Рингацет Плюс.рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

глюкоза сувсиз моддага қайта ҳисобланганда                50 г; натрий хлориди                                                                  6 г; калий хлориди                                                                    0,3 г; калций хлориди дигидрати                                             0,2 г; натрий ацетати тригидрати                                                           3,8 г. ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси, пҲни 4,4 гача етказиш учун1 М; инекция учун сув 1000 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

глюкоза, натрий хлорид, калий хлорид, калций хлорид, натрий ацетат.

Препаратнинг савдо номи:

Рингацет Плюс.

Фармакалогик гуруҳи:

Eлектролитлар углеводлар билан мажмуада.

Дори шакли:

инфузия учун эритма

тиниқ рангсиз ёки бир оз сарғиш суюқлик.

Eлектролитлар углеводлар билан мажмуада.

B05BB02

Рингацет Плюс вена ичига юборилганлиги сабабли компонентларининг биокира олишлиги 100% ни ташкил қилади. Препарат қон томир ҳавзасида қисқа вақт ушланиб туради ва интерстициал ҳамда ҳужайра ичи секторига ўтади. Инфузия вақтида глюкоза биринчи навбатда қон томир ичидаги бўшлиққа ўтади, ундан кейин эса, ҳужайра ичидаги бўшлиққа ўтади. Натрий ва хлорид асосан ҳужайрадан ташқари бўшлиққа ўтади, калий эса ҳужайра ичида жойлашади. Калий ҳужайрадан ташқари суюқлик ва ҳужайралараро бўшлиқда мувозанатга эришади. Динамик модда ҳисобланиб, организмнинг талабига мувофиқ доимо ҳужайра ичи ва ҳужайрадан ташқаридаги бўшлиқ оралиғида кўчиб юради. Глюкоза – организм орқали бутунлай ўзлаштирилади, буйрак орқали чиқарилмайди. Юбориш вақтида ацетат экскрецияси билан сийдик кўпаяди. Бироқ унинг организм тўқимасидаги метаболизми шунчалик тез кечадики, унинг жуда оз миқдоригина сийдикка ўтади.

келиб чиқиши турлича бўлган дегидратация (узоқ муддатли қусиш, диарея (ич кетиши), анча катта куйишлар, совуқ қотишлар, ўткир шиддатли қон кетишлар, коллапс, шок ҳолатлари);суюқлик ва электролитларни йўқотилиши билан кечувчи юқумли касалликларда инфузион терапия сифатида;постоперацион, посттравматик даврларда энергетик эҳтиёжни қисман қоплаш орқали организмни суюқлик ва электролитлар билан таъминлаш учун;келиб чиқиши турлича бўлган интоксикация (комплекс даволаш таркибида);оғир беморлардаги метаболик ацидоз;ўткир тарқалган перитонит ва ичак тутилишида, ичак оқмалари бўлган беморларда (комплекс даволаш таркибида) қўлланилади.

Вена ичига (в/и) секин, оқим билан ёки томчилатиб юборилади. Доза касалликнинг оғирлик даражаси, организмнинг ҳолати, лаборатор текширув натижалари, пациентнинг ёши, вазни ва буйрак функциясига боғлиқдир. Инфузион терапия ўтказилганда унга бўлган ҳақиқий эҳтиёж электролит баланси ва плазмадаги электролитлар концентрациясини мониторингига қараб белгиланади. Юборишдан олдин эритмани 36-38°С ҳароратгача иситиш керак.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, иситма. Юрак-қон томир тизими томонидан:тахикардия, АБ (артериал босим) ни ошиши. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия: кўнгил айниши, қусиш. Моддалар алмашинуви томонидан: сув-электролит балансининг бузилиши: гипергидратация, метаболик алкалоз, гиперкалиемия, гиперкалциемия, гипернатриемия – юқори миқдорларда юборилганда. Бошқалар: веналарни таъсирланиши ва инекция жойидаги тромбофлебит.

ўта юқори сезувчанлик;гипергидратация;гиперкалиемия;гиперкалциемия;гипернатриемия;гиперхлоремияанурия;катта миқдорларда суюқлик юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар: мия шиши, ўпка шиши, эклампсия;тарқалган шишлар;метаболик алкалоз;декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги;оғир буйрак етишмовчилиги;6 ТБ/соат дозадаги инсулин билан тўхтатиб бўлмайдиган гипергликемияда қўллаш мумкин эмас.

