Ринил

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 500 мг парацетамол, 2 мг хлорфенирамин малеат, 10 мг фенилефрин гидрохлориди, 30 мг кофеин; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий крахмал гликоляти, желатин, метил парабен, пропил парабен, магний стеарати, тозаланган талк, микрокристалл целлюлоза, сариқ шафақ бўёвчиси, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, хлорфенирамин малеат, фенилефрин гидрохлориди, кофеин.

Препаратнинг савдо номи:

Ринил

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

Дори шакли:

таблеткалар

тўқ сариқдан то оч сариқ ранггача бўлган, юзасида тўқ сариқ нуқтали, бир томонида синдириш чизиқчаси ва бошқа томони силлиқ, қобиқсиз таблеткалар.

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

N02BE51.

Тумов, бурун битиши, бош оғриғи, иситма, қалтираш, бўғимлар ва мушаклар оғриғи билан кечувчи шамоллаш касалликларида қўлланилади.

Катталар: 2 таблеткадан кунига 1-4 марта. 6-12 ёшли болалар: 1 таблеткадан кунига 1-4 марта.

Препарат тавсия этилган дозада қабул қилинганида, ножўя таъсирлари кам кузатилади. Ножўя таъсирлари кузатилган ҳолларда, улар аллергик реакциялар, бош айланиши, уйқуни бузилиши, қўзғалувчанликни ошиши, кўнгил айниши, бош оғриғи, оғизни қуриши кўринишида намоён бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларга ўта юқори сезувчанлик; Ринил таркибига кирувчи моддаларни сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш; трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари, бета-адреноблокаторларни бир вақтда қабул қилиш; ҳомиладорлик, лактация даври; болаларда (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

МАО ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзият ривожланиши хавфини оширади. Глюкокортикостероидлар глаукома ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенирамин МАО ингибиторлари, фуразолидон билан бирга гипертоник криз, қўзғалувчанлик, гиперпирекцияга олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар симптоматик таъсирни кучайтиради, галотан билан бир вақтда қўллаш қоринча аритмиясини ривожланиши хавфини оширади. Гуанитидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у эса ўз навбатида алфа-адреностимулловчи фаоллигини кучайтиради.

Даволаниш даврида алкогол қабул қилишдан сақланиш лозим. Диққатни жамлаш, тезкор ҳаракат ва рухий реакцияни талаб қилувчи ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Ринил 6 ёшгача бўлган болаларга, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга тавсия этилмайди. Ринилни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратни фақат тавсия этилган дозаларда қабул қилиш керак. Дозани ошириб юборилиши одатда парацетамол билан боғлиқ. Тери қопламаларини оқариши, анорекция, кўнгил айниши, қусиш; гепатонекроз; “жигар” трансаминазалари фаоллиги ошиши; протромбин индекси ошиши мумкин. Дозани ошиб кетишини белгиларида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Даволаш: кейинги фаоллаштирилган кўмирни буюриш билан меъдани ювиш; симптоматик терапия.

Рецепциз

4 таблетка блистерда, 5 блистер картон қутида. 10 таблетка блистерда, 1 блистер картон қутида. 4 таблетка блистерларда, 1 блистер конвертда, 25 конверт картон қутида.

3 йил.