Риноктарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни  сақлайди: фаол модда: 0,5 мг ёки 1,0 мг ксилометазолин гидрохлориди, ёрдамчи моддалар: бензил спирти, бензалконий хлориди, динатрий фосфати, натрий дигидрофосфат дигидрати, натрий хлориди, кристалланмайдиган сорбитол эритмаси, концентрацияланган хлорид кислотаси, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин

Препаратнинг савдо номи:

Ринокта

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

Дори шакли:

назал спрей 0,5 мг/1 мл ва 1,0 мг/1 мл.

тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

R01AA07.

Препарат маҳаллий қўлланилганида деярли сўрилмайди, шунинг учун унинг қон плазмасида концентрацияси жуда кам ва замонавий аналитик усуллар ёрдамида аниқлаб бўлмайди.

Ринит (тумов) кўринишлари билан кечувчи ўткир респиратор касалликларда; ўткир аллергик ринит, синуситлар;ўрта отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун мажмуавий даволаш таркибида);риноскопия ва бурун-ҳалқум соҳасида бош муолажаларни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.

Ринокта® дори воситаси интраназал, чуқур бўлмаган нафас олиш вақтида қўлланади. Дори воситаси сақловчи флакон пуркалганда вертикал ҳолатда бўлиши керак. Қўллашдан олдин дори воситасининг дисперсион оқими пайдо бўлгунча назал учликка 2-3 марта босиш керак. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1,0 мг/1 мл эритмани ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 2-4 марта буюрилади. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 0,5 мг/1 мл эритмани ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 1-3 марта буюрилади. Дори воситани қўллаш давомийлиги – 5 кундан ошмаслиги керак.

Маҳаллий реакциялар: тез-тез ва/ёки узоқ вақт қўллаганда – бурун-ҳалқум шиллиқ қаватини таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, санчиш, аксириш, гиперсекреция, терапевтик самарани пасайиши – бурун шиллиқ қаватини “рикошет” шиши (бурундан ажралма ажралишини кучайиши ва реактив гиперемия ҳисобига “бурунни битиши” ҳиссини пайдо бўлиши). Тизимли реакциялар: юрак уришини ритмсизлиги ёки тезлашиши, кўришни ноаниқлиги, асабийлик, бош оғриғи, уйқусизлик, артериал босимни ошиши, қусиш, депрессия (юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда).

ксилометазолин ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз;феохромоцитома;ёпиқ бурчакли глаукома;атрофик ринит;қандли диабет;гипертиреоз;бош мия пардаларидаги жаррохлик аралашувлари (анамнезида);МАО ингибиторлари билан бир вақтда ва уларни қабул қилиш туганилганидан 10 кундан 14 кунгача бўлган даврда қабул қилиш;2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ринокта® спрейини тавсия этилган дозаларда қўлланилганида тизимли самаралар деярли кузатилмайди. Лекин трициклик ёки тетрациклик антидепрессантлар, мапротилин, бошқа адреномиметиклар ёки моноаминоксидаза ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганида ксилометазолиннинг тизимли таъсирининг кўринишлари кучайиши мумкин, айниқса уни дозаси ошириб юборилганда. Адреноблокаторлар ва калций антагонистлари ксилометазолиннинг таъсирини сусайтиради.

Ксилометазолинни узоқ вақт (5 кундан ортиқ) қўллаш ва дозаси ошириб юборилиши унинг самарадорлигини пасайиши хавфини ва бурун шиллиқ қаватини атрофиясини ва медикаментоз ринит кўринилари билан кечувчи унинг реактив гиперемияси пайдо бўлиши эҳтимолини оширади. Флакон фақат битта шахс томонидан ишлатилади (инфекцияни юқиши хавфи).

Ксилометазолиннинг қон томирларни торайтирувчи хусусиятларини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик чораси сифатида ҳомиладорлик ва лактация даврида РИНОКТА дори воситасини қўллашдан сақланиш керак. Агар она учун фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлса, препаратни тавсия этилган дозадан оширмасдан қўллаш мумкин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Интоксикациянинг клиник манзараси ноаниқ бўлиши мумкин, чунки марказий нерв ва юрак-қон томир тизимларини рағбатлантириш фазалари сусайиш фазалари билан алмашиниши мумкин. Айниқса болаларда доза ошириб юборилгандан кейин тиришиш ва кома, брадикардия, апноэ, шунингдек артериал гипертензия билан кечувчи доминант марказий нерв тизими томонидан самаралар тез-тез пайдо бўлиши мумкин, артериал гипотензия билан алмашиниши мумкин. Марказий нерв тизимини рағбатлантирилиши симптомлари безовталик (қўрқув/хавотирлик ҳисси), қўзғалиш, галлюцинациялар ва тиришишларни ўз ичига олади. Марказий нерв тизимини сусайиши оқибатидаги симптомлар – бу тана ҳароратини пасайиши, холсизлик, уйқучанлик ва комадир. Қуйидаги қўшимча симптомлар пайдо бўлиши мумкин: қорачиқларни торайиши (миоз), қорачиқларни кенгайиши (мидриаз), қизиб кетиш, терлаш, оқариш, қонда кислород миқдорини камайиши оқибатида тери рангини кўкариши (цианоз), тахикардия, нафасни бузилиши ва апноэ, кўнгил айниши ва қусиш, психоген бузилишлар, артериал босимни ошиши ёки пасайиши, юрак аритмиялари, юрак ритмини тезлашиши/секинлашиши. Интоксикацияда дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак, стационар даволаниш ва кузатув талаб этилади.

Шифокор рецептисиз

10,0 мл дан назал пуркагичли учлик билан беркитилган қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланган флаконларда.

2 йил.