Риабалрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: прифиний бромиди (Прифиниум бромиде) – 90 мг; ёрдамчи моддалар: сахароза, 70% ли суюқ сорбитол, глицерин, пропиленгикол, гликамил (моноаммоний глицирризинати), натрий цитрати, Cарамел Cреам ҳушбўйи, натрий сахаринати, натрий бензоати, ФД &C Еллоw Но.6 бўёвчиси, Аллура Ред ФД & C (Ред но.40) бўёвчиси, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

прифиний бромиди

Препаратнинг савдо номи:

Риабал

Дори шакли:

7,5 мг/5 мл сироп.

ширин канифоль таъмига эга тўқ сариқ сироп. Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда-ичак касалликлари патологиясини даволаш учун қўлланадиган восита (антихолинергик восита).

A03AV18

Қусиш: чақалоқлар ва болалардаги оддий қусиш; ўткир гастроэнтеритларда (меъда ва ингичка ичакнинг шиллиқ қаватларини яллиғланишида); иситмали ҳолатларда (тана ҳарорати кескин ошганида); дори воситаларини ўзлаштира олмасликда қўлланилади. Абдоминал оғриқли синдром (қоринда оғриқ): йўғон ичакнинг ўтказувчанлигини бузилиши ва қоринни дам бўлиши билан кечувчи ёки кечмайдиган функционал касалликлари; меъда-ичак йўлларининг шиллиқ мушакларини психоген табиатига эга спазмлари; меъда-ичак йўлларининг касалликларини этиологик (бевосита касалликнинг юз бериш сабабларига таъсир этувчи) даволашга қўшимча сифатида қўлланилади. Сийдик-таносил тизимининг оғриқли синдромлари: сийишга қистовлар, сийдик кислотаси ва уратларни сийдик билан чиқарилиши, циститлар ва пиелитларда қўлланилади. Гастроэндоскопияда ва меъда-ичак йўллари радиографиясида дори воситалари билан тайёргарлик. Дисменорея ва қусишда қўлланилади.

3 ойликдан кичик болалар.:1 мл дан ҳар 6-8 соатда3-6 ойлик болалар:1-2 мл дан ҳар 6-8 соатда6-12ойлик болалар:2 мл дан ҳар 6-8 соатда1-2 ёшли болалар:5 мл дан ҳар 6-8 соатда2-6 ёшли болалар:5-10 мл дан ҳар 6-8 соатда буюрилади

Оғизни қуриши, қорачиқларни кенгайиши, аккомодацияни бузилиши (ранг ажратишни бузилиши), уйқучанлик. Кўрсатилган симптомлар препаратнинг дозаси пасайтирилганда ёки уни бекор қилинганда йўқолади.

Кўз ички босимини ошиши, простата бези гипертрофияси, сийдик чиқариш йўллари функциясини сийишни тутилиши билан намоён бўлувчи издан чиқиши.

Антихолинергик таъсирга эга препаратларни қабул қилиш кўзни ички босимини ошиш сабаби бўлиши мумкин. Простата бези гипертрофияси бўлган пациентларда сийиш сони камаяди, бир вақтда қовуқ хажми максимал ошади, бу дизурияни ёмонлашишига олиб келади. Прифиния бромидни ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш учун қўллашга мумкин бўлмаган холатлар йўқ.

Болалар ололмайдиган жойда, 15°С–25°С гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Симптомлари: ҳолсизлик, бош айланиши, тахикардия, ортостатик гипотензия; галлюцинациялар. Даволаш: меъдани аспирация ва ювиш йўли билан тозалаш керак. Тузли сурги воситаларини буюриш керак. Антихолинергик препаратларнинг марказий ва периферик нерв тизимига таъсирини назорат қилиш учун Физостигмин салицилатини (1-2 мг) мушак ичига, вена ичига ёки тери остига юбориш керак.

Рецепт бўйича

Тўқ полимер (ПВХ) флаконлар болалардан ҳимоя қилиш учун очиш назорати бўлган қопқоқлар билан беркитилган. Флаконларга қоғоз ёрлиқ ёпиштирилган. 1 флакон, ўлчов пипеткаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.