Рейтоил rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: балиқ ёғи (ЕРА/ДҲА 30%)                                    – 1000 мг; янги унган буғдой поясидан олинган мой                      – 100 мг; ёрдамчи моддалар: желатин, анидрисорб, глицерин 85%, натрий этилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

балиқ ёғи, янги унган буғдой поясидан олинган мой.

Препаратнинг савдо номи:

Рейтоил

Фармакалогик гуруҳи:

гиполипидемик восита.

Дори шакли:

юмшоқ желатин капсулалар

таркибида балиқ ҳидили тиниқ сариқ мой сақловчи узунчоқ, тиниқ сариқ рангли капсулалар.

гиполипидемик восита.

S10AX06.

ортиқча тана вазни, қандли диабет, гипертензия ва артериосклероз билан боғлиқ бўлган гипертриглицеридемия;дислипидемия (липидлар алмашинувини бузилиши) билан боғлиқ бўлган ҳолатларни олдини олиш;юрак-қон томир касалликлари ва уларни олдини олиш;келиб чиқиши турлича бўлган артрозо-артритлар;аутоиммун касалликлар: тарқоқ склероз, тизимли склеродермия, ревматоидли артрит;суякларни касалликлари: синишлар, остеомиелит, остеопороз ва бошқалар;меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги;хавфли ўсмаларни олдини олиш;қандли диабет ва унинг асоратларини олдини олиш;нерв тизими касалликлари: хотирани бузилиши, Алцгеймер касаллиги, паришонхотирлик;тери касалликлари: псориаз, экзема, нейродерматит ва бошқалар, трофик яралар;она ва ҳомила соғлиғини тутиб туриш учун (муддатидан олдинги туғруқлар, ҳомила туғилганида тана вазнини кичик бўлиши) қўлланади.

Рейтоил ичга, куннинг биринчи ярмида овқатланиш вақтида ёки ундан кейин чайнамасдан, сув билан бирга 1 капсуладан кунига 3 марта қабул қилинади. Даволаш курси камида 3 ойни ташкил этади. Қайта даволаш курслари шифокорнинг тавсия бўйича буюрилиши мумкин.

Аллергик реакциялар намоён бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

А витамини, аскорбин кислотаси, тиамин, рибофлавин, пиридоксин, магний препаратлари препаратнинг таъсирини кучайтиради. Рейноил препаратини фибратлар (клофибрат, ципрофибрат, фенофибрат, этофибрат, гемфиброзил) билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.

Рейтоил препаратини қабул қилиш вақтида таркибида Е витаминини сақловчи бошқа дори воситаларини қабул қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланади.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: эпигастрал соҳада оғриқ, диспептик бузилишлар (кўнгил айниши, диарея). Даволаш: симптоматик. Препаратни бекор қилиш керак.

Рецепциз

Юмшоқ желатин капсулалар. 10 капсуладан блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.