Рино миг

Таркиби:

№Ингредиентлар0,1%миқдори, мг/5 мл0,05%миқдори, мг/5 млФаол модда1Ксилометазолин гидрохлориди5,02,5Ёрдамчи моддалар2Бензалконий хлориди (50% эритма)1,10,553Динатрий гидроген фосфати6,36,34Натрий фосфати50,050,05Натрий хлориди45,045,06Тозаланган сув5 мл гача5 мл гача

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин

Препаратнинг савдо номи:

Рино миг

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР-аъзоларининг касалликларини даволаш учун восита

Дори шакли:

назал спрей 0,05%, 0,1%

тиниқ рангсиз суюқлик.

ЛОР-аъзоларининг касалликларини даволаш учун восита

R01AA07

Ринит (тумов) кўринишлари билан ўткир респиратор касалликлар; ўткир аллергик ринит, синусит, поллиноз; ўрта отит (мажмуавий даволаш таркибида бурун-халқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун); беморни ташхис муолажаларига (риноскопия) тайёрлаш.

Катталар ва 6 ёшдан катта болаларга – 0,1% спрей ҳар бир бурун йўлига 1 (бир) мартадан пуркаш, суткада 3 марта. Зарурати бўлганда пуркашни такрорлаш мумкин (бир вақтда 2 мартадан кўп бўлмаган пуркаш). 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 0,05% спрей ҳар бир бурун йўлга 1  (бир) мартадан пуркаш, суткада 1-2 марта. Препаратни бир суткада 3 мартадан кўп қўллаш мумкин эмас. Даволаш давомийлиги – 5-7 кундан кўп эмас (танаффуссиз). Даволаш тугатилгандан кейин препаратни фақат бир неча кун ўтгандан кейин қайта буюриш мумкин. Болаларда даволаш давомийлигини шифокор белгилайди. Препаратни қабул қилиш қоидалари қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш лозим;

Маҳаллий реакциялар: тез-тез ва/ёки узоқ вақт қўлланганда – бурун-халқум шиллиқ қаватининг таъсирланиши ва/ёки қуруқлиги, ачишиш, парестезиялар, аксириш, гиперсекреция, бурун шиллиқ қаватининг шиши. Тизимли реакциялар: қусиш, бош оғриғи, юрак уришини ҳис қилиш, артериал босимининг ошиши, уйқусизлик, кўришнинг бузилиши, депрессия (юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганда).

артериал гипертензия;тахикардия;яққол атеросклероз;глаукома (ёпиқ бурчакли);атрофик ринит;гипертиреоз;мия қобиқларидаги жаррохлик аралашувлари (анамнезидаги);6 ёшгача бўлган болалар (0,1% ли эритма учун);2 ёшгача бўлган болалар (0,05% ли эритма учун);препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар, шунингдек артериал босимини оширувчи бошқа препаратлар билан даволаш вақтида қўллаш мумкин эмас.

МАО ингибиторлари қабул қилаётган беморларда, шу жумладан препарат тўхтатилгандан кейин 14 кун давомида қўллаш мумкин эмас. Три- ёки тетрациклик антидепрессантлар ва адреномиметик препаратлар билан бир вақтда қўллаш ксилометазолиннинг симпатомиметик самарасининг ошишига олиб келиш мумкинлиги туфайли, бу препаратларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Тавсия этилган дозаларни ошириш ва узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас. Қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш лозим. 7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Препаратни узоқ вақт давомида қўллаш “рикошет” самара (медикаментоз ринит) чақириши мумкин, реактив гиперемия ва бурун шиллиқ қаватининг атрофиясини хавфи ошади. Инфекция тарқалишидан сақланиш учун препаратни шахсий равишда қўллаш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: ножўя таъсирларининг кучайиши (доза билан боғлиқ), тана ҳароратини пасайиши, уйқучанлик. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганда қуйидагиларни чақириши мумкин: кучли бош айланиши, кучли терлаш, бош оғриғи, брадикардия, артериал босимининг ошиши, нафасни сусайиши, кома ва тиришишлар. Артериал қон босими ошгандан кейин унинг кескин пасайиши кузатилиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволаш. Юракни тўхтатиш билан оғир захарланиш ҳолида – реанимацион ҳаракатлар.

Рецепциз

10 мл препарат полипропилен флаконда, назал адаптер ва ҳимоя қалпоқчаси билан. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутили пеналга жойланади.

3 йил.