Риномакс Хотрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: парацетамол – 0,750 г; фенилефрин гидрохлориди – 0,010 г. ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси; натрий цитрати; қанд; натрий сахаринати; наъматакни эрувчан қуруқ экстрати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, фенилефрин гидрохлориди.

Препаратнинг савдо номи:

Риномакс Хот

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун наъматак таъмли эритма тайёрлаш учун кукун.

Оч-жигаррангдан тўқ–жигарранг ранггача бўлган ўзига хос ҳидли донадор кукун. Оқ рангли кристаллар ва осон сочилувчан қумоқлар бўлиши мумкин. Кукунни 250 мл иссиқ сувда эритилганда, ўзига хос наъматак дамламасининг мазаси бўлган жигарранг рангли эритма ҳосил бўлади.

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

N02BE51

Юқори ҳарорат, этни увишиши, бош оғриғи, бўғимлар ва мушаклардаги оғриқлар, буруннинг битиши, томоқ ва бурун бўшлиқларининг оғриғи билан бирга кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликларида (ЎРК, ЎРВИ, грипп) қўлланади.

Бир пакетча ичидагиси стаканга солинади, қайноқ сув қуйилади, тўлиқ эриб кетгунча аралаштирилади ва қайноқ ҳолида ичилади. Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 пакетчадан ҳар 4-6 соатда қабул қилинади, аммо 24 соат давомида 4 пакетчадан ортиқ эмас. 12 ёшгача бўлган болаларга шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланилсин. Препаратни оғриқ қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ ва иситмани туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар шамоллаш ва грипп симптомлари сақланса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Парацетамолнинг таъсири билан боғлиқ ножўя таъсирлари: аллергик реакциялар (тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш); кам холларда – тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз кузатилиши мумкин. Фенилефриннинг таъсири билан боғлик ножўя таъсирлари: кўнгил айниши, бош оғриғи, артериал босимни бироз ошиши, кам ҳолларда юрак уриб кетиши (препарат бекор қилинганидан кейин ўтиб кетади). Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида жигар ва буйраклар функциясининг бузилишини ҳавфи кузатилиши мумкин. Нохуш реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

МАО ингибиторлари, седатив воситалар, этанолнинг самарасини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши ва антипсихотик воситалар ва фенотиазин ҳосилалари сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзият хавфини оширади. Глюкокортикостероидлар глаукоманинг ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларининг самарадорлигини пасайтиради. Галотан қоринчалар аритмияси хавфини оширади. Гуанетдин фенилефриннинг алфа-адреностимуляция қилувчи, трициклик антидепрессантлар – симпатомиметик самарасини кучайтиради. Бир вақтда барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, зидовудин ва жигарнинг микросомал ферментларининг бошқа индукторлари қабул қилинганида гепатотоксик таъсирининг ривожланишини хавфи ошади.

Метоклопрамид, домперидон, колестирамин, антикоагулянтлар (варфарин) қабул қилаётган пациентларга препаратни бир вақтда буюриш заруратини шифокор индивидуал равишда аниқлайди. Ҳомиладорликда препаратни буюриш заруратини шифокор индивидуал равишда ҳал қилади. Жигарни парацетамол билан токсик шикастланишидан сақланиш учун, препаратни алкогол билан қабул қилишдан сақланиш кераклиги тўғрисида пациентларни хабардор қилиш лозим. Препаратни сурункали алкоголизми бўлган пациентларга буюриш тавсия қилинмайди. Препаратнинг фаол компонентлари седатив таъсир кўрсатмаслиги туфайли, тавсия қилинган дозаларда ательени ҳайдаш ва механизмлар билан ишлашга чекланишлар йўқ. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш ҳолларида, жигарнинг жиддий шикастланишининг муддати кечиккан белгиларининг пайдо бўлишини хавфи бор. Препарат дозасини ошириб юборилиши, парацетамолнинг таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин. Симптомлари: тери қопламаларининг оқариши, анорекция, кўнгил айниши, қусиш, жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, гепатонекроз, протромбин вақтини ошиши. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволаш. Парацетамол билан заҳарланишда махсус антидоти Н-ацетилцистеиндир.

Рецепт бўйича

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун наъматак таъмли кукун 5 ва 10 г дан пакетчаларда. 5, 10, 25, ёки 50 пакетчаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.