Риномакс Ксило rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди – 0,10 г; ёрдамчи моддалар: эвкалипт мойи, бензалконий хлорид эритмаси, натрий гидрофосфат додекагидрати, натрия дигидрофосфат дигидрати, сорбитол (70% сув эритмаси), натрий хлорид, этил спирти, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Риномакс Ксило

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар.

Дори шакли:

бурун учун спрей.

рангсиз ёки оч сариқ рангли суюқлик.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар.

R01AA07

Маҳаллий қўлланганда ксилометазолин деярли сўрилмайди, шунинг учун унинг қон плазмасидаги концентрацияси жуда кам (замонавий аналитик усуллар билан аниқланмайди).

Ўткир аллергик ринит, поллиноз, синусит, ўрта отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун); пациентни бурун йўлларидаги ташхисий муолажаларга тайёрлаш.

Катталарга ва 6 ёшдан ошган болаларга ҳар бир бурун йўлига бир марта сепилади, зарурати бўлганида муолажани қайтариш мумкин. Ксилометазолинни суткада 4 мартадан кўп қўллаш мумкин эмас. Сепишда бошни орқага ташлаш тавсия қилинмайди. Даволашнинг мақсимал давомийлиги – 2 ҳафта. Сепишни тўғри бажариш учун сепгични вертикал, учлик юқорига йўналтирилган ҳолда ушлаш керак. Сўнгра тиниқ ҳимояловчи қопқоқчани ечиш, учликни бурун йўлига киритиш, тез кескин бир марта сепгични босиш ва сепгични бўшатмасдан бурундан чиқариб олиш керак. Сепиш вақтида бурундан бироз ҳаво олиш лозим, бу ксилометазолинни оптимал юборишига ёрдам беради.

Препаратни тез-тез ёқи узоқ қўлланганида: шиллиқ қаватни ачишиши, таъсирланиши, бурунда санчилиш ёқи қуруқлик, ақсириш, гиперсекреция кузатилиши мумкин. Кам – бурун шиллиқ қаватини шиши, юрак уриши, юрак ритмини бузилиши, артериал босимни ошиши, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, кусиш, уйқусизлик, кўришни бузилиши, тахикардия, аритмия. Жуда кам – тери тошмаси (ксилометазолинни қабул қилиниши билан боғлиқ, ҳансираш, ангионевротик шиш билан намоён бўлувчи тизимли аллергик реакциялар). Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида депрессия ҳолати, бурун шиллиқ қаватини атрофияси.

Трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари, мапротилин ва адреномиметикларнинг ножўя самараларини кучайтиради. Адреноблокаторлар ва калций антагонистлари ксилометазолиннинг таъсирини сусайтиради.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: ножўя самаралари кучайиши мумкин. Препарат тасодифан ютиб юборилганда (кўпинча болаларда) аритмия, тахикардия, артериал босимни ошиши, онгни чалкашиши кузатилиши мумкин. Даволаш: симптоматик, шифокорнинг кузатуви остида.

Рецепциз

3 йил.