Рингацет Плюс эритмасини калий препаратлари, суксаметоний, такролимус, циклоспорин, калийни тежовчи диуретик ва ААФ ингибиторлари билан бирга қўлланилганида организмда калийнинг тутилиш ҳавфи, гиперкалиемияни ривожланиши кучаяди. Рингацет Плюс эритмасини ностероид яллиғланишга қарши воситалар, андрогенлар, анаболик гормонлар, эстрогенлар, кортикотропин, минералкортикоидлар, вазодилататорлар, ганглиоблокаторлар билан бир вақтда қўлланилганида организмда натрийни тутилиш ҳавфи ошади. Бирга қўлланилганида ангишвонагул гликозидларининг таъсири кучаяди, бу оғир юрак аритмияси ва ўлимга олиб келиши мумкин. Шунингдек Д витамини билан бир вақтда қўлланилганида гиперкалциемияни чақириши мумкин. Юрак гликозидлари билан мажмуада қўлланганида уларнинг токсик таъсирини ривожланиш ҳавфи ошади. Инфузион терапия самарадорлигини ошириш учун препаратни қон плазмаси қуйилаётган вақтда бирга қуйиш мумкин. Рингацет Плюс, эритма компонентлари билан эримайдиган чўкма ҳосил қилиши мумкин бўлган препаратлар билан фармацевтик жиҳатдан номутаносиб (калций ионларини сақлайди ва анорганик фосфат, бикарбонат/карбонат ёки оксалат қўшилганда чўкма ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин).

Қўлланиладиган эритма тиниқ, ҳона ҳароратида, флакон эса – герметик бўлиши керак. Хиралашган эритмани ёки шикастланган сиғимдаги эритмани юбориш мумкин эмас. Клиник мониторинг қон зардобидаги электролитлар ва сув баланси назоратини ўз ичига олиши лозим. Гипертензия бўлган ҳолларда эритмани буюриш индивидуал олиб борилиши керак. Препаратнинг ион таркиби айрим гуруҳ беморларида эҳтиёткорлик билан қўллаш заруратини белгилайди. Натрий ионларини қуйидагиларда: буйрак ва юрак-қон томир етишмовчилиги, димланган юрак етишмовчилиги бўлган беморларда, айниқса операциядан кейинги даврда, кекса ёшдаги беморларда, шунингдек натрийни тутилиши ва шишлар билан кечувчи клиник ҳолатлари бўлган пациентларда; кортикостероидлар ёки кортикотропинни қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Калий ионларини қуйидагиларда: юрак касалликлари, буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда ҳамда калийни тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва калий препаратларини қабул қилаётган пациентларда – гиперкалиемияни ривожланиш ҳавфи бўлганлиги туфайли эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Юрак гликозидлари (дигиталис) қабул қилаётган шахсларда, қон препаратлари бир вақтда буюрилганда эса – коагуляцияни ривожланиш ҳавфи бўлганлиги туфайли, ЭКГ-назоратини ўтказиш лозим. Псевдо агглютинация ҳавфи туфайли, қон юборилган системалар ёрдамида эритмани қон билан бирга, ундан олдин ёки кейин юборилмаслик керак. Эритмани постоперацион, постравматик ёки глюкозага толерантлик бузилган бошқа ҳолатларда юборишни, глюкоза концентрациясини доимий мониторинги шароитида ўтказиш лозим. Зарурат туғилганида инсулин буюриш тавсия қилинади. Яққол гиперволемияда коллоид эритмалар, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бир вақтда даволаш тавсия қилинади (препаратнинг давомли бўлмаган таъсири туфайли).

Рингацет Плюсни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ. Хомиладорлик даврида она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Эклампсияда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Юбориладиган суюқлик ҳажмини, электролитлар концентрацияси ва кислота-ишқор мувозанатини доимий мониторинги ўтказилган ҳолда, препаратни кўрсатмалар бўйича қўлланганда асоратлар кузатилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Суюқлик ҳажмини ортиб кетиши ва электролитлар дозасини ошириб юборилиши кузатилиши мумкин. Симптомлари: электролит бузилишлари – гипергидратация, гиперкалиемия, гиперкалциемия, гипернатриемия, гиперхлоремия, тери тургорини ошиши билан кечувчи алкалоз, вена қон ҳавзасида димланиш ва умумий шишларни ривожланиши, кейинчалик ўпка шишини ривожланиши, ножўя реакцияларни кучайиши. Даволаш: инфузияни дарҳол тўхтатиш, симптоматик даволашни ўтказиш, қон плазмаси электролитларини доимий мониторинги билан бирга диуретикларни буюриш; электролит мувозанатини мувофиқлаштириш, зарурат туғилганида гемодиализ. Глюкоза дозасини ошириб юборилиши. Симптомлари: гипергликемия, глюкозурия, дегидратация, зардобнинг гиперосмолярлиги, гипергликемик ёки гиперосмоляр кома. Даволаш: инфузияни дарҳол тўхтатиш, регидратация ўтказиш, қонда глюкоза даражасини доимий назорати остида инсулин буюриш; йўқотилган электролитлар ўрнини тўлдириш, кислота-ишқор мувозанатини мониторингини ўтказиш.

Рецепт бўйича

Инфузия учун эритма, 100, 250, 500 флаконларда.

2 йил.