Ринокта Оксирецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 0,1 мг, 0,25 мг ёки 0,5 мг оксиметазолин гидрохлориди кўринишида оксиметазолин, ёрдамчи моддалар: макрогол 400, пропиленгликол, натрий дигидрофосфат дигидрати, повидон (# поливинилпирролидон), динатрий эдетати, бензалконий хлориди, динатрий фосфати, концентрацияланган хлорид кислотаси ёки натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

оксиметазолин

Препаратнинг савдо номи:

Ринокта Окси

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

Дори шакли:

назал томчилар 0,1 мг/1 мл, 0,25 мг/1 мл ва 0,5 мг/1 мл

тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиз ёки сарғиш рангли эритма.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

R01AA05.

Оксиметазолин тез, бир неча минут давомида таъсир этишни бошлайди. Дори воситасининг таъсир давомийлиги 12 соатгача.

тумов билан кечувчи ўткир респиратор касалликларни даволаш;аллергик ринит;вазомотор ринит;евстахиит, ўрта отитда бурун бўшлиғининг ёндош бўшлиқларини яллиғланишида дренажни тиклаш;бурун йўлларида диагностик муолажалардан олдин шишни бартараф этиш учун қўлланади.

4 ҳафталиккача бўлган болаларга – Ринокта® Окси 0,1 мг/1 мл ҳар бир бурун йўлига 1 томчидан кунига 2-3 марта буюрилади. 5 ҳафталикдан ва 1 ёшгача бўлган болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан кунига 2-3 марта буюрилади. Даволаш курси – 7 кундан ошмаслиги керак. Томизиш муолажасини бажариш: Дори воситасини қўллашдан олдин ва уни қўллагандан 5 минутдан кейин бурун йўлларини тозалаш керак. Қўллашдан олдин флакон қалпоқчаси ечилади. Боланинг боши орқага ташланади, туби билан юқорига қаратилган флакон учлигининг учи бурун йўлларининг бирига эҳтиёткорлик билан киритилади, бир томчи томизилади, бошни ҳар бир томонга бир неча марта эҳтиёткорлик билан енгаштирилади. Сўнгра иккинчи бурун йўли учун муолажа такрорланади. Ишлатилгандан кейин учлик учи тозаланади, флакон қопқоқ билан беркитилади. Флакон инфекция юқиши хавфи туфайли фақат битта шахс томонидан ишлатилиши керак.

Тез-тез (≥1% – <10%): бурун шиллиқ қаватида ачишиш ёки қуриши, аксириш. Тез-тез эмас (≥0,1% – <1%) дори воситасини қўллашдаги самара тугаганидан кейин – бурунни кучли битиши ҳисси (реактив гиперемия), бурундан қон кетиши. Жуда кам ҳолларда (<0,01%): чалалоқларда апноэ.

атрофик ринит;ёпиқ бурчакли глаукома;оксиметазолин ва дори воситасининг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;1 ёшгача бўлган болалар (Ринокта® Окси 0,5 мг/1 мл ва 0,25 мг/1 мл томчилари);6 ёшгача бўлган болалар (Ринокта® Окси 0,5 мг/1 млтомчилари);транссфеноидал гипофизектомия ёки бош мия пардалари бутунлигини бузилиши билан кечувчи бошқа жаррохлик аралашувларидан кейин қўллаш мумкин эмас.

МАО блокаторлари, трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда буюрилганда – артериал босим ошиши мумкин. Қон томирларни торайтирувчи бошқа дори воситаларини бирга буюриш ножўя самаралар ривожланиши хавфини оширади.

Дори воситасини янги туғилган чақалоқлар ва чақалоқларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бу ёшдаги гуруҳда жиддий ножўя реакциялар (айниқса апноэ) ҳақида хабар берилган. Дозани ошириб юборишдан сақланиш керак. Қуйидаги ҳолатларда фойда/хавф нисбатини реал баҳолагандан кейингина дори воситасини қўллаш мумкин: кўз ички босимини ошиши, айниқса ёпиқ бурчакли глаукомада;юрак-қон томир касалликларининг оғир шакллари (масалан, юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия);феохромоцитома;моддалар алмашинувини бузилиши (масалан, гипертиреоз, қандли диабет);порфирия;простата бези гиперплазияси;моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари ва артериал босимни ошишига таъсир қилувчи бошқа дори воситалари билан даволашда қўллаш мумкин эмас. Дори воситасини узоқ вақт қўллаш ва дозасини ошириб юборилиши самарани сусайишига олиб келиши мумкин. Бу дори воситасини суиистеъмол қилиш қуйидагиларни чақириши мумкин: бурун шиллиқ қаватини реактив гиперемияси (қайтувчан самара);бурун шиллиқ қаватини сурункали шиши (медикаментоз ринит);шиллиқ қават атрофияси. Дори воситаси таркибида бензалконий хлориди ва пропиленгликол бўлганлиги туфайли, бронхоспазм, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини ва бурун атрофидаги терини таъсирланиши хавфи мавжуд; узоқ вақт қўлланилганида бурун шиллиқ қаватини шиши ривожланиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган симптомлар пайдо бўлганида дори воситасини қўллашни тўхтатиш ёки ушбу компонентларни сақламайдиган дори воситасига алмаштириш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилганида тавсия этилган дозани ошириш тавсия этилмайди. Дори воситаси фақат она ва ҳомила учун фойда ва хавф нисбатини баҳолагандан кейингина қўллаш мумкин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани аҳамиятли даражада ошириб юборилиши ёки беҳосдан ичга қабул қилингандан кейин марказий нерв тизимини (МНТ) гиперфаол фазаи билан ҳам, тормозланиш фазаси билан ҳам боғлиқ симптомлар пайдо бўлиши мумкин: МНТ рағбатлантириш безовталик, қўзғалиш, галлюцинациялар ва тиришишлар билан намоён бўлади. МНТ сусайиши тана ҳароратини пасайиши, холсизлик, уйқучанлик, кома билан намоён бўлади. Қуйидаги қўшимча симптомлар бўлиши мумкин: миоз, мидриаз, кўнгил айниши, қусиш, цианоз, тана ҳароратини ошиши, терлаш, оқариш, спазмлар, палпитация, тахикардия, брадикардия, аритмия, юрак-қон томир етишмовчилиги, юракни тўхташи, артериал гипертензия, нафасни сусайиши, апноэ, ўпка шиши, нафас бузилишлари, руҳий бузилишлар. Болаларда доза ошириб юборилганда тиришишлар, брадикардия, апноэ, артериал гипотензия, гипертензия ва эҳтимол кома ривожланиши билан кечувчи МНТ томонидан бузилишлар пайдо бўлади. Дозани ошириб юборилганда терапевтик чоралар: фаоллаштирилган кўмир (адсорбент), натрий судьяи (сурги воситаси) қабул қилиш, меъдани ювиш, ўпка вельветяцияси. Вазопрессор воситаларни қабул қилиш мумкин эмас. Зарурати бўлганида тана ҳароратини пасайтириш, тиришишга қарши даволаш.

Шифокор рецептисиз

10 мл дан ҳимоя ҳалқали бураладиган қопқоқча ва томчилагич-учлик билан беркитилган, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган полиетилен флаконларда.

2 йил.