характерга эга.
Ножўя самараларни пайдо бўлиши тез-тезлиги: тез-тез (>1/100, <1/10); tez-tez emas (>1/1000, <1/100); kam hollarda (>1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги аниқланмаган (мавжуд маълумотлар асосида ҳисоблаб бўлмайди).
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, астеник синдром; тез-тез эмас – хавотирлик, невралгия, парестезия, жуда кам ҳолларда – полинейропатия, амнезия.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – қабзият, кўнгил айниши, қоринда оғриқ; кам ҳолларда – “жигар” трансаминазалари фаоллигини қайтувчан ўтиб кетувчан дозага боғлиқ равишда ошиши, панкреатит; жуда кам ҳолларда – диспепсия (шу жумладан, диарея, метеоризм, қусиш), гастроэнтерит, сариқлик, гепатит.
Нафас тизими томонидан: тез-тез – фарингит; тез-тез эмас – ринит, синусит, бронхил астма, бронхит, пневмония; тез-тезлиги аниқланмаган – йўтал, диспноэ.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – стенокардия, артериал босимни ошиши, юрак уришини ҳис қилиш, вазодилатация симптомлари (шу жумладан тери гиперемияси).
Таянч-ҳаракат аппарати тизими томонидан: тез-тез – миалгия; тез-тез эмас – артрит, мушак гипертонуси, белда оғриқ, қўл ва оёқ суякларини патологик синиши (шикастланишсиз); кам ҳолларда – миопатия, рабдомиолиз (буйрак фаолиятини бузилиши билан бир вақтда, препаратни 40 мг дозада қабул қилиш фонида); жуда кам ҳолларда – артралгия; тез-тезлиги аниқланмаган – иммунитетга боғлиқ некротик миопатия; баъзида узилишлар билан асоратланган тендопатиялар.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: протеинурия (1% дан кам ҳолларда – 10 мг ва 20 мг доза учун, 3% ҳолларда – 40 мг доза учун); жуда кам ҳолларда – гематурия.
Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – тери тошмаси, тери қичишиши, эшакеми; кам ҳолларда – ангионевротик шиш; тез-тезлиги аниқланмаган – Стивенс-Джонсон синдроми.
Лаборатор кўрсаткичлар томонидан: қон плазмасида глюкоза, билирубин концентрациясини ошиши, гамма-глутамилтрансфераза, ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши.
Бошқалар: тез-тез – 2-тип қандли диабет; тез-тез эмас – анемия, кўкрак қафасида оғриқ, экхимозлар, гриппсимон синдром, периодонтал абсцесс; кам ҳолларда – тромбоцитопения; тез-тезлиги аниқланмаган – периферик шишлар, гинекомастия.
Баъзи статинлар қўлланилганида қуйидаги ножўя самаралар ҳақида хабар берилган: дерессия, уйқуни бузилиши, шу жумладан уйқусизлик ва даҳшатли туш кўришлар, жинсий дисфункция.
Ўпканинг интерстициал касаллигининг айрим ҳоллари ҳақида хабар берилган, айниқса препаратларни узоқ муддат қўллаганда (Махсус кўрсатмаларга қаранг).