Ринорус rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл томчида қуйидагилар сақланади: фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди – 0,5 ёки 1 мг; ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, натрий хлориди, динатрий эдетати (этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи [трилон Б]), натрий дигидрофосфат дигидрати, натрий гидрофосфати додекагидрати, эвкалипт барглари мойи (эвкалипт мойи), инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин

Препаратнинг савдо номи:

Ринорус

Фармакалогик гуруҳи:

конгестив восита – вазоконстриктор (алфа-адреномиметик).

Дори шакли:

назал томчилар

тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

конгестив восита – вазоконстриктор (алфа-адреномиметик).

R01AA07

Препарат маҳаллий қўлланилганда деярли сўрилмайди, шунинг учун қон плазмасидаги концентрацияси жуда паст (замонавий аналитик усуллар ёрдамида аниқлаб бўлмайди).

Ринит (тумов) кўринишлари билан кечувчи ўткир респиратор касалликлар, ўткир аллергик ринит, синуситлар, ўрта отит (бурун-ҳалқумнинг шиллиқ қаватини шишини камайтириш учун мажмуавий даволаш таркибида), риноскопияни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.

Назал томчилар Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга 2-3 томчидан 0,1% ли ксилометазолин эритмаси ҳар бир бурун йўлига суткада 3-4 марта юборилади. 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 0,05% ли ксилометазолин эритмаси ҳар бир бурун йўлига суткада 1-2 марта юборилади. Кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Препаратни танафуссиз 3-5 кундан кўп қўллаш мумкин эмас.

Тез-тез ва/ёки узоқ муддат қўлланилганда – бурун-ҳалқум шиллиқ қаватини таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, парестезиялар, аксириш, гиперсекреция; кам ҳолларда – бурун шиллиқ қаватини шиши, қусиш, бош оғриғи, юрак уриб кетиши, тахикардия, артериал босимни ошиши, уйқусизлик, кўришни бузилиши, депрессия (узоқ вақт юқори дозалар қўлланилганда).

Ксилометазолинга юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, глаукома, атрофик ринит, гипертиреоз, бош мия пардаларида жаррохлик аралашувлари (анамнезда), ҳомиладорлик, болаларда (6 ёшгача – 0,1% ли эритма учун ва 0,05% эритма учун – 2 ёшгача) қўллаш мумкин эмас. Моноаминооксидаза ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан даволаганда қўллаш мумкин эмас.

МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланилганида тизимли таъсири кучайиши мумкин.

Флакон қопқоқчаси бураб очилади. Флаконнинг тубига енгил босиб бурун ҳга томизилади. Узоқ вақт, масалан сурункали ринитда қўллаш мумкин эмас. Тавсия этилган дозадан юқори дозаларда транспорт воситалари ёки қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: ножўя самараларни кучайиши. Даволаш: шифокор кузатуви остида симптоматик даволаш.

Рецепциз

Назал томчилар 0,05% ва 0,1% 5 ёки 10 мл дан томчилагич-тиқин ва бураладиган қалпоқча билан полиетилен флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 50 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида (стационар учун).

5 йил.