РИДФЛЮ хот

Таркиби:

10 г лимон таъмли кукун (бир пакетча) қуйидагиларни сақлайди: фаол ингредиентлар: парацетамол – 500 мг, кофеин – 30,0 мг, фенилефрин гидрохлориди – 10,0 мг, фенирамин малеати – 20 мг; ёрдамчи ингредиентлар: лимон кислотаси – 730 мг, аспартам – 20 мг, қанд – 7617,2 мг, натрий сахарини – 80,004 мг, натрий цитрати – 730 мг, натрий метилпарабени – 16 мг, натрий пропилпарабен – 4 мг, хинолин сариқ лаки – 77,5 мг, лимон таъмли қўшимча – 234 мг. 10 г апелсин таъмли кукун (бир пакетча) қуйидагиларни сақлайди: фаол ингредиентлар: парацетамол – 500 мг, кофеин – 30,0 мг, фенилефрин гидрохлориди – 10,0 мг, фенирамин малеати – 20 мг; ёрдамчи ингредиентлар: лимон кислотаси – 730 мг, аспартам – 20 мг, қанд – 7617,2 мг, натрий сахарини – 80,004 мг, натрий цитрати – 730 мг, натрий метилпарабени – 16 мг, натрий пропилпарабен – 4 мг, сансет хинолин сариқ супра – 5,5 мг, апелсин таъмли қўшимча – 234 мг. 10 г узум таъмли кукун (бир пакетча) қуйидагиларни сақлайди: фаол ингредиентлар: парацетамол – 500 мг, кофеин – 30,0 мг, фенилефрин гидрохлориди – 10,0 мг, фенирамин малеати – 20 мг; ёрдамчи ингредиентлар: лимон кислотаси – 730 мг, аспартам – 20 мг, қанд – 7617,2 мг, натрий сахарини – 80,004 мг, натрий цитрати – 730 мг, натрий метилпарабени – 16 мг, натрий пропилпарабен – 4 мг, понсо 4Р лаки – 4 мг, понсо 4Р супра – 2 мг,индигокармин лаки – 4 мг, узум таъмли қўшимча – 234 мг. 10 г малина таъмли кукун (бир пакетча) қуйидагиларни сақлайди: фаол ингредиентлар: парацетамол – 500 мг, кофеин – 30,0 мг, фенилефрин гидрохлориди – 10,0 мг, фенирамин малеати – 20 мг; ёрдамчи ингредиентлар: лимон кислотаси – 730 мг, аспартам – 20 мг, қанд – 7617,2 мг, натрий сахарини – 80,004 мг, натрий цитрати – 730 мг, натрий метилпарабени – 16 мг, натрий пропилпарабен – 4 мг, понсо 4Р супра – 4 мг, эритрозин супра – 0,96 мг, малина таъмли қўшимча – 234 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, кофеин, фенилефрин гидрохлориди, фенирамин малеати.

Препаратнинг савдо номи:

РИДФЛЮ хот

Фармакалогик гуруҳи:

ўткир респиратор касаллик симптомларини бартараф қилиш учун восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун эритмани тайёрлаш учун кукун (лимон, апелсин, узум ёки малина таъмли).

Лимон таъмли: сариқ рангли, ўзига хос ҳидли гранулаланган кукун. Апелсин таъмли: тўқ сариқ рангли, ўзига хос ҳидли гранулаланган кукун. Узум таъмли: бинафша рангли, ўзига хос ҳидли гранулаланган кукун. Малина таъмли: пушти рангли, ўзига хос ҳидли гранулаланган кукун.

ўткир респиратор касаллик симптомларини бартараф қилиш учун восита.

N02BE51.

Клиник манзарасида иситма ёки қалтираш, гипертермия, бош оғриғи, бурун битиши, тумов, мушакларда оғриқ каби шамоллаш симптомларини қисқа вақтга енгиллаштириш учун қўлланади.

Буюрилган дозаларни оширманг. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1-2 пакетча ичидаги кукун 1 стаканда қайнатилган иссиқ сув билан эритилади; иссиқ ҳолда ичилади. Таъмига қараб шакар қўшиш мумкин. Такрорий дозани ҳар 6-8 соатдан кейин қабул қилиш мумкин. 12 ёшдан кичик бўлган болаларга тавсия этилмайди.

Парацетамол панкреатитни, тошма кўринишида аллергик реакцияларни ёки қон касалликларини (шу жумладан нейтропения, панцитопения, лейкопения, агранулоцитоз ва тромбоцитопенияни) чақириши мумкин. Симптомлар препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин йўқолади. Тошма одатда қизил доғлар ёки аллергик пуфакчалар кўринишида пайдо бўлади ва тана ҳароратини ошиши ҳамда шиллиқ қаватларнинг шикастланиши билан кечиши мумкин. Фенилефрин гидрохлориди бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, терлаш, чанқоқ, юракнинг тез-тез ёки номунтазам уриши (тахикардия, юрак қоринчалари аритмияси), қон босими ошиши (гипертония), сийдик чиқаришда қийинчиликлар, мушак бўшашиши, тремор, хавотирлик, безовталик ва уйқусизлик, қўрқув, онгни чалкашиши, иштаҳани пасайиши, хансираш, терлаш, кўп сўлак ажралиши, модда алмашинувини бузилишини чақириши мумкин.

Препаратни оғир жигар касалликлари бўлган беморларда;артериал гипертензияда;қандли диабетда;трициклик антидепрессантлар, бета-адреноблокаторлар бир вақтда қабул қилинганда;препарат таркибига кирадиган компонентларни ўз таркибида сақлайдиган препаратлар бир вақтда қабул қилинганда;препарат компонентларига нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат моноаминоксидаза ингибиторлари, седатив препаратлар, этанол таъсирини кучайтиради. Препарат антидепрессантлар, Паркинсон касаллигига қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари билан бир вақтда қўлланганида сийдик тутилиши, оғиз қуриши, қабзият ривожланиши хавфи ошади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради. Этанол антигистамин дори воситаларининг седатив таъсирини кучайтиради. Трициклик антидепрессантлар фенилефриннинг адреномиметик таъсирини кучайтиради, галотанни бир вақтда буюрилиши юрак қоринчалари аритмияси ривожланиши хавфини оширади. Фенилефрин гуанетидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, гуанетидин эса ўз навбатида фенилефриннинг алфа-адреностимуляцияловчи фаоллигини кучайтиради. Препарат барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари билан бир вақтда қабул қилинганда парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфи ошади.

Препаратни қабул қилиш даврида алкоголни, ухлатувчи ва анксиолитик препаратларни (транквилизаторларни) истеъмол қилишдан сақланиш керак. Таркибида парацетамол сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Тадқиқотлар ўтказилмаган.

Қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: Дозани ошириб юборилиши кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, меъдада оғриқлар, атакция, қўзғалувчанлик, галлюцинациялар, мушаклар тремори, мушакларни тортишиши, қорачиқни кенгайиши, оғиз қуриши, артериал гипертензия ва хавотирлик каби симптомларни ўз ичига олиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш ва сўнгра фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволаш, доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач метионинни ва 12 соатдан кейин ацетилцистеинни юбориш билан амалга оширилади.

Рецепциз

10 г дан кукун алюминий фолгали пакетчада №5 ва №10

3 йил.