Риноксил Беби rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Оксиметазолин гидрохлориди – 0,01 г. Ёрдамчи моддалар: бир алмашинган икки сувли натрий фосфати, динатрий эдетати (трилон Б), бензалконий хлориди, пропиленгликол, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Оксиметазолин

Препаратнинг савдо номи:

Риноксил Беби

Фармакалогик гуруҳи:

Лор аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар.

Дори шакли:

Назал томчилари

Шаффоф, ўзига хос ҳидли, рангсиз ёки оч сариқроқ рангли суюқлик.

Лор аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар.

R01AA05

Маҳаллий қўлланганда тизимли сўрилиши паст.

Ўткир ринит (шу жумладан аллергик), вазомотор ринит, синусит, шамоллаш касалликларида бурун орқали нафас олишни қийинлашиши, евстахиит, ўрта отит, бурун – ҳалқум соҳасида риноскопия ва бошқа муолажаларни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.

1 ёшгача бўлган болалар: 4 ҳафталиккача бўлган болаларга Риноксил® Бебининг 0,01% ли эритмаси ҳар бир бурун бўшлиғига 1 томчидан кунига 2-3 марта буюрилади. Ҳаётининг 5 – ҳафтасидан бошлаб ва 1 ёшгача – ҳар бир бурун бўлиғига 1-2 томчидан кунига 2-3 марта буюрилади. Шунингдек қуйидаги муолажани ҳам самарадорлиги исботланган: ёшига кўра 0,01% ли эритманинг 1-2 томчиси билан пахтани ҳўллаб ва бўшлиқлари артилади.

Баъзида – бурун қаватларини ачишиш ёки қуриш ҳисси, аксириш. Кам ҳолларда – реактив гиперемия. Кўп марта қўллаш тахикардия ва артериал босимни ошиши каби тизимли симпатомиметик самараларга олиб келади. Жуда кам ҳолларда – безовталаниш, уйқусизлик, чарчоқлик, бош оғриғи, кўнгил айниши кузатилган.

Оксиметазолинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда, атрофик ринитда, ёпиқ бурчакли глаукомада, седатив воситалари, моноаминооксидаза ингибиторлари ва трициклик антидепрессантларни ишлатилганда қўлланмайди.

Риноксил® Бебини бошқа маҳаллий қон томирларни торайтирувчи воситалари, бошқа бурун ичига қўлланадиган препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантларни бир вақтда қўлланганда артериал босими ошиши мумкин.

Препаратни, тахикардияси, кўз ички босимини ошиши, гипертиреози, қандли диабети, феохромацитомаси бўлган беморларга, МАО ингибиторларини бир вақтда қўлланганда ва уларни қабул қилиш тугагандан кейин 10 кунгача бўлган муддатда эҳтиёткорлик билан буюрилади. Узоқ вақт қўллашдан ва дозани ошириб юборилишидан сақланиш лозим. Флакондан фақат битта шахс (инфекцияни юқиш хавфи туфайли) фойдаланиши керак. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатиш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Дозани аҳамиятли ошириб юборилишида ёки тасодифан ичга қабул қилингандан кейин миоз, кўнгил айниши, қусиш, цианоз, гипертермия, тахикардия, аритмия, қон томир етишмовчилиги, артериал гипертензия, нафас бузилишлари, ўпка шиши, юракни тўхтаб қолиши каби симптомлар аниқланиши мумкин. Бундан ташқари, руҳий бузилишлар, шунингдек марказий нерв тизими фаолиятини бузилишлари ривожланиши мумкин бўлиб, улар уйқучанлик, тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, артериал гипотензия, нафасни тўхташи ва комани ривожланиши билан бирга кечади. Даволаш: Қабул қилишни тўхтатиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Рецепциз

0,01% назал томчилар 10 мл дан флаконларда.

. 3 йил.