Ринил Хотмиксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Хар бир бир марталик пакет (саше) қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: парацетамол                                        750,0 мг фенилефрин гидрохлориди                10,0 мг аскорбин кислотаси (С витамини)    60,0 мг ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, вино кислотаси, натрий сахарини, натрий цитрати, сахароза, сувсиз коллоидли кремний диоксиди, Поwдароме оранге ароматизатори ёки лайм ароматизатори, Супра сариқ шафақи бўёвчиси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

фенилефрин гидрохлориди, аскорбин кислотаси.

Препаратнинг савдо номи:

Ринил Хотмикс

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК симптомларини бартараф этувчи восита. Аналгетик-антипиретик

Дори шакли:

ичга кабул килиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (лимон ёки апелсин таъмли).

гранулаланган апелсин ёки лимон хидли оч-сариқ рангли кукун.

ЎРК симптомларини бартараф этувчи восита. Аналгетик-антипиретик

N02VЕ51

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади, организм суюқликларида нисбатан бир текис тақсимланади. Асосан жигарда метаболизмга учраб, бир нечта метаболитларни ҳосил қилади. Терапевтик дозаларда қабул қилинганида организмдан ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил этади. Препаратнинг асосий қисми жигарда конъюгация бўлганидан сўнг чиқарилади. Парацетамолнинг қабул қилинган дозасини 3% дан кўп бўлмаган қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Аскорбин кислотаси меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, плазма оқсиллари билан боғланиши 25% ни ташкил қилади, организм тўқималарига кенг тақсимланади. Жигарда метаболизмга учрайди, сийдик билан ўзгармаган ҳолда оксалат шаклида чиқарилади. Ҳаддан ташқари кўп миқдорда қабул қилинган аскорбин кислотаси ўзгармаган ҳолда сийдик билан тез чиқарилади. Фенилефрин меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади ва ичакларда ва жигарда “бирламчи ўтиш” жараёнида моноаминооксидаза таъсири остида метаболизмга учрайди. Фенилефрин ичга қабул қилинганида препаратнинг биокираолишлиги чекланган. Сийдик билан судья кислотасининг конъюгати шаклида деярли тўлиқ чиқарилади.

Тана ҳароратини ошиши, бош оғриғи, ўткир ринит, тумов, аксириш, мушаклар оғриғи билан кечувчи инфекцион-яллигланиш ва шамоллаш касалликларини симптоматик даволаш учун қўлланади.

Катталар: битта пакетд (саше) дан кунига 4 марта. Ўрам ичидагиси бир стакан иссиқ сувда эритилади. 12 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Марказий нерв тизими томонидан: психомотор реакциялар тезлигини пасайиши, тез чарчаш хиссиёти. Овкат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, кўнгил айниши, эпигастрий соҳасида оғриқлар; препаратда парацетамол мавжудлиги туфайли узоқ вақт катта дозаларда қўлланганида гепатотоксик таъсири намоён бўлиши мумкин. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимини ошиши ва юрак уришини тезлашиши эпизодлари бўлиши мумкин. Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдик тутилиши, парацетамол мавжудлиги туфайли катта дозаларда кабул килинганида нефротоксик таъсири бўлиши мумкин. Қон яратиш тизими томонидан: парацетамол мавжудлиги туфайли юкори дозаларда узоқ вақт қўлланилишида – кам ҳолларда тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз кузатилиши мумкин.

Фенилефрин гидрохлоридини моноаминоксидаза ингибиторлари ёки трициклик депрессантлари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Қўллаш учун нисбий мумкин бўлмаган, хусусан тизимли қўлланганида, гипертония, барқарор бўлмаган стенокардия, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, гипертиреоидоз ва ҳомиладорлик ҳоллардир. Парацетамолни ушбу дорига ўта юкори сезувчанлиги бўлган беморларда ҳам қўллаш мумкин эмас. Аспиринга аллергияси бўлган одамларда парацетамолга реакция кўрсатмасликлари мумкин; аммо парацетамол қабул қилинганидан сўнг, аспирин таъсирига кўп сонли бўлмаган астматикларда кучсиз бронхоспастик реакциялар кайд этилган. Гипероксалурияси бўлган беморларда С витаминини қўллаш мумкин эмас.

Барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, цитовудин ва бошқа жигар микросомал фермент индукторлари билан бир вақтда қўлланганда, парацетамол гепатотоксик таъсирини хавфи ошади.

Жигарнинг заҳарли шикастланишидан сақланиш учун, препаратни алкоголли ичимликлар билан қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни  қабул қилиш вақтида ательени еки бошқа механизмларни бошқариш тавсия қилинмайди. Шикастланган пакетчалардаги дорини ишлатмаслик керак. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги, энцефалопатия ва коматоз ҳолат ривожланади. Даволаш: меъдани ювиш, биринчи 6 соатда фаоллаштирилган кўмир, Ш-гуруҳ донаторларини ва доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач глутатион синтезининг ўтмишдошлари – метионин ва 12 соатдан кейин Н-ацетилцистеин юбориш.

Шифокор рецепти бўйича

5,0 г дан алюмин фолгали бир дозали пакетларда (саше) 5 ёки 10 дан бир дозали пакетлар (саше) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон кутида.