РИНИТИЗ ХИ rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл спрей қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 0,51 мг ксилометазолин ва 0,612 мг ипратропий бромиди; ёрдамчи моддалар: 0,105 мг бензалконий хлориди, 0,50 мг динатрий элетати, 3,42 мг натрий хлориди, 5,00 мг сувсиз динатрий гидрогенфосфати, 5,1 мг хлорид кислотаси, 50,00 мг декспантенол, 30,00 мг суюқ сорбитол (кристалланмайдиган), инекция учун сув керакли миқдорда.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ксилометазолин/ипратропия бромид

Препаратнинг савдо номи:

РИНИТИЗ ХИ

Фармакалогик гуруҳи:

Назал препаратлар. Симпатомиметиклар, бошқа препаратлар билан мажмуада (кортикостероидлардан ташқари).

Дори шакли:

дозаланган назал спрей

Назал препаратлар. Симпатомиметиклар, бошқа препаратлар билан мажмуада (кортикостероидлардан ташқари).

Шамоллаш туфайли тумов (ринорея) билан боғлиқ бўлган бурун битиши, ўткир аллергик ринит, гиперсекреция билан сурункали ринит, синусит, поллиноз, ўрта отит (бурунхалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун), пациентни бурун йўлларидаги диагностик муолажаларга тайёрлашда қўлланади.

Катталарга ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан кунига 3 марта. Дозалар орасидаги интервал 6 соатдан кам бўлмаслиги керак. Даволаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак, чунки давомли қўллаш хужайраларда сезувчанликни ошиши туфайли шиллиқ қаватини шиши ва бурун битишини ривожланишини чақириши мумкин (медикаментоз ринит).

Тез-тез ва/ёки давомли қўлланганда: шиллиқ қаватни таъсирланиши, ачишиш, санчилиш, аксириш, йўтал, бурундан қон кетиши, бурун шиллиқ қаватининг қуруқлиги, гиперсекреция, қичишиш, тошмалар, эшакеми каби аллергик реакциялар. Кам ҳолларда: бурун шиллиқ қаватини шиши (кўпроқ давомли қўлланганида), юрак уриб кетиши, тахикардия, юрак ритмини бузилиши, АБ ни ошиши, бош оғриғи, қусиш, уйқуни бузилиши, уйқусизлик, кўришни бузилиши. Юқори дозаларда давомли қўлланганида: депрессив ҳолат.

Ёпиқбурчакли глаукома, атрофик ринит, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, гипертиреоз, бош мия қобиқларидаги жарроҳлик аралашувлар (анамнездаги), ксилометазолин ва ипратропия бромиди, шунингдек препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас. Препарат юрак-қон томир касалликларида, қандли диабетда, простата безининг гипертрофиясида, қовуқ сфинктерининг стенозида, феохромоцитомада, адренергик моддаларга юқори сезувчанликда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан номутаносиб. Бошқа антихолинергик препаратлар билан ёндош қўллаш, препаратнинг антихолинергик самарасини ошириши мумкин.

Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак. Препарат тасодифан кўзга тушганида, уларни тез ва яхшилаб совуқ оқар сувда ювиш керак. Узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас, масалан, сурункали ринитда. Шамоллаш касалликларида, бурунда қасмоқлар ҳосил бўлган ҳолларда, гел кўринишида буюриш авзалроқ ҳисобланади. Ринитиз ХИ назал спрейи консервант сифатида бензалконий хлориди сақлайди, у бронхоспазм чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат она, ҳомила ва бола учун хавф ва фойда нисбати синчиклаб баҳоланганидан кейингина қўллаш керак, тавсия этилган дозаларни оширишга йўл қўйилмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан паст ҳароратда сақлансин.

Маҳаллий қўлланганида дозани ошириб юборилиши хавфининг эҳтимоли кам. Препаратнинг дозасини ошириб юборилишининг белгилари оғиз қуриши, бош оғриғи, қусиш, тахикардия ҳисобланади. Доза ошириб юборилганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва симптоматик даволаш тавсия этилади.

Рецепциз берилади

Дозаланган назал спрей 70 мкг/84 мкг доза (70 ўлчанган дозалар) 10 мл дан дозаловчи мосламаси ва ҳимоя қопқоқчаси бўлган полипропилен флаконларда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил. Флакон очилганидан кейин препаратни 3 ой давомида ишлатиш керак.