РидКолд

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол ингредиентлар: Парацетамол                                    – 500 мг Фенилефрин гидрохлориди                       – 5 мг Хлорфенирамин малеати                – 2 мг Кофеин                                             – 30 мг Ёрдамчи моддалар: Микрокристалл целлюлоза            – 58,225 мг Натрий метилпарабен                     – 1,025 мг Натрий пропилпарабен                  – 0,25 мг Повидон К-90                                  – 10,0 мг Тозаланган сув                                 – қ.с. Натрий крахмал гликоляти            – 16,0 мг Магний стеарати                             – 2,27 мг Тозаланган талк                             – 6,0 мг Сувсиз коллоид кремний диоксиди -4,0 мг Натрий лаурилсулфати                 – 5,0 мг

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, фенилефрин гидрохлорид, хлорфенирамин малеати ва кофеин.

Препаратнинг савдо номи:

РидКолд

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК симптомларини бартараф этиш учун восита

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли, думалоқ, бир томони риска ва фаскали ва бошқа томони ясси қобиқсиз таблеткалар.

ЎРК симптомларини бартараф этиш учун восита

N02BE51.

Клиник манзарасида иситма ёки этни увишиши, гипертермия, бош оғриғи, бурун битиши, тумов, мушакларда оғриқ устун бўлган шамоллаш (ЎРВИ, грипп) симптомларини қисқа муддатли енгиллаштириш учун қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1-2 таблеткадан ҳар 6-8 соатда. Максимал суткалик доза 8 таблетка. 12 ёшдан кичик болаларга қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Парацетамол панкреатит, тошма кўринишидаги аллергик реакцияларни ёки қон касалликларини (шу жумладан нейтропенияни, панцитопенияни, лейкопенияни, агранулоцитозни ва тромбоцитопенияни) чақириши мумкин. Симптомлар препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин йўқолади. Тошма одатда қизил доғлар ёки аллергик қаварчиқлар кўринишида намоён бўлади ва ҳароратни ошиши ва шиллиқ қаватини шикастланиши билан кечиши мумкин. Енгил уйқучанликдан чуқур уйқугача ўзгарадиган седатив самара, шу жумладан толиқиш, бош айланиши ва координацияни йўқотилиши хлорфенаминнинг энг кўп тарқалаган ножўя таъсирлари бўлиб ҳисобланади. Айниқса болаларда асабийлашиш, таъсирчанлик, эйфорияни ҳис қилиш,тремор ва камроқ тунги тунги даҳшатлар, галлюцинациялар ва тиришишлар билан кечадиган марказий нерв тизимининг парадоксал рағбатлантирувчи юз бериши мумкин. Кекса ёшдаги пациентлар препаратни таъсирига, қон босимини пасайишига ва марказий нерв тизимини фаолиятини пасайишига, хатто даволаш учун самарали бўлган дозаларда ҳам сезувчан. Фениефрин гидрохлориди бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, терлаш, юрак уришини тезлашиши ёки номунтазам бўлиши (тахикардия, қоринчалар аритмияси), қон босимини ошиши, сийишни қийинлашиши, мушак заифлиги, тремор, хавотирлик, безовталик ва уйқусизлик, қўрқув, онгни чалкашиши, иштаҳани пасайиши, ҳансираш, терлаш, кўп сўлак ажраши, моддалар алмашинувини бузилишини чақириши мумкин.

Препаратни жигарни оғир касалликлари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.коронар артерияларининг яққол атеросклерози;қандли диабет;трициклик антидепрессантларни,бетта-адреноблокаторларни бир вақтда қабул қилиш;препаратнинг таркибига кирувчи компонентларни сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш;ҳомиладорлик;лактация даври;препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат МАО ингибиторларини, седатив препаратларни, этанолнинг самараларини кучайтиради. Препаратни антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалари, фенотиазин ҳосилалари билан бир вақтда қўлланганда сийишни тутилишини, оғизни қуриши, қабзиятларни ривожланиш хавфи ошади. Парацетамол диуретик препаратларни самарадорлигини камайтиради. Этанол антигистамин дори воситаларнинг седатив таъсирини кучайтиради. Хлорфенаминни МАО ингибиторлари, фуразолидон билан бир вақтда қўллаш гипертоник хуруж қўзғалишга, гиперпирекцияга олиб келиши мумкин. Трициклик антидепресантлар фенилефриннинг адреномиметик таъсирини кучайтиради, галотанни бир вақтда буюриш қоринчалар аритмиясини ривожланиш хавфини оширади. Фенилефрин гуанетидинни гипотензив таъсирини пасайтиради, у ўз навбатида фенилефринни алфа- адреностимуляцияловчи фаоллигини кучайтиради. Препаратни барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин ва жигарнинг микросомал ферменталарини бошқа индукторлари билан бир вақтда қўлланганда парацетамолни гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфи ошади.

Шифокорни кўрсатмаси бўйича қўллансин. Препаратни қўллаш даврида алкоголни, ухлатувчи ва анксиолитик препаратларни (транквилизаторлар) истемол қилишдан сақланиш лозим. Парацетамол сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланмасин. Ҳомиладорлик ва лактация

Одатда парацетамол билан боғлиқ дозани ошириб юборилиши парацетамолни 10-15 г дан юқори дозаларда қабул қилингандан кейин намоён бўлади. Симптомлари: тери қопламаларини оқариши, анорекция, кўнгил айниши, қусиш, гепато некроз, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини ошиши. Даволаш: меъдани ювиш, кейинчалик фаоллаштирилган кўмирни буюриш,симптомтатик даволаш, дозани ошириб юборилгандан 8-9 соатдан кейин метионинни ва 12 соатдан кейин – ацетилцистеинни юбориш.

Рецепциз

Таблеткалар алюмин фолгали контур уясиз ўрамда, №4.

3 йил.