Ринофлуимуцил rasmini ko'rish

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: ацетилцистеин – 1,0 г, туаминогептан судьяи – 0,5 г; ёрдамчи моддалар: 0,01 г бензалконий хлориди, 0,75 г гипромеллоза, 0,02 г динатрий эдетати, 0,3 г натрий дигидрофосфати, 0,3 г натрий гидрофосфат додекагидрати, 0,1 г дитиотретиол, 2,0 г 70% ли сорбитол, 0,0188 г ялпиз ароматизатори, 0,31 г 96% ли этанол, 0,36 г натрий гидроксиди, тозаланган сув 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацетилцистеин, туаминогептан судьяи

Препаратнинг савдо номи:

Ринофлуимуцил

Фармакалогик гуруҳи:

антиконгестив восита.

Дори шакли:

назал спрей

деярли рангсиз, тиниқ ўзига хос ялпиз ҳидли, бироз олтингугурт ҳидли суюқлик.

антиконгестив восита.

R01AV08.

Тавсия қилинган дозаларда маҳаллий қўлланганида препарат сўрилмайди.

Қуюқ йирингли-шиллиқ секретли ўткир ва нимўткир ринит, сурункали ринит, вазомотор ринит, синуситда қўлланади.

Препарат махсус пуркагич ёрдамида спрей кўринишида бурун бўшлиғига юборилади. Катталарга: спрейнинг 2 дозаси (клапанга 2 марта босиб) ҳар бир бурун йўлига кунига 3-4 марта юборилади. Болаларга: спрейнинг 1 дозаси (клапанга 1 марта босиб) ҳар бир бурун йўлига кунига 3-4 марта юборилади. Даволаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак. Шифокор билан маслаҳатлашмасдан тавсия қилинган дозаларни ва даволаш курсини ошириш мумкин эмас.

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, қўзғалиш, юракни уриб кетиши, тахикардия, тремор, артериал гипертензия, сийишни тутилиши, бурун, оғиз ва халқумнинг шиллиқ қаватларини қуриши, ёғ безларини яллиғланиши юз бериши мумкин. Қон томирларини торайтирувчи моддаларни сақловчи дори воситаларни узоқ вақт қабул қилиш бурун ва буруннинг ёндош бўшлиқларининг нормал фаолиятини ўзгартириши мумкин, шунингдек препаратга кўникиш чақириши мумкин.

Ринофлуимуцил® ни препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанликда, ёпиқ бурчакли глаукомада, тиреотоксикозда қўллаш мумкин эмас. Препаратни трициклик антидепрессантлар ва моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари билан даволаниш вақтида ва даволаш тугаганидан кейин 2 ҳафта давомида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: препаратни болаларга (3 ёшгача бўлган), бронхиал астмаси, артериал гипертензияси, стенокардия ИИИ-ИВ функционал синфи, тез-тез эестрасистолияси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (даволаш шифокорнинг кузатуви остида ўтказилиши керак).

Ринофлуимуцил МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан номутаносиб, чунки охиргилар симпатомиметик воситаларнинг таъсирини потенциялайди, ва бу туамингептан билан боғлиқ бўлган тизимли ножўя самараларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Ринофлуимуцилни антигипертензив воситалар билан бир вақтда қўлланганда антигипертензив самара сусайиши мумкин.

Фақат назал қўллаш учун. Ринофлуимуцил® транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш имкониятига таъсир кўрсатмайди. Препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида фақат она тахмин қилинаётган фойда, ҳомила ёки гўдак учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

15 дан 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: туаминогептан билан боғлиқ тизимли ножўя самаралар (тахикардия, тремор, хавотирлик, артериал босимни ошиши, кўникиш) ривожланиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

Назал спрей. 10 мл дан тўқ-сариқ рангли шиша флаконда. 1 флакондан пуркагич ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2,5 йил. Флакон очилганидан кейин ичидагиси 20 кун давомида ишлатилиши керак.