Риномакс Кидс rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: Парацетамол – 0,16 г, хлорфенирамин малеат – 0,001 г, аскорбин кислотаси – 0,05 г. Ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, натрий цитрати, қанд, малина ароматизатори, “Кармуазин” бўёғи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Парацетамол, хлорфенирамин малеат, аскорбин кислотаси.

Препаратнинг савдо номи:

Риномакс Кидс

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

Дори шакли:

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Пушти рангли бўлган ўзига хос ҳидли донадор кукун. Кукунни 50 мл иссиқ сувда эритилганда, ўзига хос пушти рангли эритма ҳосил бўлади.

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

N02BE51

Парацетамол: сўрилиши – ичга қабул қилингач, ичакнинг юқори қисмида тўлиқ ва тез сўрилади, углевод миқдори юқори бўлган овқат қабул қилинганида эса – секин. Одатдаги оғриқни қолдирувчи дозада оқсиллар билан кам боғланади. Тахминан 90-95% жигарда метаболизмга учрайди. Қондаги чўққи концентрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соат, буйрак етишмовчилигида ўзгармайди, аммо жигар касалликларида ва доза ошириб юборилганида, чақалоқларда ва қарияларда узайиши мумкин. Организмдан буйрак орқали чиқарилади. Хлорфенирамин малеати: сўрилиши – ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, ҳамда буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври 14-25 соат. Организмдан буйрак орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

2 ёш ва ундан катта болаларда грипп ва яллиғланиш касалликларининг симптомларини енгиллаштириш учун қўлланади.

Пакет ичидагисини ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, қабул қилишдан олдин 150 мл илиқ сув билан эритиб қабул қилинади. Бир марталик доза 2­5 ёш болалар учун 1 пакетчани, 6­12 ёш болалар учун 2 пакетчани ташкил қилади. Зарурати бўлганида ҳар 4­6 соатда такроран қабул қилиш мумкин, лекин суткада 3 дозадан ошмаслиги керак. Даволашнинг умумий давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак. Препаратни кейинчалик фақат шифокор маслаҳатидан сўнг қўллаш мумкин.

Моил шахсларда уйқучанлик, реакциянинг секинлашиши, қорин соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қон яратилишининг бузилиши, аллергик реакциялар камдан­кам юзага келиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари. Икки ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Риномакс Кидс препаратини барбитуратлар, дифенин, тиришишга қарши воситалар, рифампицин, бутадион билан бир вақтда қўллашда гепатотоксик таъсир ривожланиш хавфи ошади. Левомицетин (хлорамфенекол) билан бир вақтда қабул қилишда левомицетиннинг токциклиги ошиши мумкин. Варфарин ва бошқа кумарин ҳосилаларининг антикоагулянт самараси парацетамолни узоқ вақт мунтазам қабул қилинганда кучайиши мумкин, бу қон кетиш хавфини оширади.

2 ёшгача бўлган болаларга Риномакс Кидс препаратини фақат шифокор кўрсатмаси бўйича бериш мумкин. Қонда сийдик кислотаси ва қанд миқдорини аниқлаш учун текширишлар ўтказилганда шифокорга Риномакс Кидс препаратини қабул қилинаётганлиги ҳақида хабар беринг. Препаратни 7 кундан ортиқ вақт мобайнида қабул қилганда периферик қон кўрсаткичларини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш тавсия этилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: Парацетамол билан ўткир заҳарланиш белгилари бўлиб кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, терлаш, тери қопламаларини оқариши ҳисобланади. 1-2 суткадан кейин жигар шикастланишининг белгилари (жигар сохасида оғриқлар, жигар ферментлари фаоллигини ошиши) аниқланади. Оғир холларда жигар етишмовчилиги, энцефалопатия ва кома ҳолати ривожланади. Узоқ вақт давомида тавсия қилинган дозадан юқори дозада қабул қилинса, гепатотоксик ва нефротоксик таъсирлар кузатилиши мумкин (буйрак санчиғи, носпецифик бактериурия, интерстициал нефрит, папилляр некроз). Даволаш: Препарат қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур. Меъдани ювиш ва энтеросорбентларни (фаоллаштирилган кўмир, полифепан) қабул қилиш. Парацетамол билан заҳарланишда специфик антидот бўлиб ацетилцистеин ҳисобланади. Тасодифан дозани ошириб юборилган ҳолларда, гарчи бола ўзини яхши ҳис қилса ҳам, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш лозим.

Рецепциз

10 г дан кукун пакетчаларда жойланган. 5, 10, 25 ёки 50 пакетчалар мос равишдаги йўриқномалар билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.