Eнг кўп кузатиладиган ножўя самаралар конъюнктива гиперемияси ва кўзнинг шиллиқ қаватини ачишиш ҳисси ҳисобланади.
Кўпчилик ҳолларда ушбу симптомлар кучсиз ифодаланган бўлади.
Ножўя самараларнинг учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Кўриш аъзолари томонидан: жуда тез-тез – кўз конъюнктивасини гиперемияси, ачишиш ҳисси; тез-тез – ўткир ачитадиган ёки санчидиган оғриқ, аллергик конъюнктивит, шох парда эрозияси, юзаки кератит, қовоқларнинг терисини қичишиш, конъюнктива фолликулити, кўришни бузилиши, блефарит, эпифор, кўз шиллиқ пардасини қуриши, кўздан ажралмаларни ажралиши, оғриқ, кўз шиллиқ пардасини таъсирланиши, кўз ёт жисм борлиги ҳисси; тез-тез эмас – кўриш ўткирлигини пасайиши, фолликуляр конъюнктивит, аллергик блефарит, конъюнктивит, шишасимон танада сузиб юрувчи преципитатлар, астенопия, фотофобия, кўзнинг папилляр мушаклари гипертрофияси, қовоқларда оғриқ, конъюнктивани оқариши, шох пардани шиши, шох пардани инфилтратлари, шишасимон танани ёрилиши; учраш тезлиги номаълум – кўришни ноаниқлиги.
Руҳият томонидан: тез-тез – депрессия.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – уйқучанлик, бош оғриғи; тез-тез эмас – бош айланиши, цингаопе.
Юрак томонидан: тез-тез эмас – тез-тез – димланган юрак етишмовчилиги, юракни уриб кетиши ҳисси; учраш тезлиги номаълум – аритмия, брадикардия, тахикардия.
Қон томирлари томонидан: тез-тез – гипертензия; учраш тезлиги – гипотония.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: тез-тез эмас – ринит, бурун шиллиқ қаватини қуриши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини қуриши; тез-тез эмас – таъм билишни бузилиши, кўнгил айниши, диарея.
Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: тез-тез – қовоқларни шиши, қовоқлар терисини қичишиши, қизариши; тез-тез эмас – аллергик контакт дерматит; учраш тезлиги номаълум – юз терисини қизариши.
Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – аллергик контакт дерматит.
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: тез-тез – астеник ҳолатлар.
Препаратнинг таъсир этувчи моддаларидан бири қўлланганида, Римосопт препаратини қўллаш вақтида истисно қилиш мумкин бўлмаган ножўя самараларни ривожланиши кузатилган.