РИНОМАКС КОМБО rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: хлорбутанол гемигидрати 1,0 г, левоментол 1,0 г, рацемик камфора 1,0 г, эвкалипт мойи 1,0 г; ёрдамчи моддалар: вазелин мойи, эмулгатор Т-2, твин-80, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

хлорбутанол гемигидрати, камфора, левоментол, эвкалипт мойи.

Препаратнинг савдо номи:

РИНОМАКС КОМБО

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР-аъзоларини даволаш учун воситалар.

Дори шакли:

фаол моддалар: хлорбутанол гемигидрати 1,0 г, левоментол 1,0 г, рацемик камфора 1,0 г, эвкалипт мойи 1,0 г; ёрдамчи моддалар: вазелин мойи, эмулгатор Т-2, твин-80, тозаланган сув.

оқ ёки оқ сарғиш рангли ёки мовий тусли ўзига хос ҳидли двигатель.

ЛОР-аъзоларини даволаш учун воситалар.

R02AA20

Препарат ингаляцион усулда қўллаш учун мўлжалланган ва асосан яллиғланиш ўчоғида терапевтик концентрацияни ҳосил қилади. Препарат компонентлари паст тизимли сўрилишга эга.

ЛОР-аъзоларининг яллиғланиш касалликларида (ринит, фарингит, ларингит ва бошқалар) қўлланади.

Аэрозол кўринишида препарат оғиз бўшлиғи ва бурун йўлларига нафас олиш вақтида пуркалади. Препаратни қўллаш учун флакон яхшилаб силкитилади, тиниқ ҳимоя қалпоқчаси олинади ва учлик флаконга 90° бурчак остида ўрнатилади. Учлик оғиз бўшлиғига ва бурун йўлларига киритилади ва суюқлик оқимини ишлов бериладиган соҳаларга йўналтириб пуркагич 2-3 марта охиригача босилади. Пуркагич бир марта босилганда 0,1 г препарат сепилади. Ювиш суткада 3-4 марта ҳар 2-3 соатда ўтказилади. Пуркагични тиқилиб қолишидан сақлаш учун, уни пуфлаш ёки қайнаган сув билан ювиш тавсия этилади.

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Ювишдан олдин флаконни яхшилаб силкитиш керак. Болаларни даволашни шифокор назорати остида ўтказиш керак. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашга қарши кўрсатмалар аниқланмаган. Препаратни қўллаш транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Флаконни зарбалардан, тушиб кетишлардан, бевосита қуёш нурлари таъсиридан ҳимоя қилиш керак.

Препарат ичга тушганда ўткир заҳарланиш белгилари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Бемор дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Дозани ошириб юборилишида ёрдам чоралари: меъдадан ва ичакдан препаратни чиқариб юбориш (меъдани ювиш, сунъий қусишни чақириш, хуқна, тузли сурги воситалар ва фаоллаштирилган кўмир қўллаш), симптоматик даволаш.

Рецепциз. Улашиш: 4 103 Виеwс

Орофарингеал/назал спрей, двигатель. 20 мл дан шиша флаконларда, герметик пургагич клапан ва тиниқ қалпоқчали мослама ёрдамида беркитилган. Бир флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан индивидуал картон қутида.

2 йил.